Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ёнғин хавфсизлиги тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 7 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 9 июлда маъқулланган
Сенат томонидан 2026 йил 9 июлда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш, одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғи, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш имкониятини берувчи яхлит ёнғин хавфсизлиги тизимини яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга амалдаги қонунчиликда ёнғин хавфсизлиги соҳасида комплекс ҳуқуқий, ташкилий ва профилактик чора-тадбирлар ҳамда механизмлар тўлиқ яратилмаганлиги, айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмаганлиги ушбу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш заруриятини юзага келтирмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш, ёнғин аудити ва ёнғиндан суғурта қилиш тизими билан боғлиқ бўлган тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.
Мазкур Қонун ёнғинларнинг олдини олишга, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий таъсир кўрсатиш чораларининг янада самарали қўлланилишини таъминлашга, давлат ёнғин назорати органларининг ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10,149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1156-модда, № 11, 1236-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 3, 249, 250, 253-моддалар) XV боби қуйидаги мазмундаги 2297-модда билан тўлдирилсин:
«2297-модда. Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартибига қонунга хилоф равишда аралашиш
Объектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ваколатли органнинг ҳамда хулоса берувчиларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришига ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни уларнинг фаолиятига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш, босим ўтказиш ёки тўсқинлик қилиш, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1084-моддалар, № 12, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда, № 6, 727-модда, № 8, 968, 969-моддалар, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда) 345-моддасининг иккинчи қисмидаги «2295» рақами «2295, 2297» рақамлари билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 6-моддалар, № 2, 131, 133-моддалар, № 3, 249, 250-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 991-модда билан тўлдирилсин:
«991-модда. Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартибига қонунга хилоф равишда аралашиш
Объектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ваколатли органнинг ҳамда хулоса берувчиларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришига ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни уларнинг фаолиятига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш, босим ўтказиш ёки тўсқинлик қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
2) қуйидаги мазмундаги 1011-модда билан тўлдирилсин:
«1011-модда. Суюлтирилган углеводород газини чакана реализация қилиш тартибини бузиш
Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан маиший газ баллонларида бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) қуйидаги мазмундаги 2111 ва 2112-моддалар билан тўлдирилсин:
«2111-модда. Ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятни бажармаслик
Бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2112-модда. Ёнғин аудитини ўтказиш тартибини бузиш
Ёнғин аудитини ўтказишга оид қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларни бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
4) 245-модданинг:
биринчи қисмидаги «100-моддаларида» деган сўзлар «991, 100-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«211» рақами «211, 2111, 2112» рақамлари билан алмаштирилсин;
5) 249-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«249-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211, 2111 ва 2112-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари, текшириш ҳуқуқига эга бўлган офицерлар;
фавқулодда вазиятлар органларининг давлат назорати инспекторлари.
Ушбу Кодекснинг 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида), 119, 132, 1331 (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан) ва 2041-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
Ушбу Кодекснинг 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг профилактика инспекторлари томонидан тузилади.
Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 1331-моддаларида (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторлари Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахсларидир»;
6) 2491-модда чиқариб ташлансин;
7) 2602-модданинг биринчи қисмидаги «101-моддасида (электр энергияси ва газдан фойдаланиш қисмида мансабдор шахсларга нисбатан)» деган сўзлар «101 (электр энергияси ва газдан фойдаланиш қисмида мансабдор шахсларга нисбатан) ва 1011-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 340-модданинг иккинчи қисмидаги «2491-моддасининг бешинчи қисмида» деган сўзлар «249-моддасининг еттинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-226-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 340-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда, 2025 йил, № 11, 1237-модда, № 12, 1329-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 1-боб қуйидаги мазмундаги 41-модда билан тўлдирилсин:
«41-модда. Ёнғин хавфсизлигининг асосий принциплари
Ёнғин хавфсизлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
ёнғин хавфсизлиги соҳасида одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғини ҳимоя қилиш устуворлиги;
ёнғинлар профилактикаси устуворлиги;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ахборотнинг очиқлиги;
ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун мутаносиб жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги»;
3) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ёнғин аудитини ўтказиш тартибини белгилайди;
кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартибини белгилайди;
ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш, ўзаро алмашиш ва ошкор қилиш тартибини тасдиқлайди;
бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди;
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган хизматчиларига (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) хизматчиларининг (ходимларининг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тўлаш тартибини тасдиқлайди»;
4) 6-модданинг иккинчи қисми:
ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин хавфсизлиги соҳасида ёнғинга қарши тарғиботни, ахборот билан таъминлашни ва ўқитишни (шу жумладан шартнома асосида ўқитишни) амалга оширади»;
ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги лицензиялашни белгиланган тартибда амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мувофиқликни баҳолашни ташкил этади;
ёнғинга доир аудиторлик ташкилотларини аккредитациядан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади»;
ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5) 7-модданинг:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7-модда. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари»;
биринчи хатбошисидаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ёнғин хавфсизлиги қоидаларини белгилайди»;
бешинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг номенклатурасини ишлаб чиқади»;
6) 8-модда иккинчи қисмининг:
тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«маҳаллий бюджет маблағлари ва инвестиция дастурлари асосида барпо этилаётган, жорий ва мукаммал таъмирланадиган объектларда қурилиш ташкилотлари томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлайди;
ўз ҳудудидаги ёнғинга қарши сув таъминотининг мавжудлиги ва созлиги устидан доимий назоратни амалга оширади;
маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлигига, шу жумладан давлат ижтимоий соҳа объектларининг, ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмининг ишлаб чиқилишини, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритилишини ва ижро этилишини таъминлайди»;
бешинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
7) 9-модда биринчи қисмининг:
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин назорати амалга оширилишига ва ёнғинга қарши тарғибот ишларига кўмаклашади»;
тўртинчи хатбошисидаги «жамоат» деган сўз «жамоатчилик» деган сўз билан алмаштирилсин;
8) қуйидаги мазмундаги 101, 102 ва 103-моддалар билан тўлдирилсин:
«101-модда. Лойиҳа ташкилотларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари:
лойиҳалаштириш ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳавий ечимларни мустақил равишда ишлаб чиқиш;
лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, келишиш ва ушбу ҳужжатлар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларида иштирок этиш;
ўз фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф равишда аралашишига йўл қўйилмаслигини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ёнғинга қарши талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаши;
объектларни лойиҳалаштиришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун талаб этиладиган ёнғинга қарши сув таъминотига, ёнғинга қарши автоматика тизимларига, эвакуация йўлларига ва чиқиш жойларига, муҳандислик тизимларига, конструкцияларга ҳамда материалларга нисбатан белгиланган ёнғинга қарши қоидалар ва талаблар инобатга олинишини таъминлаши шарт.
Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги соҳасида бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Лойиҳа ташкилотларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятига давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўйилмайди.
102-модда. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мажбуриятлари
Қурилиш-пудрат ташкилотлари:
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда лойиҳа ҳужжатларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаши;
қурилиш майдонида ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва бошқа воситалар захираси, шунингдек уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар мавжуд бўлишини таъминлаши;
ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитилишини таъминлаши;
қурилиш учун майдон тайёрлашда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни сув етказиб бериш ускуналари, инвентарь, ёритиш ускуналари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозлаши ҳамда ёнғин-қутқарув техникаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини ҳисобга олиши;
қурилиш жараёнида ёнувчан қурилиш ҳавозаларидан фойдаланилишини қатъий чеклаши;
объектларни реконструкция қилишда, жорий ва мукаммал таъмирлашда вертикал транспорт воситаларини, алоқа ва муҳандислик тармоқларини, жиҳозларни текшириши, демонтаж ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаши;
бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва жиҳозларини ишга яроқли ҳолатда сақлаши, улардан бошқа мақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
қурилиш-монтаж ва демонтаж ишларини бажаришда ёнғиннинг олдини олиш чораларини таъминлаши ҳамда конструкцияларнинг барқарорлигини сақлаш талабларига риоя этиши;
қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ёнғинга хавфли материаллар ва буюмлардан уларнинг қўлланилиш талабларига мувофиқ фойдаланиши шарт.
