LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994-1995 йилларда республика энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишлар дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия шу йилнинг IV чорагида Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг мақсадли капитал қурилиш дастурига мувофиқ энергетиканинг энг муҳим объектларини маблағ билан таъминлаш учун 63,5 млн сўм кредит ресурслари, шу жумладан Толимаржон ГРЭСи учун — 49,5 млн сўм, Янги Ангрен ГРЭСи учун — 14 млн сўм кредит ресурслари ажратишни назарда тутсин.
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ва энергетика ва электрлаштириш вазирлиги бир ой муддатда 1995 йилда алоҳида муҳим энергетика объектларининг мақсадли капитал қурилиш дастури амалга оширилиши масаласини кўриб чиқсинлар. Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда 1994-1995 йилларда 1,0 млн тонна суюқ ёқилғи ва 1,0 млн тонна кўмирнинг мавсумий ёқилғи захиралари барпо этишни маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиласинлар.