Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 26.07.2006 йилдаги 147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.07.2006 йилдаги 147-сон
Date of entry into force
26.07.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЮРИДИК ШАХСЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БИНОЛАРИ ҲАМДА ИНШООТЛАРИ БИЛАН БАНД БЎЛГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 24 ИЮЛДАГИ ПФ-3780-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида» 2006 йил 24 июлдаги ПФ-3780-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бинолар, иншоотлар ва якка тартибдаги уй-жойлар билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштиришни таъминлаш бўйича зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда 2006 йил 1 декабргача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ мақсадларда фойдаланилаётганлигини аниқлаган ҳолда эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага берилган ер участкаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги уй-жой қурилиши ер фондини шакллантириш, шу жумладан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган ер майдонлари ҳисобига яратиш мақсадида, аҳоли яшаш пунктларидаги ер майдонларини, шунингдек уларга ёндош ҳудудларни хатловдан ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатловдан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда, якка тартибдаги уй-жой мавзеларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларига, муҳандислик инфратузилмаси схемаларига тузатишлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари аниқланганда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ер участкалари олиб қўйилсин, кейинчалик улар ушбу участкаларда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш хоҳишини билдирган шахсларга берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда 2006 йил 1 декабргача бўлган муддатда ер фондининг иқтисодий зоналарини аниқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, ер участкалари гаров таъминоти сифатида белгиланган тартибда банкларга ва бошқа кредит муассасаларига ўтган ҳолларда улар ушбу ер участкаларини мулк ҳуқуқи ўзларига ўтган вақтдан бошлаб олти ойдан кечикмасдан сотувга қўйишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 2006 йил 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштирилган ер участкаларига солиқ солиш, шунингдек ижарага берилган ер участкалари учун ижара тўлови миқдорлари юзасидан таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 26 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 293-модда)