19.03.2007 йилдаги ПФ-3864-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 19.03.2007 йилдаги ПФ-3864-сон
Date of entry into force
19.03.2007
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда аниқ йўналтирилган ва табақалашган ёндашувни янада кучайтириш, кам таъминланган оилаларни зарур моддий ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2007 йилнинг 1 сентябридан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари тарбиячилари, ўқув-ёрдамчи ходимлари ва санитар-энагалари иш ҳақи, айни вақтда бир тарбиячи учун иш меъёрини 15—18 нафар боладан 5-6 нафар болага камайтирган ҳолда ставкаларни тариф сеткаси бўйича бир разрядга кўтариш ҳисобидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган болалар, аёллар ва эркаклар учун «Ғамхўрлик» марказлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация марказлари ходимларини моддий рағбатлантириш фонди миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобидан 25 фоизгача оширилсин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2007 йилнинг 1 июлидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари ходимларининг тариф ставкаларига 15 фоиз миқдорида қўшимча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг бепул овқатланиши;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларни уйда ўқитаётган педагоглар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда ойлик йўл ҳақи компенсацияси жорий этилсин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар, хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, корхоналар, ташкилотлар, хайрия жамғармалари, тадбиркорлик тузилмалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама қўшимча моддий ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Ижтимоий ҳимоя йили деб эълон қилинган 2007 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юқорида қайд этилган мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар даромад солиғидан тўлиқ озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурида 28 та «Меҳрибонлик» уйи, шунингдек, 86 та санаторий типидаги ҳамда жисмоний ва руҳий ривожланишдан орқада қолган болалар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, улар учун микроавтобуслар сотиб олиш мақсадида давлат бюджетидан қўшимча 8,2 миллиард сўм йўналтириш кўзда тутилганлиги эътиборга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг болалар, қариялар ва ногиронларнинг «Мурувват» ҳамда «Саховат» интернат-уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлар реабилитация марказларини капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, уларнинг таъминотини янада яхшилаш бўйича жорий йилда ушбу мақсадларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 5,2 миллиард сўм йўналтириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3864-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 105-модда; 2012 й., 52-сон, 586-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)