LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
хўжалик юритувчи субъектларга мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномалари уларнинг амал қилиш муддати тугагунгача амал қилади;
улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги рухсатнома гувоҳномалари хўжалик юритувчи субъектнинг тақдим этилган аризаси ҳамда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномаси асосида қўшимча йиғимларсиз улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясига қайта расмийлаштирилиши мумкин. Қайта расмийлаштириш муддати икки иш кунидан кўп бўлмаслиги керак;
улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган тартибда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини оладилар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2006 йил 1 январгача улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензияси бланкаларини тайёрлаш ва уларни бериш ишлари ташкил этилишини таъминласинлар.
4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномаларининг амал қилиш муддати 2005 йил 21 сентябрдан кейин тугаган хўжалик юритувчи субъектларга 21 сентябрдан 2006 йил 1 январгача бўлган даврда, уларга нисбатан фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилмасдан, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа лицензиялар асосида товарларнинг айрим турлари шунингдек, товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарлари билан улгуржи савдо қилувчи юридик шахсларнинг улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олишлари талаб этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/323/1159-сон)
Тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади.
5. Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш юридик шахс-лицензия талабгори рўйхатдан ўтказилган жойдаги шаҳар (туман) ҳокимлиги (кейинги ўринларда «лицензияловчи орган» деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
9. Қуйидагилар улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 323-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/323/1159-сон)
мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши.
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 323-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/323/1159-сон)
г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
12.Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
14. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати ариза ва лицензия олиш учун барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки иш кунини ташкил этади.
15. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия бериш ҳақида қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
16. Лицензия битими лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
17. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан мазкур Низомга илова қилинган шакл бўйича бланкаларда расмийлаштирилади ва шаҳар (туман) ҳокими ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
18. Лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кунда лицензия битими тузилади ва лицензия берилади.
19. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
20. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия беришни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
22. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгаргандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензияловчи органга мурожаат қилиши шарт.
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
24. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
25. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
26. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликати олиш учун лицензиат лицензияловчи органга юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ва лицензия дубликати берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган ҳолда дубликат бериш тўғрисида ариза беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия дубликати беришда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия дубликати берилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш йўли билан тегишли назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.
Тегишли назорат қилувчи органлар лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраши ва олишлари мумкин.
Текширишлар натижалари асосида текшириш далолатномаси тузилади. Бузилишлар аниқланган тақдирда, текшириш далолатномасида лицензия талаблари ва шартлари бузилишларининг аниқ ҳолатлари кўрсатилади.
Текшириш далолатномаси нусхаси лицензияловчи органга юборилади, лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартлари бузилиши ҳолатлари мавжуд бўлган тақдирда лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарор чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди.
28. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси назорат қилувчи органда қолади.
29. Лицензиянинг амал қилишини ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
а) лицензиатлар ҳақидаги асосий маълумотлар, у қуйидагиларни ўз ичига олади: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар (рўйхатга олиш санаси, берилган санаси ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақами), почта манзили, ва, мавжуд бўлган тақдирда, телефон, факс рақами, электрон почта манзили;
г) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ | ||
| ||
Мазкур лицензия билан ___________________________________________ га | ||
(лицензия эгасининг тўлиқ номи) | ||
__________________________________________________________________ | ||
(фаолиятнинг рухсат берилган тури) | ||
___________________________ни амалга оширишга рухсат берилади. | ||
Лицензия эгасининг жойлашган жойи (почта манзили): | ||
__________________________________________________________________ | ||
Солиқ тўловчи–лицензия эгасининг идентификация рақами ______________ Лицензия берилган сана _____________________________ Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган. Реестр бўйича тартиб рақами ______________________________ Ваколатли шахс: | ||
_________________________________________ | ____________________ | |
(Ф.И.О.) | (имзо) | |
М.Ў. |