Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 20.08.2008 йилдаги ПҚ-948-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.08.2008 йилдаги ПҚ-948-сон
Date of entry into force
20.08.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА СИФАТЛИ ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил ҳосили пахта хом ашёсини сифатли йиғиб-териб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек тузилган контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзагромашсервис» уюшмалари раҳбарлари зиммасига 2008 йил пахта ҳосили йиғим-теримини тегишли даражада ташкил этиш ва хом ашёсини сифатли қабул қилиш, шунингдек пахта йиғим-терими кампанияси даврида пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси, юклаш-транспорт воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзагромашсервис» уюшмалари, ҳудудий транспорт ташкилотлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йилнинг 25 августигача ташкилий-иқтисодий тадбирлар комплекси ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси ва зарур юклаш-транспорт воситалари қабул қилиб олиниши тугалланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғим-терим ва юклаш-транспорт техникасига, шунингдек пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашда иштирок этадиган барча машина-ускуналарга ўз вақтида хизмат кўрсатиш бўйича эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш материалларининг тегишли захираси тайёрланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларнинг пахта хом ашёсини ташишга яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта терувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, шунингдек йиғим-терим кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишга доир бошқа зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёрланган объектлар ва техниканинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида шу йилнинг 1 сентябригача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзагромашсервис» уюшмаларининг 2008 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархларини 2007 йилги тариф ставкаларига нисбатан 22 фоизга ҳамда қўлда ва машинада йиғиб-териб олишдаги тариф ставкалари (тўловлар)ни 25 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва қишлоқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2008 йил пахта ҳосили учун харид нархларининг янги прейскурантини пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига маълумот учун етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган нархлардан келиб чиқиб, теримчиларга ҳар беш кунда, зарур ҳолларда эса ҳар куни амалда топширилган пахта хом ашёси миқдори учун ҳақ тўланишини таъминлаш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахта-банк» ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, пахта хом ашёсини транспортда ташиш ва тайёрлашда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзагромашсервис» уюшмаси билан биргаликда, пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, пахта териш машиналаридан имкон қадар самарали фойдаланишни таъминлаб, ҳосили ушбу машиналарда териладиган пахта далаларини белгиласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда пахта хом ашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан прейскурант нархлари бўйича жорий йилда 90 фоиз миқдорида ҳамда пахта толаси сифати ва чиқишини ҳисобга олган ҳолда 10 фоиз миқдорида қайта ишлаш тугаллангандан кейин ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захираси яратилишини ҳамда уларнинг пахта хом ашёси йиғим-теримида, уни ташиш ва қайта ишлашда банд бўлган фермер хўжаликларига, машина-трактор паркларига, автотранспорт корхоналарига ҳамда бошқа ташкилотларга мазкур ишларни бажариш учун зарур ҳажмларда, лимит бўйича ажратилган дизель ёқилғиси қийматининг 60 фоизи, биржа савдолари орқали харид қилинадиган автобензин, суюлтирилган газ ва дизель ёнилғиси қийматининг 100 фоизи олдиндан тўлангандан кейин узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 20 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-948-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 8-сон, 467-модда)