Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 15.05.2008 йилдаги ПҚ-867-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.05.2008 йилдаги ПҚ-867-сон
Date of entry into force
15.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон экинларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва давлат эҳтиёжлари учун сотишни кучайтириш, минтақавий ҳамда жаҳон бозорларида вужудга келган дон нархлари конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда нархларни шакллантиришнинг бозор тамойилларига тўлиқ ўтиш, дон ишлаб чиқарувчилар билан тайёрловчилар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб тизимини тубдан соддалаштириш ва ошкоралигини ошириш, шунингдек, дон ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2008 йил ҳосилидан бошлаб дон экувчи хўжаликлар билан тузиладиган контрактация шартномалари бўйича давлат эҳтиёжлари учун дон харид қилиш келишилган ягона харид нархлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» компаниясининг жаҳон ҳамда минтақавий бозорларида вужудга келган дон нархлари конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда 2008 йил ҳосилининг 3 классли юмшоқ буғдойига ҳар тоннаси учун 169 000 сўм миқдорида базавий ягона харид нархини белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил ҳосили учун контрактация шартномаларида назарда тутилган дон экувчи хўжаликлар томонидан давлат эҳтиёжлари учун сотилган ортиқча дон ҳажмлари учун ягона харид нархларидан 10 фоиз ортиқ нархлар бўйича тўлов амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 сентябрдаги ПҚ-1404-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 377-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига бошоқли дон экинлари сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ягона харид нархлари ва ҳисоб-китоблар тартибидан хабардор қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2002 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 19 январдаги 27-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 майдаги 170-сонли қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархларини шакллантириш тартиби тўғрисида» 2003 йил 15 майдаги 216-33-сонли қарорининг 3-банди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 сентябрдаги ПҚ-693-сонли Қарорининг 3-банди учинчи хатбоши ва Қарорнинг 5-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-867-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 268-модда; 2010 й., 9-сон, 377-модда)