Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019 08.06.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2165-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи , 08.06.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2165-2
Date of entry into force
18.06.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИНГ 12-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2165-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сонли «Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3114, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда ва танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаганда, мазкур Низомнинг 24, 36 ва 38-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг давлат нотариал идораларидаги нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашадиган талабгор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаса, талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 8 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 23-24-сон, 271-модда)