Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.05.2008 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2008 йилдаги 115-сон
Date of entry into force
31.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СИНГАПУР МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг барча бино ва иншоотлар комплекси қурилишини, реконструкция қилинишини, капитал таъмирланишини, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини ўз вақтида тугаллаш, шунингдек унинг 2008-2009 ўқув йили бошлангунгача фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти 5 йил муддатга, шу жумладан институтни жиҳозлаш ва фаолият кўрсатиши учун республикага келтирилаётган асбоб-ускуналар, мультимедий маҳсулотлари, адабиётлар, инвентарлар ва моддий-техника ресурсларини олиб киришда солиқларнинг барча турларидан ва божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти» объекти бўйича «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти — бош лойиҳачи, «12-трест» очиқ акциядорлик жамияти — бош пудратчи этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти» объекти бўйича бош лойиҳачи ва бош пудратчилар томонидан бажариладиган ва буюртмачиларга — Ўзбекистон банклар ассоциацияси ва Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига тўлов учун тақдим қилинадиган лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича «ноль ставкаси» қўлланилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти» объекти бўйича бош пудратчи ва унинг субпудратчи ташкилотлари, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ушбу объектни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун улар томонидан келтириладиган асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва мебеллар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 203-модда)