Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.11.1998 йилдаги 460-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.11.1998 йилдаги 460-сон
Date of entry into force
02.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА ЖОРИЙ ЙИЛ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики ўтган даврда республикада иқтисодий ўсишни барқарорлаштиришга ва аҳоли турмуш даражасини оширишга ва 1999 йилда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ялпи ички маҳсулот шу йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1044 фоизни ташкил этди. Ялпи ички маҳсулотнинг 65 фоиздан кўпроғи нодавлат секторда ишлаб чиқарилди. Саноат (1061 фоиз) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (1049 фоиз) капитал қўйилмалар (1160 фоиз) чакана савдо товар обороти (1131 фоиз) аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмлари (1124 фоиз) ўсди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети тақчиллиги белгиланган кўрсаткичлардан ошмади. харажатлардаги нақд пул эмиссияси улуши белгиланган 12 фоиз ўрнига 8 фоизни ташкил этди. Инфляция даражаси ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 17 баравар пасайди. Аҳолининг реал даромадлари ошди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд бозорини фаоллаштиришга тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ва акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларининг ўз вақтида сотилиши учун раҳбарларнинг жавобгарлигини оширишга йўналтирилган бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга ташқи савдо оборотидаги ижобий сальдога қарамасдан «Ўзавтосаноат», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзмашсаноат» уюшмалари, «Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг», «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компаниялари, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат акциядорлик бирлашмаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси раҳбарлари экспорт ва валюта тушуми прогноз ҳажмларини бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрмаяптилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэлтехсаноат», «Ўзавтосаноат», «Ўзмашсаноат», «Ўзбектрансқурилиш» уюшмалари «Ўзпаррандасаноат» бирлашмаси «Ўзсувқурилиш» давлат концерни раҳбарлари томонидан корхоналар акцияларини сотиш тармоқ дастурларини бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш хорижий кредит линияларини ўзлаштириш ишлари суст амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекенгилсаноат», «Ўзкимёсаноат» уюшмалари «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси раҳбарлари хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастурининг бажарилишини таъминлашмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўланмаган ўзаро тўловлар даражасини қисқартириш айниқса Энергетика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси корхоналарида суст бормоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир қатор минтақаларда Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури зарур даражада амалга оширилмаяпти. Қорақалпоғистон Республикасида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида пахта йиғим-терими Қорақалпоғистон Республикасида Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида кузги бошоқли дон экинлари экиш суръатлари пастлигича қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирларини сўзсиз бажариш саъй-ҳаракатларни иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ривожлантиришнинг жорий йил охиригача белгиланган кўрсаткичларига эришишга қаратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар қуйидагиларни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни тасдиқланган жадвалларга мувофиқ бартараф этиш тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларнинг қайтадан кўпайишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни санация қилиш қайта ихтисослаштириш умидсиз зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш бўйича жорий йилга белгиланган дастурни ниҳоясига етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномалар бўйича шу жумладан экспорт қилиш учун рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш экспорт топшириқларини ва валюта тушумини мажбурий сотишни сўзсиз бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил учун буюртмалар портфелини шакллантиришни шу жумладан экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича тугаллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларнинг куз-қиш даврида бир маромда ишлашини таъминловчи барча тайёргарлик тадбирларини ниҳоясига етказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвесторлар улуши ва эркин сотиш бўйича жойлаштирилмаган акцияларни тармоқ дастурларида назарда тутилган ҳажмларда шу йил охиригача сотиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкини хусусийлаштириш дастури ва 1998 йилда пул тушумлари бажарилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорини бажариш бўйича акциядорлик жамиятлари акциядорлари умумий йиғилишларининг тасдиқланган жадвалларга мувофиқ ўтказилишини тугалласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (В. А Чжен):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда 1998 йилда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг сотилиши якунларига кўра эркин ресурслар қолдиқларини таҳлил қилсин ва ушбу акцияларни сотишдан 1999-2000 йилларда давлат бюджетига тушадиган пул маблағлари миқдорини аниқлаган ҳолда уларни сотиш муддатлари бўйича 1999 йил 10 январгача Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакилларини ўқитиш дастурини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин, уларни ўқитиш жадвалини тасдиқласин ва ўқитишни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд, тижорат билан биргаликда тижорат банкларида 1999 йилги кредит дастури доирасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун ҳар бир кредит линияси бўйича кредитлар бериш шартларини кенг тадбиркорлар доирасига етказган ҳолда шу йил охиригача кредит линиялари очилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкида давлат улуши бўлган истиқболсиз ва 1999 йилда банкрот қилинадиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкида давлат улуши бўлган ва санация қилинадиган ёки қайта ихтисослаштириладиган корхоналар рўйхатини, шунингдек уларни молиявий соғломлаштириш дастурини шу йилнинг 1 декабригача тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасига киритсинлар, кейинчалик Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссияси 1999 йилда мулкида давлат улуши бўлган корхоналарни тугатиш, санация қилиш ва қайта ихтисослаштириш дастурини 1999 йил 1 январгача кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари илгари йўл қўйилган қолоқликнинг ўрнини тўлдиришни таъминлашни назарда тутган ҳолда шу йил IV чоракда экспортга маҳсулот жўнатишнинг аниқлаштирилган жадвалларини бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий йилда маҳсулот экспорт қилиш бўйича қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ва маҳсулотни юклаб жўнатишнинг белгиланган жадваллари бажарилиши учун шахсий жавобгарлик вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маҳсулотни юклаб жўнатишнинг кўрсатиб ўтилган жадваллари бажарилиши мониторингини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилишини ва уларнинг бажарилишини ҳамда моддий-техника ресурслари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ вазирликлар, идоралар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда 1999 йилда маҳсулотлар, ҳом ашё ва материалларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг прогноз балансларидан келиб чиқиб, товар ишлаб чиқарувчилар томонидан келгуси йил учун буюртмалар портфели ўз вақтида шакллантирилиши юзасидан комплекс чора-тадбирларни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш ишларининг бориши 1998 йил ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1998 йилги Инвестиция дастури бажарилишининг кутилаётган якунларини маблағ билан таъминлашнинг реал манбалари мавжудлигини ва республика иқтисодиётини таркибий қайта қуришнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда 1999 йилги Инвестиция дастурини ишлаб чиқсин ва шу йил 20 ноябрда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий молия органлари, бюджет муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига истеъмол қилинадиган электр-энергияси, коммунал хизматлар, нефть маҳсулотлари, алоқа хизматлари ва бошқа харажатлар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга солиқлар ва тўловлар бўйича қарздорлигини камайтириш ҳисобига ўзаро қарзларни узиш баённомаларини расмийлаштириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш амалиётини давом эттирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 2 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
460-сон