20.12.1996 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.12.1996 йилдаги 37-сон
Date of entry into force
20.12.1996
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиётини умумлаштириш натижаларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судлар фаолиятида бу ҳақдаги ишларни кўришда жиддий хато ва камчиликлар мавжудлигини қайд этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноятнинг такрорийлиги, бир гуруҳ шахслар томонидан жиноий тил бириктириб содир этилиши белгилари ҳар доим ҳам тўғри талқин қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноятнинг шу турини содир этилишига имкон туғдирувчи сабаб ва шароитлар ҳар бир иш бўйича аниқланмайди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиётида вужудга келган масалаларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу жиноят айбдор шахс томонидан транспорт воситасини турган жойидан бошқа жойга олиб қочган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Транспорт воситалари деганда енгил ва юк автомашиналарнинг барча тури, автобуслар, махсус машиналар, тракторлар, троллейбуслар, трамвайлар, двигателининг иш ҳажми 50 см3. дан кам бўлмаган мотоцикл ва мотороллерлар, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ўзиюрар машиналар (экскаватор, бульдозер, автопогрузчик, грейдер, автокран ва бошқалар) ҳамда скутерлар тушунилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Транспорт воситасини ўғирлаш мақсадисиз олиб қочиш фақат тўғри қасд билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айбдор транспорт воситасини олиб қочганда талон-торож мақсадини кўзлаган бўлса, унинг ҳаракатлари қилмишнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ЖК 267-моддаси иккинчи қисми «г» банди ёки учинчи қисми «в» банди билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларни, тегишлича, ЖК 164, 166 ёки 169-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шахс ўзига беркитилган транспорт воситасини ўзбошимчалик билан ишлатган тақдирда Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жавобгар бўла олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уюшган гуруҳ деганида транспорт воситаларини олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушунилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айблаш фикрида ва суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ уюшган деб топилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшган гуруҳ таркибида транспорт воситасини олиб қочган шахсларнинг ҳаракатлари, улардан ҳар бирининг ролидан қатъий назар, ҳамижрочи деб баҳоланиши ва ЖК 267-моддаси учинчи қисмининг «б» банди билан ЖК 28-моддасига ҳавола этилмаган ҳолда квалификация қилиниши лозим.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жазо чораларини белгилашда судларнинг эътибори бу масалага индивидуал ёндашишга, содир этилган жиноятнинг характери ва жамоат учун хавфли даражасини, айбдорнинг шахсини ҳамда жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олиш ҳақидаги қонун талабларига оғишмай риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди транспорт воситаларини олиб қочиш ва ўғирлаш учун жавобгарликни белгиловчи қонунларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 20 декабрь,

37-сон