Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 07.05.1990 йилдаги ПФ-4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССР Президентининг Фармони, 07.05.1990 йилдаги ПФ-4-сон
Date of entry into force
07.05.1990
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УЛУҒ ВАТАН УРУШИ НОГИРОНЛАРИГА, ҚАТНАШЧИЛАРИГА, БАЙНАЛМИЛАЛЧИ ЖАНГЧИЛАРГА ВА ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА СОВЕТ ХАЛҚИНИНГ УЛУҒ ВАТАН УРУШИДАГИ ҒАЛАБАСИНИНГ 45 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг, байналмилалчи жангчилар ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида ҳамда совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 45 йиллигини нишонлаш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ва шаҳар Совети ижроия қўмиталари, жумҳурият ҳудудида жойлашган корхоналар ва ташкилотлар 1990 йилда Улуғ Ватан уруши ногиронларини ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини уй-жой билан таъминласинлар, 1991 йилда эса Улуғ Ватан урушининг барча қатнашчиларини ҳамда уларга тенглаштирилган 1990 йил 1 январгача ҳисобга олинган кишиларни уй-жой билан таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 69-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ва Тошкент шаҳар Совети ижроия қўмиталари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳозирги вақтда яшаётган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни уларга шахсий мулк қилиб топширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1990 йил давомида Улуғ Ватан уруши ногиронларининг ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг, 1991 йилда эса барча Улуғ Ватан қатнашчиларининг ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларнинг уй-жой, маиший шароитини халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарининг, корхоналар, ташкилотлар, колхозлар, совхозларнинг маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан уй-жой қуриш ва ремонт қилиш йўли билан яхшилашни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши 1990 йилда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1990 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги системасидаги уруш ветеранлари учун санаторийлар, пансионатлар ва стационарларда овқатланишга, дори-дармонларга ва юмшоқ жиҳозларга харажатлар нормасини Улуғ Ватан уруши ногиронлари госпиталлари учун кўзда тутилган нормаларга тенглаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга шахсий фойдаланиш учун сотишга бозор фондидан 1750 та енгил автомашина ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Ижтимоий таъминот вазирлигига I гуруҳ ногиронларига кажавалар сотиб олиш учун чет эл валютасида 100 минг сўм ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Алоқа вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ва Тошкент шаҳар Совети ижроия қўмиталари 1990-1991 йилларда 1990 йил 1 январигача ҳисобга олинган барча Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг, байналмилалчи жангчиларнинг ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг квартиралари телефонлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идораларга марказлаштирилган моддий рағбатлантириш фонди маблағидан, корхоналар ва ташкилотларга — моддий рағбатлантириш (меҳнатга ҳақ тўлаш ягона фонди) фондлари маблағларидан, ноишлаб чиқариш соҳасидаги муассасаларга эса смета харажатларини тежаш ҳисобидан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларини шу йилнинг май ойидан кечиктирмай қиймати 100 сўмгача турадиган эсдалик совғалар билан мукофотлашга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари Ватан уруши қатнашчилари бўлган ишламаётган пенсионерлар учун ижтимоий-маданий тадбирларга ажратилган маблағ ҳисобидан совға сотиб олсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши социалистик Ватанни ҳимоя қилишда Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даража Шуҳрат орденлари билан мукофотланган жангчиларнинг алоҳида хизматларини ҳисобга олиб, уларнинг уй-жой шароитларини, уларга тиббий, савдо ва маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишнинг 1990 йилга белгиланган тадбирларини биринчи навбатда бажаришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1990 йил 7 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 22-24-сон, 309-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 69-модда)