Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.11.2002 йилдаги 412-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.11.2002 йилдаги 412-сон
Date of entry into force
27.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайлик, имтиёз ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2003 йилда ҳаж сафарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ҳокимиятлар сафар олдидан фуқароларимизнинг юртимиздаги муқаддас қадамжо ва осори-атиқаларни зиёрат этишларида керакли шароитлар яратиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида экани, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Ш. Миноваров) уларга ёрдам кўрсатиши эътиборга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (В. Тян) 2003 йил январь-февраль ойларида зиёратчиларнинг ҳаж сафарига бориб келишлари учун қулай шароитлар яратиш, Тошкент—Жидда—Тошкент йўналишидаги авиачипталарнинг нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Р. Ҳайдаров) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров) Саудия Арабистони ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф. Муллажонов) ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З. Мирхўжаев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан ҳажга кетаётган фуқаролар учун хорижий валюта алмаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти, талаблари ва уни амалга оширишнинг тартиб-қоидалари ҳамда унинг якунлари, шунингдек ҳаж зиёрати билан боғлиқ барча масалаларни кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 27 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
412-сон