Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.1997 05.08.1992 йилдаги ПФ-449-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.08.1992 йилдаги ПФ-449-сон
Date of entry into force
05.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА ДАВЛАТ КОМИТЕТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 майдаги ПФ-1780-сонли «Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор иқтисодиётига ўтиш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш шароитида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва истиқболларини аниқлашга доир тахмин ва таҳлил ишларининг юқори даражада бўлишини таъминлаш, миллий ҳисоб-китоблар тизимини изчиллик билан жорий этиш, халқаро меъёрлар ва андозаларга мос келадиган пухта ва ишончли статистика ахборотини шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон тараққиёти истиқболларини белгилаш комитети билан Ўзбекистон Республикаси статистика давлат комитети негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳокимлари тараққиёт истиқболини белгилаш ва статистика ҳудудий бўлинмалари негизида қуйидагиларни ташкил қилсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида — Иқтисодиёт ва статистика вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика вилоятлари ва Тошкент шаҳрида — Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика шаҳарлари ва районларида —Иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, мазкур органлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимиятларига бўйсунадилар, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети эса услубий раҳбарлик қилиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонни тараққий эттириш, унинг устувор йўналишлари ва ташқи иқтисодий алоқалари стратегиясини ишлаб чиқиш, жаҳон ҳамжамиятига киришни, жаҳон бозоридаги аҳволни эътиборга олган ҳолда республика халқ хўжалиги мажмуини самарали тарзда ихтисослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг концепцияларини, қисқа муддатли ва истиқболдаги режаларини, катта иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, халқ хўжалигининг моддий-молиявий мутаносиблиги, табиий, меҳнат захираларидан, вужудга келтирилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш борасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини белгилаш ва аниқлаш соҳасида республиканинг иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимиятлар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш, унинг энг ночор табақалари ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга оид таклифларни асослаб бериш, халқнинг турмуш даражасини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш йўллари ҳамда йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнига таҳлилий ва тахминий баҳо бериш, хўжалик механизмларини, бошқарув шакллари ва усулларини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ хўжалиги тузилмасини қайта қуришга ва маблағ сарфлаш сиёсатини шакллантиришга рақобатга қодир тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарни устун даражада ривожлантиришга, ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштиришга, Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятлар, шаҳарлар ва районларни комплекс равишда тараққий эттиришга доир таклифларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш, чет эл маблағларидан самарали фойдаланиш соҳасидаги йўналишларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона статистика сиёсатини ўтказиш, халқ хўжалиги ишларининг таркиб топаётган шароитини, бозор муносабатларига ўтишни, нарх-наво ўзгаришини, хилма-хил мулкчилик шаклларининг ривожланишини, маълумотларни йиғиш, уларга ишлов беришнинг илғор тизимлари жорий этилишини; компьютерлар кенг тадбиқ қилинишини акс эттирувчи ҳисобот кўрсаткичларининг илмий асосланган тизимини жорий этиш ҳамда республика ҳисоб марказининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ҳисоб-китоб ва халқ хўжалиги баланси тизимининг услубиятини ишлаб чиқиш, бутун статистикани босқичма-босқич замонавий халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқ ҳолга келтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро иш учун мажбурий эканлиги белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиб, комитетнинг низоми ва тузилмасини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Тараққиёт истиқболини белгилаш комитетини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 13 февралда чиқарилган Фармон ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 5 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-449-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 405-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 161-модда)