Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.02.1999 йилдаги 77-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.1999 йилдаги 77-сон
Date of entry into force
23.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКАНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ, ОЛИБ БОРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ САМАРАСИ ВА 1999 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ УСТУВОРЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, ўтган йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича дастурий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши макроиқтисодий ва молиявий барқарорлаштириш соҳасидаги ижобий силжишларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсишни ҳамда республика аҳолиси фаровонлигини янада оширишни таъминлаш имконини берди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 104,4 фоизни, аҳоли жон боши ҳисобига эса — 102,6 фоизни ташкил қилди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 4 фоизга, чакана товар обороти 14 фоизга ошди. Инфляция суръатлари пасайтирилди. Давлат бюджети тақчиллиги тасдиқланган параметрлар доирасида тутилди. Ташқи савдо оборотида 239,5 млн АҚШ доллари миқдорида ижобий сальдога эришилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестицияларнинг ялпи ҳажми 15 фоизга, пудрат ишлари 6 фоизга кўпайди. Капитал қўйилмалар умумий ҳажмида хорижий инвестициялар ва кредитлар салмоғи ошди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзаро тўланмаган қарзлар миқдорини камайтириш, шартнома интизомини мустаҳкамлаш, айрим тармоқлар бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди. Қишлоқ хўжалигида, қурилишда, банк соҳасида, соғлиқни сақлашда бозор ислоҳотлари жараёнлари чуқурлашмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бир қаторда, бир қанча тармоқлар ва корхоналарда, шу жумладан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбек ипаги» уюшмаси тизимида молиявий аҳвол нобарқарорлигича қолмоқда. Зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг аксарияти Тошкент шаҳрида, Тошкент ва Наманган вилоятларидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот экспорт қилишнинг белгиланган параметрларини бажариш «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти, «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзавтосаноат», «Ўзкимёсаноат», «Озиқовқатсаноат» уюшмалари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзқурилишматериаллари» компаниялари ва бошқалар томонидан таъминланмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкка, мулкдорлар синфини шакллантиришга нисбатан муносабат секинлик билан ўзгармоқда, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий манфаатлари ҳар доим ҳам таъминланмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилаётган бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва 1999 йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қайд этилсинки, 1998 йилда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишига ва аҳоли турмуш даражасининг ошишига эришилганига қарамай, йил мобайнида кўрилган чора-тадбирлар барча белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, тўланмаган қарзлар ҳажмини кескин қисқартириш, корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, тайёр экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажариш учун етарли бўлмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари танқидий таҳлил қилиш асосида ўзларига қарашли тармоқлар, корхоналар ва ҳудудларни 1999 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ мақсадга қаратилган йўналишларини белгиласинлар. Бу 2000—2005 йилларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастури остида мустаҳкам база, асос яратиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар 1999 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи — аҳолини, айниқса аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган қатламларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, янги иш ўринлари, айниқса уларни қишлоқ жойларда ташкил этиш, ичимлик сув ва газ билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ўстириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — тизим ислоҳотларини чуқурлаштириш ва 1999 йил учун қабул қилинган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, корхоналарни, айниқса йирик ва базавий объектлардаги корхоналарни кенг акциялаштириш, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокида акциялаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни, корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштиришни, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар ташкил этилишини, йирик инвестиция лойиҳаларининг, айниқса халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — мулкий пайларни, оилавий пудратни жорий этиш ва хўжаликларни қишлоқ хўжалиги кооперативларига айлантириш асосида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — реал мулкдорларни шакллантиришга, янги иш ўринларини, энг аввало, уларни қишлоқ жойларда ташкил этишга ёрдам берувчи кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — Кадрлар тайёрлаш миллий дастури билан белгиланган таълимнинг барча тизимини изчиллик билан ислоҳ қилиш, академик лицейларни ва касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш ва қуриш, янги ўқув дастурларини тайёрлаш ва уларни синовдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — аёллар манфаатини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, уларнинг меҳнатини ва турмуш шароитларини енгиллаштириш бўйича Давлат дастурида тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Инвестиция дастурлари департаменти вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг март ойидан бошлаб миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари, секторлари ва соҳаларини ислоҳ қилишга доир қабул қилинган дастурлар ва Ҳукумат қарорларининг бажарилишини ҳар ойда кўриб чиқишни амалиётга жорий этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 1 мартгача — хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда амалга оширилаётган ва 1999 йилги қурилишларнинг аниқ дастурига кирган инвестиция лойиҳалари бўйича ишларни бажариш жадвалларини тасдиқласинлар, уларнинг амалга оширилиши устидан ҳар ойлик мониторингни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиялари (Ў.Т. Султонов, Б.С. Ҳамидов) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда — ишлаб чиқилган бизнес-режаларни ва корхоналарни санация қилиш режаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек корхоналар томонидан иқтисодий ночорликнинг бартараф этилишини назорат қилиб бориш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари бошчилик қиладиган қўшма идоралараро тармоқ ишчи гуруҳлари тузсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ҳудудлар бўйича бюджетга тўловларнинг ўз вақтида тўланмаган ҳажмларини 1999 йил 1 январдаги ҳолатга кўра тўлиқ хатловдан ўтказсинлар ва 1999 йил 1 апрелгача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсинлар. Бунда кичик ва ўрта корхоналарнинг хўжалик фаолияти учун зарур иқтисодий шарт-шароитлар яратишни, асосланмаган барча маъмурий тўсиқларни бартараф этишни, уларнинг молиявий ресурслари турли эҳтиёжларга ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларга жалб этилишини тўхтатишни назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 1 апрелгача — Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд билан биргаликда кичик корхоналар хўжалик фаоллигининг пастлиги сабабларини таҳлил қилсинлар, янги иш ўринлари яратиш, саноат ишлаб чиқаришини кўпайтиришда ва ҳудудлар хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда уларнинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уларни амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, тижорат банклари билан биргаликда молия-хўжалик фаолиятини тўхтатган ва уни 6 ой давомида амалга оширмаётган корхоналарни ўз вақтида аниқлаш ва тугатиш мақсадида ҳар чоракда хатловдан ўтказсинлар, кейинчалик уларни Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш реестридан чиқарсинлар ёки жойлардаги суд органларига тугатиш тўғрисида даъво аризалари юборсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Депозитарийлар ва уларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Марказий депозитарий ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда акциядорлик жамиятлари ва инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар бўйича корпоратив қимматли қоғозлар чиқарилишининг ҳисобга олиниши, сотилиши ва сақланишини тартибга солишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси (Р.Р. Юнусов) Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги битимга мувофиқ жорий йил охиригача Андижон-Ўш-Саритош-Иркештом автойўлини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича биринчи навбатдаги ишларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда товарларни сертификациялаш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларни штрихли кодлаштиришни жорий этиш бўйича комплекс дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги хорижий инвестицияларни ҳисобга олиш бўйича капитал маблағлар статистикаси тизимини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин. Қарорнинг амалга оширилиши 1999 йил I чораги якунлари бўйича республика Ҳукумати мажлисида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77-сон