Қурилиш-пудрат ташкилотларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги соҳасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Қурилиш-пудрат ташкилотларининг фаолиятига давлат органлари томонидан қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўйилмайди.
103-модда. Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ бўлган ер участкасидан фойдаланишда, уларни тасарруф этишда ва сақлашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари:
ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни тайёрлаш ва ваколатли органларга тақдим этиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
ёнғин хавфсизлиги талабларининг мулкдорлар ёки фойдаланувчилар томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаб, қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан мулкдорларни ёки фойдаланувчиларни оғзаки ёки ёзма шаклда огоҳлантириш;
қоидабузарлик бартараф этилмаган тақдирда, бу ҳақда махсус ваколатли органни хабардор қилиш;
ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқарув органлари ва бўлинмаларидан ёнғин хавфсизлиги масалалари юзасидан белгиланган тартибда ахборот олиш;
тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда, даврий равишда ёнғин аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари:
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши;
ёнғин хавфсизлигини бошқариш режаси амалга оширилишини таъминлаши;
умумий мол-мулк таркибига кирувчи ёнғинга қарши ҳимоя тизимларини, шу жумладан ёнғинга қарши сув таъминотини, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини ва жиҳозларини соз ҳолатда сақлаши, улардан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
ёнғинга қарши мавжуд ҳимоя тизимларига шикаст етказмаслиги, уларни ўзбошимчалик билан демонтаж қилмаслиги ёки ўзгартирмаслиги;
дудбурон ва шамоллатиш тизимларини соз ҳолатда сақлаши ва уларга мавсумий техник хизматлар кўрсатиши;
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларига ёнғинларни ўчиришда, шунингдек ёнғин назорати органларига ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабаблари ва шарт-шароитларини, шунингдек айбдор шахсларни аниқлашда белгиланган тартибда кўмаклашиши;
ўзининг ҳудудидаги ёки хизмат кўрсатиш объектларидаги ёнғинларни ўчириш чоғида зарур кучлар ва воситаларни белгиланган тартибда жалб этиши;
ўзининг ҳудудига ёки хизмат кўрсатиш объектига (бундан кўп квартирали уйлардаги умумий мулк таркибига кирмайдиган жойлар мустасно) ёнғиндан сақлаш хизматининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини бажараётганда эркин киришини таъминлаши;
мавжуд ёнғинга қарши ҳимоя тизимларини соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг носозликларини бартараф қилиш чораларини кўриши;
келиб чиққан ёнғинлар тўғрисида, йўллар ва тор кўчаларнинг ҳолати ўзгарганлиги ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиши шарт»;
9) 11-модда:
биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «белгиланган тартибда қопланиши» деган сўзлар «белгиланган тартибда қопланишини ва товон пули тўланишини талаб қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кўп квартирали уйлардаги ёнғинга қарши мавжуд ҳимоя тизимларига шикаст етказмаслиги, уларни ўзбошимчалик билан демонтаж қилмаслиги ёки ўзгартирмаслиги»;
бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
10) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормаларида, қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда ёнғин хавфсизлиги бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қоидаларни, нормаларни, шу жумладан техник талабларни белгилашдан иборатдир.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар, нормалар ва талабларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳалари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши керак»;
