Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.10.1997 йилдаги 488-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.10.1997 йилдаги 488-сон
Date of entry into force
29.10.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 ЙИЛНИНГ IV ЧОРАГИДА ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчилар ҳисоб-китобларини ўз вақтида қилишларини таъминлаш, шунингдек халқ хўжалигида тўлов интизомининг аҳволини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги илгари тузилган контрактлар, шу жумладан, фьючерс асосида тузилган контрактлар бўйича пахта толаси учун маблағларнинг «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасига ўз вақтида тушишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси 1997 йил ҳосилидан топширилган пахта хом ашёси учун унинг қийматининг 90 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб пахта етиштирувчи хўжаликлар билан жорий йил охиригача ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, корхоналар ва ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тармоқ ичида ва идоралараро узиш йўли билан икки томонлама ўзаро қарздорликни қисқартиришга оид асосланган таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва уларни Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари билан биргаликда 1997 йил ноябрь-декабрь ойларида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, уларни солиштириш далолатномаларини расмийлаштирган ҳолда, ялпи хатловдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари барча хўжалик юритувчи субъектлар тўлиқ қамраб олинишини таъминлашда ҳамда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хатлови сифатли ўтказилишида ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар хатлов натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга мувофиқ даъво муддати тамом бўлган дебиторлик қарзларини 1998 йил 1 январгача ҳисобдан чиқарсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки, тижорат банклари иштирокида хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари 1998 йил 1 январдаги баланс бўйича ҳисоботда тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини таъминласин. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлардан ҳисоботларни қабул қилишда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг барча суммасига солиштириш далолатномаларини талаб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тижорат банкларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчи ташкилотларнинг дебиторлик қарзлари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ буюртмачилар томонидан капитал қўйилмалар йиллик лимитларининг камида 30 фоизи миқдоридаги маблағлар махсус счётларда банд қилиб қўйилган тақдирда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлашни расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчи ташкилотларнинг муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлигига йўл қўймаслик учун муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзларини қайтаришга маблағларини ҳисобга олмасдан туриб қурилишлар рўйхатларининг маблағ билан таъминлашга қабул қилинишини тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатларига ва маблағ билан таъминлашнинг реал манбаларига эга бўлмаган объектларни қуриш ҳоллари аниқланган тақдирда уларнинг қийматини пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларнинг умумий ҳажмидан ва ҳисобланган иш ҳақидан чиқариб ташлаш тавсия этилсин. Аниқланган ҳолларга оид материалларни айбдор шахсларга нисбатан иқтисодий таъсир чоралари қўллаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ошириш, шу жумладан, ундирилган маблағларни белгиланган тартибда бюджетга ўтказган ҳолда буюртмачи ва пудратчидан тенг улушларда жарималар ундириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ва бошқа кредиторлар олдида муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда корхоналар ва ташкилотларнинг ўз валюта маблағларининг, сўмлардаги тушумни бюджетга муддатида тўланманган тўловларни ва республика маҳсулот етказиб берувчиларига кредиторлик қарзларини тўлашга йўналтирган ҳолда, мажбурий сотилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит маблағлари ажратишда корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш тавсия қилинсин. Кредитлар фақат ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш учун контрактлар ва аниқ харидорлар мавжуд бўлган тақдирдагина ажратилсин. Омборларда тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиғига эга бўлган корхоналарга кредит маблағлари ажратиш тақиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш мақсадида факторинг хизматлари кўрсатишни кенгайтириш ва ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклини қўллаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари тўлов муддатлари бузилган тақдирда (товар олингандан кейин 60 кун ичида) кўрсатиб ўтилган истеъмолчи корхоналарга маҳсулотни бундан кейин фақат ҳисоб-китобларнинг аккредитив шакли бўйича жўнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари ҳисоб-китобларнинг мазкур бандда белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар. Ушбу тартиб бажарилмаган тақдирда корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига нисбатан моддий ва маъмурий жавобгарлик чораларини қўлласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ягона нархларда акс эттириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уни 1998 йил 1 январдан бошлаб жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 29 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
488-сон