ONLINE TRANSLATE
Document passport
Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон

Фармонга мувофиқ:

1) 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши белгилаб қўйилди.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади;

2) Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди;