Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни ҳамда уларни расмийлаштиришни янада тартибга солиш, автомототранспорт воситалари билан битишувларни содир этишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар ва битишувларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартибини таъминлаш, белгиланган қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка, зарур ҳолларда жиноий жавобгарликкача тортилсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;
нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқига олдин берилган ишончномалар мазкур қарорга мувофиқ улар амал қилишининг қолган муддатига қайта расмийлаштирилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган ишончномалар 2007 йил 1 январгача давлат божи ундирилмасдан қайта расмийлаштирилишини таъминласинлар.
Ишончномалар қайта расмийлаштириш учун тақдим этилмаган тақдирда 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органлари айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортган ва уларни транспорт воситасини бошқаришдан вақтинча четлатган ҳолда автомобиль эгалари томонидан автомототранспорт воситаларини расмийлаштириш тартибига риоя этилиши устидан тегишли назоратни амалга оширсин.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Б. Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. Матлюбов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини (кейинги ўринларда «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» деб юритилади) расмийлаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
юридик шахслар томонидан мазкур юридик шахсларнинг ходимларига автотранспорт воситаларидан фойдаланишга ишончномалар берилиши ҳолларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш юзасидан ўттиз кунгача оддий ёзма шартномалар тузиш ҳолларига;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 863-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/863/2098-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) рўйхатдан ўтказилмайдиган транспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Автомототранспорт воситаларини:
ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлар);
лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);
юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 876-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/876/3927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдоларида сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари консуллари томонидан ҳам тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 мартдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
5. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтмаган автомототранспорт воситаларининг бозорларда олди-сотдиси ва айирбошланиши, шунингдек автомототранспорт воситаларини биржалар орқали сотиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш мазкур Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш ҳамда расмий дилерлар томонидан «TRADE-IN» дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини олди-сотди шартномасини расмийлаштириш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 876-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/876/3927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга ҳамда расмий дилерлар томонидан «TRADE-IN» дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга қадар автомототранспорт воситалари автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп билан тасдиқланади. Штамп 10 кун мобайнида амал қилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 876-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/876/3927-сон)
(7-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда ишончнома бўйича ишончли шахсга, бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича сотиб олувчига ва ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига, текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши керак бўлган биринчи нусха гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Агар ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади.
Гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Консуллик муассасалари ишончномаларнинг гербли (махсус) бланкалари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъминланади.
(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гербли (махсус) бланкалардаги ишончномалар ва битимлар нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50 фоизи –Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 декабрдаги 413-сонли қарорига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда)
Гербли (махсус) бланкалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
(9-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автотранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённома) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорига мувофиқ бир вақтнинг ўзида автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чиқарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу шахсларга расмийлаштирилади, гувоҳномага ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш карточкасига: «Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларнинг) рухсатисиз автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тақиқланади» ёзуви киритилади.
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар (ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш бўйича бошқа шахсга бериш шартномалари, шартномалар (баённомалар) бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак»;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ДЙҲХХ органлари тегишли нотариал идоралардан уларга нисбатан автомототранспорт воситалари билан битимлар тасдиқланган автомототранспорт воситаларига тегишли тезкор маълумотларни олиш йўли билан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар автомобиль эгалари (ижарага олувчилар ва ишончли шахслар) томонидан ДЙҲХХ органларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши (ҳисобга қўйилиши) бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Автомототранспорт воситаларини мазкур банд талабларини бузган ҳолда бошқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқаришдан вақтинча четлатилган ҳолда уларни маъмурий жавобгарликка тортишга олиб келади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан гербли бланкалар бўйича ҳар ойлик ҳисобот юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги йилнинг ҳар чорагида тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар бўйича таққослаш ўтказади.
(12-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат нотариал идораларида автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш ва тақиқланганлиги ва хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар банки (ҳужжатли) шакллантирилишини таъминлайди. Маълумотлар банкини шакллантирадиган давлат нотариал идоралари рўйхати тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан ДЙҲХХ органлари билан биргаликда қўшимча равишда тегишли ҳудуд бўйича бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банки юритилади.
Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш тартиби бошқа манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур Низом талабларини тушунтириш ва автомототранспорт воситалари эгалари эътиборига етказиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.