Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 23.02.2007 йилдаги ПҚ-591-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.02.2007 йилдаги ПҚ-591-сон
Date of entry into force
23.02.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг қадимий ва асл миллий қадриятларимиздан бири бўлмиш Наврўз мустақиллик йилларида юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар учун том маънодаги умумхалқ байрамига айланди. Наврўз руҳи ва фалсафаси одамзотни табиат билан уйғун яшашга, жамиятимизда меҳр-оқибат, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан айниқса эътиборлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги пайтда бу байрамни барча ҳудуд ва минтақаларимизда, маҳалла ва меҳнат жамоаларида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги 128-сонли қарорида белгиланган тартибда, маҳаллий иқлим ва табиий шароитдан келиб чиққан ҳолда, катта шодиёна билан нишонлаш яхши анъанага айланиб бормоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу йилги Наврўз байрамини ҳам ҳар томонлама юксак даражада, уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссияси (Ш. Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Наврўз байрамини ҳамда байрам томошаларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий, маданий-маърифий ишлар дастурини, жойларда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика «Маҳалла» жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда жойларда байрам тадбирларини халқ сайиллари ва оммавий спорт ўйинлари шаклида ташкил этиш, уларда аҳолининг кенг қатламлари иштирок этишини таъминлаш мақсадида турли кўрик-танловлар уюштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирларни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам тадбирларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада хонандаларини танлов асосида жалб этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим саноат иншоотлари ва ижтимоий объектларни «Наврўз» умумхалқ байрамигача ишга туширишни ўз вақтида тугаллаш учун тегишли тадбирларни белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2003 йил 13 январдаги 15-сон қарори талаблари асосида Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш учун жойларда жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика «Маҳалла» жамғармаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2006 йил март ойида мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ҳамда 10-11 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллаларни ободонлаштириш, «Ижтимоий ҳимоя йили» дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш, хусусан, «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйлари ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва уларни зарур асбоб-ускуналар, инвентарлар билан жиҳозлашга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида вазирликлар, идоралар ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилот ва муассасалар ишчи-хизматчиларининг «Маҳалла» хайрия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳисоб рақамларига бир кунлик иш ҳақи миқдорида маблағ ўтказиш тўғрисидаги ташаббуслари қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Р. Шредер номидаги илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Ўрмончилик илмий-тадқиқот институти маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва янги боғ-роғлар барпо этиш учун зарур бўлган манзарали ва мевали дарахт кўчатларини тегишли ташкилотларга буюртма асосида ўз вақтида етказиб беришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг кўламда ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-591-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 2-сон, 87-модда)