LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси жaмғapмa банки муассасаларида пул маблағларини сақлашдан манфаатдорлигини ошириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йил 1 июлдан бошлаб аҳолининг пул даромадларини улар бўйича йилига 80 фоиз миқдорда даромад тўлаган ҳолда 1 йил муддатга омонатларнинг депозит счётларига қабул қилиш жорий этилсин.
3. Аҳолининг депозит счётларга қабул қилинган пул маблағлари қисқа муддатли кредит ресурслари сифатида тижорат банклари муассасаларида жойлаштирилсин ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларга шартнома асосида берилсин.