11) қуйидаги мазмундаги 131 — 135-моддалар билан тўлдирилсин:
«131-модда. Бинолар ва иншоотларни функционал ёнғин хавфи бўйича таснифлаш
Бинолар ва иншоотларни функционал ёнғин хавфи бўйича таснифлаш ёнғин хавфсизлигига оид минимал талабларни белгилаш, ёнғин хавфини ўз вақтида, тўғри баҳолаш, унинг олдини олиш ҳамда хавфсиз эвакуация тизимини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотлар улардан фойдаланиш мақсадидан, уларнинг ёнғиндаги хавфлилик даражасидан, уларда яшовчи одамларнинг (бўлувчиларнинг) контингенти ва сонидан келиб чиққан ҳолда, функционал ёнғин хавфи бўйича қуйидаги синфларга бўлинади:
«Ф1» — одамларнинг доимий ва вақтинча (шу жумладан сутка давомида) яшаши учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар;
«Ф2» — театр, концерт-томоша, спорт тадбирлари ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар (бир вақтнинг ўзида ташриф буюрувчиларнинг оммавий тарзда келиши билан тавсифланади);
«Ф3» — аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг бинолари ва иншоотлари (уларда хизмат кўрсатувчи ходимлар сонига нисбатан ташриф буюрувчилар сонининг кўплиги билан тавсифланади);
«Ф4» — илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг, лойиҳа ташкилотларининг, давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бинолари (сутканинг маълум бир вақти давомида маълум бир ёшдаги ва жисмоний ҳаракатдаги одамлар контингенти томонидан фойдаланилиши билан тавсифланади);
«Ф5» — ишлаб чиқариш ёки омборхона мақсадлари учун мўлжалланган бинолар, хоналар ва иншоотлар (уларда ишлайдиган доимий контингентнинг мавжуд бўлиши, шу жумладан сутка давомида мавжуд бўлиши билан тавсифланади).
Бинолар ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид қоидалар, нормалар, шу жумладан техник талаблар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормаларида, қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда бинолар ва иншоотларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак.
Бинолар ва иншоотларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфлари рўйхати шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларида белгиланади.
132-модда. Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига оид минимал техник талаблар
Бинолар ва иншоотлар (бундан якка тартибдаги уй-жойлар мустасно) уларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфларидан ва геометрик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги минимал техник талабларга жавоб бериши шарт:
бинолар ва иншоотлар учун белгиланган оловга бардошлилик даражаси бўйича талабларга мувофиқ бўлиши;
ёнғин автоматикаси тизимлари (ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, огоҳлантириш ва эвакуацияни бошқариш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) билан жиҳозланиши;
қурилиш материаллари ва конструкциялари учун белгиланган оловга бардошлилик чегараси бўйича талабларга мувофиқ бўлиши;
ташқи ёнғинга қарши етарли босимга эга бўлган сув таъминотининг (гидрант, резервуар, сув ҳовузи ва бошқаларнинг) мавжуд бўлиши;
белгиланган сув сарфи ва босим миқдорларига мувофиқ ички ёнғинга қарши сув таъминотига эга бўлиши;
белгиланган нормативларга мувофиқ эвакуация йўллари ва чиқиш жойлари билан таъминланиши;
бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан белгиланган миқдорда таъминланган бўлиши;
оловга бардошлилик даражаси бўйича талабларга мувофиқ бўлган ички ва ташқи пардозлаш қопламалари қўлланилиши;
ички ва ташқи ҳудудларда ёнғин-қутқарув техникасининг тўсиқсиз, эркин ҳаракатланиш имконияти мавжуд бўлиши.
Ушбу моддада назарда тутилган минимал техник талаблар бўйича қоидалар, нормалар ва меъёрлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади.
133-модда. Бинолар ва иншоотларда функционал ёнғин хавфи бўйича ёнғин хавфсизлигининг техник талаблари
Бинолар ва иншоотлар (бундан якка тартибдаги уй-жойлар мустасно) уларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфларидан ва геометрик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қонуннинг 132-моддасида белгиланган талабларга қўшимча равишда қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
1) баландлиги ер сатҳидан 28 метрдан 50 метргача бўлган бинолар ва иншоотларда:
тутун қопламайдиган зиналарнинг мавжуд бўлиши;
ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш учун мўлжалланган лифтлар ўрнатилган бўлиши;
ташқи (фасад) қисмини пардозлаш учун фақат ёнмайдиган гуруҳга мансуб бўлган қурилиш материалларидан фойдаланилган бўлиши;
ёнғин хавфсизлигини таъминловчи барча тизимлар электр таъминотининг ишончлилиги бўйича 1-тоифага (автоматик равишда алмашиладиган иккита бир-биридан мустақил электр энергияси манбаларидан электр энергияси билан таъминланиши) мансуб бўлиши;
2) баландлиги ер сатҳидан 50 метрдан юқори бўлган бинолар ва иншоотларда ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида белгиланган талабларга қўшимча равишда:
ёнғиндан хавфсиз ҳудуд (хавфсизлик зонаси) ташкил этилган бўлиши;
вертикал баландлиги ер сатҳидан 50 метрдан ошмайдиган ёнғинга қарши бўлмаларга бўлинган бўлиши;
енгил алангаланувчан моддалар қўлланиладиган маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари жойлаштирилмаган бўлиши;
ёнғин автоматикаси тизимлари (ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, огоҳлантириш ва эвакуацияни бошқариш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) сигналларини ёнғин-қутқарув депосининг навбатчи-диспетчерлик хизматларига параллел равишда узатиш имконияти мавжуд бўлиши;
электр таъминотининг ишончлилиги бўйича қўшимча равишда учинчи манба сифатида захира электр станцияси назарда тутилган бўлиши.
Бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган ёпиқ турдаги объектлар ушбу Қонуннинг 131-моддасида белгиланган талабларга қўшимча равишда қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши шарт:
ёнғин автоматикаси тизимлари (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, огоҳлантириш ва эвакуацияни бошқариш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) сигналларини ёнғин-қутқарув депосининг навбатчи-диспетчерлик хизматларига параллел равишда узатиш имконияти мавжуд бўлиши;
ёнғин хавфсизлигини таъминловчи барча тизимлар электр таъминотининг ишончлилиги бўйича 1-тоифага (автоматик равишда алмашиладиган иккита бир-биридан мустақил электр энергияси манбаларидан электр энергияси билан таъминланиши) мансуб бўлиши.
Ушбу моддада назарда тутилган ёнғин хавфсизлигига оид техник талаблар бўйича қоидалар, нормалар ва меъёрлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади.
134-модда. Ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришда ёнғин хавфсизлигига оид талаблар
Аҳоли пунктлари ва саноат корхоналари ҳудудларини режалаштириш ҳамда қуришда бинолар ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофалар бинолар ҳамда иншоотларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфлари, белгиланган оловга бардошлилик даражаси, ёнғин ва портлаш-ёниш хавфи бўйича тоифалари инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Аҳоли пунктларининг ва саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаштириш ёнғин-қутқарув техникаси учун ўтиш йўллари, уларнинг тўсиқсиз эркин ҳаракатланиш имконияти ва ёнғинни ўчириш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган ҳудудлар ҳамда жойлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ равишда назарда тутилиши шарт.
Ёнғин-қутқарув депосининг саноат корхоналари ҳудудларига, шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларига ҳамда хўжалик автомобиль йўлларига тўғридан-тўғри чиқиш ҳамда хизмат кўрсатиш оралиқ масофаси энг узоқда жойлашган биногача ёки иншоотгача умумий фойдаланишдаги йўллар орқали етиб боришнинг тегишли норматив масофасига кўра белгиланади.
135-модда. Ёнғин аудити
Ёнғин аудити объектларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ёки мувофиқ эмаслигини мустақил баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Ёнғин аудити Фавқулодда вазиятлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан шартнома асосида ўтказилади.
Бинолари ва иншоотлари ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган жисмоний ва юридик шахсларга ёнғин аудити хулосаси берилади.
Ёнғин аудити бўйича ижобий хулоса олинган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан бир йил муддат давомида текширувлар (бундан тезкор текширувлар мустасно) ўтказилмайди.
