Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.05.1999 йилдаги 248-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.1999 йилдаги 248-сон
Date of entry into force
15.05.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 ЙИЛДА ПАХТА ХОМ АШЁСИ ВА БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИ ХАРИД НАРХЛАРИ ВА ИЧКИ ХЎЖАЛИК ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкчиликнинг турли шаклларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони етиштиришни рағбатлантириш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда ички хўжалик ҳисоби ва ишлаб чиқариш харажатларини чек тизимида ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга асосланган оила (жамоа) пудрати асосида сарф-харажатларни камайтириш механизмини жорий этишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат эҳтиёжлари учун 1999 йил ҳосилидан ўртача харид нархлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси — бир тоннаси 34800 сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли экинлар дони:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғдой — бир тоннаси 15840 сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жавдар — бир тоннаси 15050 сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
арпа ва сули — бир тоннаси 12670 сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат эҳтиёжларидан ортиқча тайёрланган бошоқли дон ҳажмлари келишилган нархларда харид қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда 1999 йил ҳосили учун пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар донининг янги харид нархлари прейскурантини ишлаб чиқсин ва тегишли вазирликлар ва идораларга етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда пахта хом-ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш бўйича намунавий технология карталарини тасдиқласин ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда минерал ўғитлар, заҳарли химикатлар ва нефть маҳсулотларини тақсимлаш лимитларини янги тасдиқланган технология карталарига мувофиқ бажариладиган ишлар ҳажмларини, ҳайдов тракторлари ва ўрим-йиғим техникасининг машина-трактор паркларига берилганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир хўжалик бўйича қайта кўриб чиқсин, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ресурслар бўйича ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан тасдиқланган лимитларни аниқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ҳокимликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари ҳар бир оила (жамоа) ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бошқа ички хўжалик бўлинмалари бўйича моддий ҳамда молиявий харажатлар бирламчи ишлаб чиқариш бўлинмаларининг чеклари асосида ҳисобга олинишини ва ҳисобдан чиқарилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ҳокимликлари ва Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда 1999 йил 1 июнгача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган миқдорда чек дафтарчаларини тайёрлашни ташкил этсинлар ва чек дафтарчалари билан ички хўжалик ҳисобида ишловчи ҳар бир бўлинмани таъминласинлар. Чек дафтарчаларини тайёрлаш бўйича харажатлар Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир хўжаликда хўжаликлар, оила (жамоа) ва бошқа ички хўжалик бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари билан ички хўжалик ҳисоб-китоблари принциплари ва механизмини, харажатларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг чек тизимини юритишни, шунингдек мазкур қарор қоидаларини тушунтириш бўйича семинар-кенгашлар ўтказсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси молиявий агентлари бўлган тижорат банклари ҳар бир хўжаликда ҳар бир ички хўжалик бўлинмалари бўйича моддий ва молиявий ресурсларни алоҳида ҳисобга олиш жорий этилишини таъминласинлар ва доимий назоратга олсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, 1999 йилда топширилган пахта хом ашёси учун қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига ҳақ топширилган пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизи ҳисобидан 7 банк куни мобайнида, 20 фоиз миқдоридаги узил-кесил ҳисоб-китоб эса пахта толасининг чиқишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш якунлари бўйича пахта тозалаш заводлари томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ширкат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳар бир оила (жамоа) ва бошқа ички хўжалик бўлинмалари билан топширилган пахта хом-ашёсининг амалдаги ҳажми ва сифати асосида ҳисоб-китоб қиладилар. Битта хўжалик ичида етиштирилган маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилинганда айрим бўлинмалар (оила, жамоа ва шу кабилар)нинг зарарларини бошқалар даромадлари ҳисобига қоплашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, 1999 йил ҳосилидан бошлаб давлат буюртмасида белгиланган ҳажмдан ортиқча пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган қўшимча маҳсулотлар (ўсимлик ёғи, шелуха, шрот ва линт) пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномаларни бажарган ички хўжалик бўлинмаларига тайёрлов ҳажмларига мутаносиб равишда хўжаликлар ихтиёрига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Молия вазирлиги, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда топширилган пахта хом ашёси учун ширкат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг оила (жамоа) ва бошқа ички хўжалик бўлинмалари билан алоҳида ҳисоб-китоб қилиш тартибини, шунингдек қишлоқ хўжалик корхоналари ҳар бир алоҳида бўлинмасининг ички хўжалик ҳисоби принциплари асосидаги фаолияти пировард молиявий натижасидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи тўлаш, қўшимча иш ҳақи ва мукофот бериш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички хўжалик бўлинмалари ходимларига иш ҳақи қатъий равишда йил давомидаги ишнинг натижаси бўйича, ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди сумманинг 70 фоизигача, тариф фонди суммасидан кўп бўлмаган миқдорда, мутахассис ва раҳбарларга эса белгиланган лавозим маошининг 80 фоизи миқдорида аванс бериш йўли билан тўланади. Қўшимча ҳақ ва мукофотларнинг қолган қисми хўжалик фаолиятининг йиллик натижалари бўйича тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий офатлар ва ноқулай об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ бўлмаган сабаблар натижасида жиддий зарарга йўл қўйган хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар ширкат хўжалиги бошқаруви ёки умумий йиғилиши қарори бўйича компенсация жаримасига тортилиши, шунингдек ажратилган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзтелерадио» компанияси, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарида ички хўжалик ҳисоби ва иқтисодий ишларни такомиллаштириш асосида ишлаб чиқаришни ташкил этишда илғор тажрибаларни тарқатиш масалалари бўйича материалларни доимий равишда ёритишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248-сон