Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.1998 20.11.1991 йилдаги 439-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 20.11.1991 йилдаги 439-XII-сон
Date of entry into force
11.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЕР ТЎҒРИСИДАГИ» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 599-I-сон «Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1990 йил 20 июнда қабул қилган «Ер тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ведомостлари, 1990 йил, 16 – 18-сонлар, 294-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида ер муносабатлари ушбу Қонун билан ва Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-модданинг 2-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ерга эгалик ҳуқуқини Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши амалга оширади, у ушбу Қонунга мувофиқ ер муносабатларини тартибга солишга доир баъзи масалаларда ҳуқуқларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталарига беради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4-модда. Халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ва уларнинг ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ихтиёрида бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун бериладиган ер участкалари катта-кичиклигининг меъёрларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қишлоқларнинг ҳудудидаги ерлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза этишни назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари қишлоқ Советлари ўз ихтиёрларига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ўз ихтиёрларига берилган ер захираларини тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қишлоқ аҳоли пунктлари доирасидаги жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари таркибида бўлмаган ерларни, ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар, бериш ва олиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, турар жой қуриш ва ободонлаштириш, шунингдек ўт ўриш ва мол боқиш учун фуқароларга бериб қўйилган ер учун ҳақ олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ушбу ижроия қўмиталаридан ер олган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг ҳамда уларнинг ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида шаҳар (посёлка) доирасида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг ихтиёрида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советлари ўз ихтиёрларига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар, шаҳар (посёлка) доирасидаги ерларни бериш ва олиб қўйиш, жамоа ва давлат хўжаликларининг, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерлари бундан мустаснодир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шаҳар (посёлка) доирасида фуқароларга, давлат, ширкат ва жамоат корхоналарига, муассасаларига ва ташкилотларига бериб қўйилган ер учун ер солиғи ва ижара ҳақи ундириб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ушбу модданинг 1-бандида белгилаб қўйилган тартибда ер олган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Халқ депутатлари ноҳия Советларининг ва уларнинг ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш халқ депутатлари ноҳия Советлари ихтиёрида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари ноҳия Советлари ўз ихтиёрларига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга эгалик қилиш учун, фойдаланиш учун ҳамда ижарага бериш, шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан; биринчи гуруҳга кирувчи ўрмонлар билан қопланган ерлардан ташқари ўрмон фонди ерларидан; саноат, транспорт, алоқа, мудофаа объектлари ва бошқа объектлар эгаллаб турган ерлардан; сув фонди ерларидан чегириб олиш — битта ер эгасига ва ердан фойдаланувчига 10 гектаригача миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга захира ерлардан, ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар, эгалик қилиш, фойдаланиш учун ҳамда ижарага ер бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш сабаблари белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейин ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиб қўйиш, халқ депутатлари қишлоқ, посёлка ва шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг ваколат доирасига кирувчи ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоа хўжаликлари тузилган, ташкил этилган ва тугатилган ҳолларда уларнинг ерга эгалик қилиши масалаларини ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ер-кадастр ҳужжатларини юритишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ер тузиш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) фуқароларга жамоат боғдорчилиги ва узумчилиги учун, давлат, ширкат, жамоат корхоналарига, муассасаларига ва ташкилотларига, шунингдек диний ташкилотларга бериб қўйилган ер учун ер солиғи солиш ва ижара ҳақи ундириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Халқ депутатлари вилоят Советларининг ва уларнинг ижроия қўмиталарининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш халқ депутатлари вилоят Советларининг ихтиёрида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоят Совети ўз ихтиёрига берилган ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари ихтиёрида бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун, давлат ва жамоатнинг бошқа эҳтиёжлари учун жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа корхоналарга, муассасалар ва ташкилотларга эгалик қилиш учун, фойдаланиш учун ва ижарага ушбу модданинг 2-бандида баён этилган шартларга риоя қилган ҳолда ер бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) барча ерлардан катта-кичиклигидан қатъи назар, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳамда тарихий-маданий объектлар эгаллаб турган ерларни, шаҳар атрофи зоналари ва яшил зоналар ерларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонларини, биринчи гуруҳ ўрмон ерларини чегириб олиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланадиган рўйхатга оид чегириб олинадиган ерлар бундан мустаснодир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ер-кадастр ҳужжатларини юритишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ер тузиш ишларини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ихтиёрида бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунларини ишлаб чиқиш ва тақсимлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ер учун ҳақ тўлаш тартибини ҳамда унинг энг кўп ва оз миқдорларини, шунингдек ер учун ҳақ ундириш соҳасидаги имтиёзларни белгилаб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунларнинг бажарилишини назорат этишни уйғунлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши республика ҳудудида ер муносабатларини тартибга солишга доир ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ва ҳал этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрида бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ерларни халқ депутатлари қишлоқ, посёлка, ноҳия, шаҳар ва вилоят Советларининг ижроия қўмиталари билан, шунингдек ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ерлардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, табиатни қўриқлаш соҳасидаги бошқа тадбирлар билан комплекс тарзда ер ресурсларини муҳофаза қилиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталари билан биргаликда республика дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ер тузишни ҳамда Давлат ер кадастрини юритишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 11-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларига — халқ депутатлари посёлка, ноҳия ва шаҳар Советларининг ижроия қўмиталари беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян маъмурий ноҳиядаги жамоа хўжаликларига, давлат хўжаликларига ва бошқа давлат, ширкат, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига — халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари, бошқа ноҳиялардан келган худди шу хилдаги ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларга эса халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳамда чет эл юридик шахслари иштирокидаги қўшма корхоналарга, халқаро бирлашмаларга ва ташкилотларга, шунингдек хорижий давлатларга, халқаро ташкилотларга, ажнабий юридик шахслар ва фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси беради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 12-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 13-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ депутатлари тегишли Советининг ижроия қўмитаси ўз ваколатлари доирасидаги қарори билан қуйидаги ҳолларда барча ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўяди:»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмда «Халқ депутатлари Советларининг ўзларига бериб қўйилган ваколатларга мувофиқ чиқарган қарорига кўра» сўзлари «Халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталарининг ўзларига бериб қўйилган ваколатларга мувофиқ чиқарган қарорига кўра» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмда «тегишли халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорлари» сўзлари «халқ депутатлари тегишли маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарининг қарорлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Муайян вилоят учун кадастр баҳоси даражасига мувофиқ белгиланадиган алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ва тарихий-маданий объектлар эгаллаб турган ерларнинг қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилишига алоҳида ҳолларда, фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ йўл қўйилади. Бундай ерларнинг турлари ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмда «халқ депутатлари маҳаллий Советлари» сўзлари «халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 15-модданинг иккинчи қисмида «тегишли суратда халқ депутатлари область Советлари, бошқа ерларда эса халқ депутатлари район ёки шаҳар Советлари узоғи билан бир йилга берадилар» сўзлари «тегишли суратда халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари, бошқа ерларда эса халқ депутатлари ноҳия ёки шаҳар Советларининг ижроия қўмиталари узоғи билан бир йилга берадилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмда «халқ депутатлари Советлари ерни ижарага берган ҳолларда» сўзлари «халқ депутатлари Советларининг ижроия қўмиталари ерни ижарага берган ҳолларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг тўртинчи қисми қуйидагича таҳрирда берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қишлоқ хўжалик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларининг тажриба далалари, мол ҳайдаб бориладиган йўллар, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт муассасалари, дам олиш ва соғломлаштириш иншоотлари, гидрометеорология станциялари ва постлари эгалигидаги ҳамда фойдаланишидаги ерлар — бу ташкилотларга ёрдамчи қишлоқ хўжалик ишлари олиб бориш учун бериб қўйилган ерлардан ташқари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг биринчи қисмида «ер берган халқ депутатлари Советининг розилиги билан» деган сўзлари «Ер берган халқ депутатлари Совети ижроия қўмитасининг розилиги билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи қисмда «давлат ҳакамлиги идоралари» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 19-модданинг биринчи қисмида «уларнинг хоҳишига кўра халқ депутатлари район ёки шаҳар Совети томонидан аввалги ери билан айнан бир хил бўлган ер участкаси ажратилгач» сўзлари «уларнинг хоҳишига кўра халқ депутатлари ноҳия ёки шаҳар Совети ижроия қўмитаси томонидан аввалги ери билан айнан бир хил бўлган ер участкаси ажратилгач» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 21-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзларига қарашли айрим аҳоли пунктлари шаҳар ҳудуди таркибига қўшиб юборилган жамоа хўжаликлари ва давлат хўжаликларида узлуксиз беш йилдан ортиқ ишлаган ва ҳамон ишлаб кетаётган колхозчиларнинг, давлат хўжаликлари ишчи ва хизматчиларининг, шунингдек ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик қилиш ҳуқуқи билан уларнинг иш жойидан ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун шу хўжаликда белгилаб қўйилган миқдорда томорқа ери берилади (бинолар ва ҳовлилар эгаллаган майдон ҳам шу жумлага киради)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 25-модданинг учинчи қисмида «улардаги сув ресурслари ва лимитларнинг мавжудлигини эътиборга олиб халқ депутатлари область Советлари» сўзлари «улардаги сув ресурслари ва лимитларининг мавжудлигини эътиборга олиб халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмда «халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг қарорига мувофиқ» сўзлари «халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг ижроия қўмиталари қарорларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмда «халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг қарорларига биноан» сўзлари «халқ депутатлари тегишли вилоят Советларининг ижроия қарорларига биноан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 30-моддада «халқ депутатлари тегишли область Советларининг қарорларига биноан» сўзлари «халқ депутатлари тегишли вилоят Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига биноан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларда «халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг қарорларига асосан», «халқ депутатлари шаҳар (посёлка) Советининг қарорига мувофиқ», «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг қарори асосида» сўзлари тегишли йўсинда «халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советлари ижроия қўмиталарининг қарорларига асосан», «халқ депутатлари шаҳар (посёлка) Совети ижроия қўмитасининг қарорига мувофиқ», «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Совети ижроия қўмитасининг қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмда «халқ депутатлари тегишли посёлка, район, область ва Тошкент шаҳар Советларининг қарорлари билан тасдиқланади» сўзлари «халқ депутатлари тегишли посёлка, ноҳия, вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг қарорлари билан тасдиқланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмда «халқ депутатлари область, Тошкент шаҳар Советларининг қарори асосида» сўзлар «халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмитасининг қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 36-модданинг бешинчи қисмида «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг қарорига мувофиқ» сўзлари «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 37-модданинг иккинчи қисмида «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советлари билан келишилган ҳолда жойлаштирадилар» сўзлари «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советлари ижроия қўмиталари билан келишилган ҳолда жойлаштирадилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 39-модданинг иккинчи қисмида «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советлари ана шу ишларни амалга ошириш учун қўшимча қарор қабул қилганидан кейин жойлаштирилади» сўзлари «халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг ижроия қўмитаси ана шу ишларни амалга ошириш учун қўшимча қарор қабул қилганидан кейин жойлаштирилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 40-модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1) қишлоқ аҳоли пунктларининг халқ депутатлари қишлоқ Советлари ихтиёридаги ерларидан. Ана шу аҳоли пунктларининг чегаралари доирасида халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ижроия қўмиталари эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер участкалари бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа йўналишдаги ер корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга фойдаланишга ер бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «халқ депутатлари район ва шаҳар Советларининг қарорига мувофиқ» деган сўзлар «халқ депутатлари ноҳия ва шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. 47-модданинг учинчи қисмида «Халқ депутатлари район Советлари» сўзлари «Халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. 50-модданинг учинчи қисмида «давлат ҳакамлиги идоралари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. 52-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ депутатлари вилоят Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига мувофиқ бу маблағлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш йўлида ҳам фойдаланиш мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. 55-модданинг иккинчи хатбошидаги «учун» сўзидан кейинги «иттифоқ» сўзи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. 57-модданинг «СССР Министрлар Совети» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми «халқ депутатлари Советларини» деган сўзлардан сўнг «ва уларнинг ижроия қўмиталарини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмидаги «мамлакат» деган сўз «республика» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмда «СССР Министрлар Совети» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми «халқ депутатлари Советларининг» деган сўзлардан сўнг «ва уларнинг ижроия қўмиталарининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «Ер тузиш халқ депутатлари Советларининг қарорига» деган сўзлар «Ер тузиш халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталарининг қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. 61-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжаликлараро ер тузиш ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер ажратиб бериш лойиҳалари халқ депутатлари тегишли вилоят Советлари ижроия қўмиталари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари томонидан тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «халқ депутатлари Советлари», «давлат ҳакамлиги идоралари» деган сўзлар тегишли йўсинда «халқ депутатлари Советларининг ижроия қўмиталари», «Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «давлат ҳакамлиги идоралари» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмидаги «халқ депутатлари тегишли қишлоқ (овул) ва посёлка Советлари томонидан» деган сўзлар «халқ депутатлари тегишли қишлоқ ва посёлка Советлари ижроия қўмиталари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлардаги «халқ депутатлари шаҳар Советлари», «халқ депутатлари район Советлари», «халқ депутатлари область Советлари» деган сўзлар тегишди йўсинда «халқ депутатлари шаҳар Советларининг ижроия қўмиталари», «халқ депутатлари ноҳия Советларининг ижроия қўмиталари», «халқ депутатлари вилоят Советларининг ижроия қўмиталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи қисмидаги «иттифоқдош» сўзи «суверен» сўзи билан алмаштирилсин. Башарти, комиссия ўзаро бир қарорга келолмаса, мазкур масалалар хусусидаги низолар ССР Иттифоқи қонунларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим» деган гап чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. 63-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ депутатлари маҳаллий Совети ижроия қўмитасининг ер хусусидаги низо юзасидан чиқарган қарорига томонларнинг бири норози бўлган тақдирда қарор устидан томонларнинг бири фуқаро, жамоа хўжалиги, бошқа ширкат ёхуд жамоат корхонаси, муассасаси ва ташкилоти, қўшма корхоналар, бошқа ажнабий юридик ва жисмоний шахслар бўлганида судга, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасида ер хусусида низолар чиққанида эса Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судларига ҳам шикоят қилиниши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «халқ депутатлари тегишли қишлоқ (овул), посёлка, район ёки шаҳар Советининг» деган сўзлар «халқ депутатлари тегишли қишлоқ, посёлка, ноҳия ёки шаҳар Совети ижроия қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи қисмидаги «халқ депутатлари Советлари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ олиб қўйилиши» деган сўзлар «халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ олиб қўйилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. 65-модда. Қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Башарти, Ўзбекистон Республикасининг бошқа суверен давлатлар билан шартномаларида «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида кўзда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. 1, 2, 3, 9-18, 20-25, 28, 30-34, 40-48, 50-56, 60-62 ва 64-моддалардаги «Қорақалпоғистон АССР Олий Совети», «Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети», «ва Қорақалпоғистон АССР», «Қорақалпоғистон Олий Советининг қарорлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1, 7, 9, 10, 12, 18, 24, 25, 41-48, 50, 54-56 ва 60-моддалардаги «ССР Иттифоқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 20 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
439-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 84-модда)