ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1853-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 16 июлдаги 40, 67, 7, 01-02/8-16-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2500, 12.08.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 309-модда) ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 1 августдаги 56, 73, ЭГ-01/19-3822, 01-02/8-46-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарлари рўйхатининг (рўйхат рақами 1853, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 384-модда) «ТИФ ТН коди 2007 йил таҳрири» графасидаги «8523 (8523 21 000 0 ва дастурий таъминотдан ташқари)» кодли сатри «8523 29 — 8523 52 900 1 (дастурий таъминотдан ташқари), 8523 52 900 9 (банк пластик карточкаларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган чип-модуллардан ташқари), 8523 59 — 8523 80 (дастурий таъминотдан ташқари)» кодли сатр билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 июнь,
76-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 июнь,
65-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 июнь,
ЭГ-01/10-3881-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 июнь,
01-02/8-13-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 318-модда)