Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019 03.07.2006 йилдаги ПҚ-397-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори , 03.07.2006 йилдаги ПҚ-397-сон
Date of entry into force
03.07.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда республикада давлат солиқ хизмати органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Солиқ академияси ва учта солиқ касб-ҳунар коллежи ташкил этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бир қаторда, Солиқ академияси фаолиятини ўрганиш давомида таълим жараёни ва давлат солиқ хизмати органлари учун кадрлар тайёрлаш сифатининг пасайишига олиб келган жиддий камчиликлар аниқланди. Солиқ хизматларининг ҳудудлар бўйича малакали кадрларга бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда тингловчиларни танлашнинг аниқ тартиби ва мезонлари жорий этилмаган. Ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайди, ўқув адабиётларнинг янги авлоди билан таъминланиш ҳамон паст даражада қолмоқда. Академия раҳбарияти томонидан профессор-ўқитувчи ходимларни танлашда камчиликларга йўл қўйилган. Солиққа тортиш муаммоларига бағишланган илмий тадқиқотлар олиб бориш, педагогларнинг малакаси ва маҳоратини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий талаблар даражасида профессионал фаолият юрита оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва давлат солиқ хизматлари органларини тўлдиришни таъминлаш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига Солиқ академияси фаолиятини ташкил этиш, унга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш, профессор-ўқитувчи кадрлар танлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган камчиликларни бартараф этиш, Академия кафедралари фаолиятини такомиллаштириш, раҳбарият ва профессор-ўқитувчилар таркибини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизмати кадрларига қўйилган малака талабларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқитиш методикалари янгилангани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани, талабалар билимларини баҳолашнинг рейтингли тизими такомиллаштирилгани, Академия профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш дастури ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Солиқ академияси давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича солиқ хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тизимидаги ишларни мувофиқлаштиришни таъминловчи республиканинг базавий илмий-методик маркази ҳамда олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ академияси Низомига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилгача ҳудудлар бўйича давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2006/2007 ўқув йилида, истисно тариқасида, солиқ коллежлари битирувчилари билан бир қаторда, иқтисод йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг битирувчиларини ҳам бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича ўқишга республиканинг олий ўқув муассасалари учун белгиланган ягона қоида ва танлов асосида Солиқ академиясига қабул қилишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда 2006/2007 ўқув йилида солиқ коллежларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Солиқ академиясининг профессор-ўқитувчилар таркиби аттестациядан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ академиясини юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдиришда, таълим жараёнини ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди ва ўқитишнинг замонавий техника воситалари билан таъминлашда, Академияни зарур ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлашда, унинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Истеъдод» жамғармаси билан биргаликда Солиқ академияси профессор-ўқитувчи кадрларининг республика ва хориждаги етакчи таълим муассасаларида малака оширишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 3 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-397-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 248-модда)