Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017 02.11.2010 йилдаги ПҚ-1426-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.11.2010 йилдаги ПҚ-1426-сон
Date of entry into force
02.11.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги 5069-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Баркамол авлод йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш қўмитаси зиммасига идоравий мансублиги ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази зиммасига олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг давлат аккредитацияси бўйича функцияни бажариш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда олий ўқув юртидан кейинги таълим тузилмасини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин, жумладан таълим олаётган аспирантлар ва докторантларни стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда катта илмий ходим-изланувчилар лавозимларига ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги катта илмий ходим-изланувчи лавозимига қабул қилиш ҳамда уларнинг таъминоти олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига, вазирликлар, идоралар ва муассасаларга ҳар йили мана шу мақсадлар учун йўналтириладиган бюджет ажратмалари доирасида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011 йилги ва шундан кейинги йиллар учун Давлат бюджетини шакллантиришда мазкур қарорга мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда, ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш бўйича янги норматив ҳужжатларни, жумладан Давлат таълим стандартлари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган талабларни, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг давлат аккредитациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқаларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 2 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1426-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 376-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда, 30-сон, 365-модда)