Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 24 ОКТЯБРДАГИ 421-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 57-модда, 11-12-сон, 64-модда) иловадаги изоҳга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) иккинчи хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат божи лицензиянинг амал қилиш даврида ҳар йили тенг улушларда тўланиши мумкин»;
б) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 февраль,
29-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 53-модда)