Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги ПҚ–5-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддасига мувофиқ эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотларнинг шундай турар жойларни аниқлаш ва уларни давлат мулкига ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Мазкур Низомга мувофиқ эгасиз турар жой деб эътироф этилган турар жойлар суд қарори асосида давлат мулкига ўтказилади.
3. Турар жойни эгасиз турар жой деб эътироф этиш ва уни давлат мулкига ўтказиш мақсадида турар жойнинг эгасизлиги ёки эгаси номаълумлиги ҳолати қуйидаги тартибда аниқланади:
эгасизлик белгиларига эга бўлган турар жой аниқланган тақдирда ушбу турар жойнинг эгасини ёки унинг ишончли вакилини аниқлаш чора-тадбирлари кўрилади. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар турар жойнинг эгасизлик белгилари бўлиши мумкин;
кўрилган чора-тадбирлар натижасида турар жойнинг эгаси ёки унинг ишончли вакили аниқланмаган тақдирда шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг аризаси асосида турар жой кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли органларида ҳисобга қўйилади.
4. Узоқ (6 ойдан кўпроқ) вақт мобайнида бўш турган, яъни ушбу турар жойда қонуний асосларда яшайдиганлар бўлмаганда, бунинг натижасида у ерда қуйидаги ҳолатлар вужудга келган турар жой ушбу Низом мақсадлари учун эгасиз ва ҳисобга қўйиладиган турар жой ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) бўш турган ушбу давр учун коммунал хизматлар ҳақи ва турар жойни сақлаш учун харажатлар бўйича қарзлар мавжудлиги. Турар жойда яшовчилар йўқлиги бўйича кўрсатиб ўтилган ҳолатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи томонидан, коммунал хизматлар ҳақи ва турар жойни сақлаш учун харажатлар бўйича қарзларнинг мавжудлиги бўйича эса — хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тасдиқланади;
б) турар жойнинг бутунлиги ва сақланиши таъминланмаганлиги, бунинг оқибатида турар жойнинг бузилишига ва унга учинчи шахсларнинг кириш учун уринишларига йўл қўйилганлиги. Ушбу ҳолат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ички ишлар органлари профилактика инспекторлари иштирокидаги қўшма далолатномаси билан тасдиқланади.
(4-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
Ушбу ҳолатлар биргаликда ёки алоҳида-алоҳида юз берганда эгасиз турар жойни ҳисобга олиш учун етарли деб эътироф этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Эгасиз турар жойларни аниқлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш функциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 10 февралдаги ПҚ–3-сон қарорига мувофиқ шаҳарлар (туманлар)да ташкил этилган Турар жой фонди сақланиши мониторинги бўйича комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) юкланади.
Комиссия таркибига кадастр, солиқ, молия хизматлари, архитектура-қурилиш назорати, ички ишлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари вакиллари киритилади. Комиссияларнинг шахсий таркиби тегишли шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқа ташкилотлар, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ахборотлари асосида турар жойларни хатловдан ўтказадилар;
(6-банднинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эгасиз турар жойларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлайдилар ҳамда ички ишлар органларидан, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан ва бошқа ташкилотлардан бундай турар жойлар мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш учун зарур ахборотларни ва текширилаётган турар жой тавсифини сўраб оладилар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
олинган маълумотлар асосида эгасиз турар жойни аниқлаш учун материаллар (ҳужжатлар)ни шакллантирадилар ва қарор қабул қилиш ҳамда кўчмас мулкка ҳуқуқларни ҳамда уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларида ҳисобга олиш учун уларни тегишли ҳокимликка берадилар;
суд ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари асосида эгасиз турар жойлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борадилар.
7. Кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари Комиссия сўрови бўйича бинолар ва иншоотларнинг реестр дафтари маълумотларига биноан икки ҳафта муддатда эгасиз турар жойлар эгалари тўғрисидаги ҳамда турар жойларнинг жорий вақтдаги мансублиги ва хатлов баҳоси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аниқланган эгасиз турар жойлар бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари вакиллари билан биргаликда бундай турар жойларнинг мансублигини, тавсифини ва тахминий баҳолаш қийматини аниқлаш чора-тадбирларини кўрадилар.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
8. Ички ишлар органлари Комиссия сўрови бўйича бир ой муддатда текширилаётган турар жойда рўйхатдан ўтганлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар, зарурат бўлганда, қидирув эълон қиладилар ва уларнинг турган жойини аниқлайдилар.
Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг турган жойи аниқланмаган тақдирда, ички ишлар органлари Комиссияга турар жой эгасининг йўқлигини тасдиқловчи тегишли маълумотларни тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари Комиссияга коммунал хизматлар тўлови ва турар жой таъминоти харажатлари (6 ойдан кўп вақт) бўйича мавжуд қарзлар тўғрисида тегишли маълумотларни тақдим этадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
10. Аниқланган эгасиз турар жойлар бўйича материаллар Комиссия томонидан кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларида ҳисобга қўйиш чора-тадбирларини кўриш учун турар жойлар жойлашган жойдаги тегишли ҳокимликка тақдим этилади.
Шаҳар (туман) ҳокимлиги аниқланган эгасиз турар жойлар бўйича материаллар Комиссия томонидан тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларига эгасиз турар жойларни ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза жўнатади.
Кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органи аниқланган эгасиз турар жойларни бино ва иншоотларга ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ҳисобга қабул қилиб олади.
эгаси даволаниш, ўқиш, меҳнат фаолияти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда;
эгаси Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасаларида узоқ муддат даволанаётганда турар жойни ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.
12. Турар жой ҳисобга қўйилгандан кейин Комиссия турар жойга кириш жойидаги пешлавҳага ҳисобга қўйилган санаси ва ушбу турар жойнинг эгаси ёки ишончли вакили қайтиб келган тақдирда мурожаат қилиши мумкин бўлган манзил кўрсатилган ҳолда турар жой эгасиз турар жой сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларни жойлаштириши зарур.
Турар жой ҳисобда турган даврда унинг сақланиши устидан қараб туриш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари («Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари) томонидан ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан биргаликда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жой ҳисобда турган даврда коммунал хизматлар ва турар жойни сақлаш харажатлари учун тўлов ҳисобланмайди, марказий иситиш хизматлари бундан мустасно. Турар жойлар ҳисобга қўйилган пайтдан бошлаб шаҳар (туман) ҳокимлиги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини ва коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналарни кўрсатиб ўтилган хизматлар учун тўлов ҳисобланишининг тўхтатилиши тўғрисида маълум қилади.
(12-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
13. Эгасиз турар жойлар ҳисобга қўйилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган уч йиллик муддат тугагандан кейин шаҳар (туман) ҳокимлиги турар жойни эгасиз турар жой деб эътироф этиш ва давлат мулкига ўтган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Белгиланган тартибда эгасиз деб эътироф этилган турар жойлар давлат уй-жой фондига киритилади ва ўз мақсадида фойдаланиш, шу жумладан ижара шартномаси шартларида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган фуқароларга бериш учун шаҳар (туман) ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 29-сон, 335-модда)
15. Эгасиз турар жойлар яшаш учун яроқсиз деб эътироф этилган тақдирда кўрсатиб ўтилган турар жойлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда уй-жой фондидан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва коммунал хизматлар кўрсатадиган корхона кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва у билан битишувлар тузиш органининг эгасиз турар жойни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги маълумотномаси асосида кўрсатиб ўтилган коммунал хизматлар (турар жойни сақлаш бўйича хизматлар) учун қарзлар суммасини солиқ солинадиган базага тикламасдан зарар ҳисобига ўтказади.
(15-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
16. Суднинг қарорига кўра давлат мулкига ўтганлиги эътироф этилмаган эгасиз турар жой уни ташлаб кетган эгасининг эгалигига, фойдаланиши учун ва тасарруф этиши учун қабул қилиниши ёхуд эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида турар жойнинг эгаси ҳисобланмайдиган шахс томонидан мулк қилиб олиниши мумкин.
17. Турар жойни ҳисобдан чиқариш турар жойнинг эгаси ёки унинг ишончли вакили томонидан шаҳар (туман) ҳокимлигига берилган ариза асосида амалга оширилади.
Шаҳар (туман) ҳокимлиги Комиссия билан биргаликда ариза тушган кундан бошлаб уч кун муддатда аризани кўриб чиқади ва кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органига турар жойни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги илтимосномани юборади.
18. Турар жойнинг эгаси ёки унинг ишончли вакили уларнинг турар жойни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилаётган даврда турар жойда тўсқинликсиз яшаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Коммунал хизматлар тўлови ва турар жойни сақлаш бўйича харажатлар, шу жумладан мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган аниқланган сабабларга кўра эгаси бўлмаган турар жойлар бўйича коммунал хизматлар тўлови ва турар жойни сақлаш бўйича харажатлар билан боғлиқ қарзлар мавжуд бўлган тақдирда шаҳар (туман) ҳокимлиги коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг тақдимномасига биноан судларга ҳосил бўлган қарздорликни турар жойларнинг эгаларидан ундириб олиш, шунингдек турар жой эгасининг ўзига тегишли турар жойни сақлаш ва унга қараш бўйича мажбуриятлари турар жойнинг эгаси томонидан бажарилмаслиги натижасида етказилган зарарни ундириш юзасидан даъво киритади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9–10-сон, 85-модда)
20. Коммунал-фойдаланиш хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қарзларни ундиришга оид суд ҳужжатларининг мажбурий ижро этилиши «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.