LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада иқтисодиётни ислоҳ қилиш, халқ хўжалиги бошқарувини такомиллаштириш, куч-ғайратлар ва ресурсларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларида жамлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ишлаб чиқаришни иқтисодий барқарорлаштириш ва ўстириш тамойилини мустаҳкамлаш имконини берди.
Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ялпи ички маҳсулотни кўпайтиришга эришилди. Давлат бюджети даромадларни харажатлардан оширган ҳолда ижро этилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш таъминланди, энг кам иш ҳақи ва пенсиялар миқдорлари йил бошидан буён ўрта ҳисобда 7 баравар ошди.
Шу билан бирга, вазирликлар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг фаолияти хўжалик юритувчи ҳар бир субъектнинг имкониятларини очишга ва уларни рўёбга чиқаришга ҳали зарур даражада қаратилмаган. Амалга оширилаётган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш кўпинча миқдор кўрсаткичларидан иборат бўлиб қоляпти.
Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги ишларнинг аҳволини ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу вилоятларнинг ҳокимликлари, шунингдек, Пахтаобод ва Хўжаобод, Бандихон, Жарқўрғон ва Узун туманларининг раҳбарлари иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан таъсирчан назоратни таъминламаяптилар.
«Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси (Исмоилов), «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси (Чжен) томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳали ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, уларнинг рақобатга қобиллигини оширишни таъминламаётир. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» давлат концерни (Мирзаев) ишида сифат ўзгаришлари бўлаётгани йўқ.
1. Вазирликлар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарларидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ишда йўл қўйилган камчиликларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, иқтисодий ислоҳотларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, уларнинг ишлаб чиқаришнинг самарадорлигига йўналтирилганлигини таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўриш, бунда Ҳукуматнинг 1993 йилга белгилаган топшириқларининг сўзсиз бажарилишига алоҳида эътибор бериш талаб қилинсин.
2. Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари Қ. Обидова Ж. Норалиевнинг диққат эътибори иқтисодий ислоҳотларни ўтказишдаги мавжуд камчиликларга, деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга, қўшма корхоналар ташкил этишга, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига етарли эътибор берилмаётганлигига қаратилсин.
3. Кадрларга нисбатан талабчанликни сусайтириб юборганликлари, иқтисодий ислоҳотларни ўтказишдаги сусткашликлари, деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга юзаки муносабатда бўлганликлари учун Жарқўрғон тумани ҳокими О. Раҳимов, Бандихон тумани ҳокими Н. Даминов, Пахтаобод тумани ҳокими О. Раҳимов, Хўжаобод тумани ҳокими М. Маматазизов ва Узун тумани ҳокими Э. Сафаров огоҳлантирилсинлар.
4. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси (Ў.Исмоилов), «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси (В.Чжен) ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни (Ш. Мирзаев) раҳбарларининг эътибори ички тармоқ тузилмасини ислоҳ қилиш ишларининг етарли эмаслигига, ички бозорни истеъмол моллари ва буюмлар билан тўлдириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатга қобиллигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш зарурлигига қаратилсин.
5. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдаги қолоқликни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрмаганлиги, уларнинг сифатини пасайтириб юборганлиги, экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича белгиланган топшириқни бажаришнинг паст даражадалиги учун «Ўзқурилишматериаллари» концерни раиси И. Искандаров огоҳлантирилсин.
6. Молия вазири (Боқибоев)га рақобат муҳитини ривожлантириш, монополист корхоналарнинг ортиқча даромадларини чеклашларидаги ташаббускорликнинг йўқлиги кўрсатиб ўтилсин.
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Ҳамидов), Молия вазирлиги (Боқибоев), Марказий банк (Муллажонов), Давлат мулки қўмитаси (Ғафуров) вазирликлар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шу йилнинг 10 декабригача иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодий сиёсатнинг устувор ва мақсадли вазифаларини рўёбга чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун уларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда, қишлоқлардаги ортиқча меҳнат ресурсларидан фойдаланиш мақсадида, қишлоқ туманларида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари қуришни ҳамда фойдаланишга топширишни кўпайтириш ва жадаллаштириш масаласини ишлаб чиқсинлар ва таклифлар тайёрлаб кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Тадбиркорлар уюшмаси иштирокида Самарқанд вилояти ҳокимлигининг хусусий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тажрибасини ўргансинлар, шу йилнинг 15 декабригача мазкур масала бўйича таклифлар тайёрласинлар ва киритсинлар.
9. Молия вазирлиги (Боқибоев) «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Давлат геология қўмитаси билан биргаликда шу йилнинг 15 декабригача ёқилғи ва кон қазиб чиқариш тармоқларида табақалаштирилган рентали тўловларни қўллаш юзасидан таклифлар тақдим этсин;
10. Давлат мулки қўмитаси (Ғафуров) «Ўздавжамғарма» ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда хусусийлаштирилган корхоналарнинг самарасиз ишлаши сабабларини ўрганиб чиқсин, тегишли таклифларни тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармасига бир ҳафта муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида текширишларни тартибга солиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш юклатилсин.
12. Вазирликлар, идоралар, пудратчи қурилиш ташкилотларининг раҳбарлари рўйхатларда назарда тутилмаган объектлар қурилишига ресурслар ва маблағларни ажратишни тақиқласинлар, объектларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича қуриш фақат буюртмачининг материаллари ҳисобидан амалга оширилсин.
Молия вазирлиги Марказий банк, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда Давлат назорати қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа назорат қилувчи органлар иштирокида шу йилнинг 1 декабригача кредит ресурсларидан, айниқса капитал қурилиш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлардан, аниқ мақсадларда фойдаланишга доир ишларнинг аҳволини текширсин. Текшириш натижалари Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинсин.
13. Вазирликлар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларидан бозор шароитлари талабларини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ўз фаолиятларини тубдан қайта қуриш, Ҳамдўстлик мамлакатларидан ўта тақчил маҳсулотларни келтириш бўйича бартер операцияларини белгиланган тартибда амалга ошириш ва маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ички ресурсларни қўшимча равишда қидириб топиш талаб қилинсин.
14. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда бир ой муддатда вазирликлар, идоралар ва корхоналарга жаҳон бозори конъюнктураси тўғрисида ахборот хизмати кўрсатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
15. Вазирликлар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотлар томонидан ишлатиладиган ёқилғи ва энергиянинг 20 фоизгача тежалишини таъминловчи аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
ички хўжалик муносабатларини ислоҳ қилишга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда давлат хўжаликларини акционерлик жамиятларига, кооперативларга ва жамоа мулкчилигининг бошқа шаклларига айлантириш бўйича тайёргарлик ишларини жорий йилнинг охиригача тугаллаш чора-тадбирларини кўрсин;
кредит ресурслари ва сармоя маблағларидан фойдаланиш самарадорлигига, ишга тушириладиган объектларда ишларни тугаллашнинг қандай бораётганлигига алоҳида эътибор берсин, бунда Муборак газни қайта ишлаш заводида йиллик қуввати 2 млрд куб метр бўлган 14-олтингугурт тозалаш блокини, Кўкдумалоқ нефть ва газ конденсати конида 22 та қудуқни ишга туширишни назарда тутсин;
комплекс тармоқларида иқтисодий ислоҳотларнинг қандай бораётганлигини таҳлил қилсин, пудрат ишлари бозорини шакллантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин;
республика аҳолисини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ашёвий моллар билан белгиланган меъёрлар бўйича узлуксиз таъминлаш учун 1994 йил бошигача уларнинг кўчма захираларини барпо этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрсин;
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари билан биргаликда экспортга маҳсулот етказиб беришдаги узилишнинг сабабларини чуқур ўрганиб чиқсин ва белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш ҳамда Туркия кредити бўйича товарлар етказиб бериш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин.