31.03.1997 йилдаги ПФ-1741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.03.1997 йилдаги ПФ-1741-сон
Date of entry into force
31.03.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ САНъАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маданиятни ривожлантиришда халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатининг аҳамиятини ошириш, қўлда ишланадиган юксак бадиий буюмларни тайёрлаш асрий анъаналарини ва ўзига хос турларини қайта тиклаш ҳамда халқ ҳунармандларига давлат томонидан мадад кўрсатиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хонадон шароитида юксак бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи халқ ҳунармандларига уларни маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, кўргазмалар ва кимошди савдоларини ўтказишда, тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган дўконлар ва киоскалар тармоғини ташкил қилишда, ёшларни халқ санъати усталарининг кўникмаларига ўқитиб ўргатиш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтиришда амалий ёрдам кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика вазирликлари ва идораларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, хонадон шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг мазкур турлардаги буюмларини ишлаб чиқариш билан банд бўлган якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотининг нархларини истеъмол бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 апрелдаги ПФ-3983-сонли Фармони таҳририда — 2008 й., 14-15-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг энг яхши намоёндалари хизматларини, уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантиришга ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссасини рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Халқ устаси» унвонини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 06/17/5242/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 06/17/5242/0280-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шу нарса белгилансинки, халқ ҳунармандларининг Республика «Ҳунарманд» уюшмаси маблағлари уюшманинг ўз тадбиркорлик фаолияти, аъзоларининг бадаллари, ҳомийларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш юридик шахслар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшмага бир йўла молиявий ёрдам кўрсатиш учун 150 млн. сўм, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг маблағлари ҳисобидан — 50 млн. сўм, Меҳнат вазирлигининг иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм ажратиб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга ҳудудий уюшмаларни ташкил этиш ва уларнинг нормал ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳунарманд» уюшмасининг таъсис конференциясини ўтказсин ва унинг Низомини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-1741-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 3-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 06/17/5242/0280-сон)