Ёнғин аудитини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
12) 15-модданинг:
бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёнғинларни ўчириш учун ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини жалб қилишнинг минтақалараро ҳамда маҳаллий даражалардаги режалари ҳар йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган намунавий шаклга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади.
Ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш учун аҳоли пунктларининг телефон тармоқларида «101» ва «112» рақамлари ўрнатилади»;
ўнинчи қисми қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг жанговар шайлигини ошириб бориш мақсадида режалаштирилган ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотларининг ўтказилишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.
Ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотларини ўтказиш тартиби Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади»;
13) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш ёнғинларнинг сабабларини ҳамда келиб чиқиш шарт-шароитларини таҳлил қилиш, аҳоли турар жойларининг ва объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек ёнғинларни ўчириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилади.
Ёнғинларни давлат томонидан статистик ҳисобга олиш ёнғинларга оид вазиятни баҳоловчи асосий кўрсаткичларни тузиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, идоравий статистик ҳисобга олиш эса тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ёнғин туфайли етказилган мулкий зарар, унинг ўрни қопланганлигидан ёки қопланмаганлигидан қатъи назар, тўлиқ ҳисобга олинади.
Барча ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги маълумотлар давлат ёнғин назорати органлари томонидан «Ёнғинларни ҳисобга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиб борилади.
Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
14) қуйидаги мазмундаги 201-модда билан тўлдирилсин:
«201-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматларининг ахборот тизими
Ёнғиндан сақлаш хизматларининг ўзаро ахборот алмашинуви ва уларнинг фаолиятини таъминлаш бўйича электрон ахборот тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан юритилади.
Ахборот тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида расмийлаштирилган ҳужжатларни;
текширувлар давомида аниқланган камчиликларни ва уларни бартараф этиш муддатларини;
ўтказилган профилактика тадбирларини ва уларнинг натижаларини;
идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ташкил этилган объектлардаги ёнғиндан сақлаш хизмати штат бирликларини ва уларнинг жамланганлик даражасини;
идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати томонидан ўтказилган ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари тўғрисидаги маълумотларни;
идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ташкил этилган объектлардаги ёнғин ўчириш техникаси, ёнғин ўчириш жиҳозлари ва уларнинг ишлаш ҳолати ҳақидаги маълумотларни;
ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти тўғрисидаги маълумотларни, унинг ҳолатини ҳамда уни текшириш натижаларини;
ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари, шу жумладан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва жиҳозлари, уларнинг ҳолати ва текшириш натижалари ҳақидаги маълумотларни.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тегишли маълумотлар идоравий ёнғиндан сақлаш хизматлари томонидан мунтазам равишда ахборот тизимига киритиб борилиши шарт»;
15) қуйидаги мазмундаги 211-модда билан тўлдирилсин:
«211-модда. Ёнғин-қутқарув гарнизонлари
Маълум ҳудудда жойлашган ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларни ўчиришда аҳолига ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажарувчи барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ягона бошқарув тизими ёнғин-қутқарув гарнизони деб юритилади.
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳудудий, шаҳарлар ҳамда туманларда эса маҳаллий ёнғин-қутқарув гарнизонлари ташкил этилади.
Мазкур ёнғин-қутқарув гарнизонларининг бошлиқлари тегишинча Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаларининг, бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари ҳисобланади.
Ёнғиндан сақлаш хизматининг туридан қатъи назар, барча ёнғин-қутқарув бўлинмалари тегишинча ҳудудий ва маҳаллий ёнғин-қутқарув гарнизони бошлиғининг содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш билан боғлиқ кўрсатмаларини бажариши шарт.
Ҳудудий ва маҳаллий ёнғин-қутқарув гарнизонининг фаолият юритиш тартиби Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади»;
16) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23-модда. Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш ва унинг мувофиқлигини баҳолаш
Ёнғин-техник маҳсулоти давлат буюртмаси асосида, шунингдек тадбиркорлик фаолияти тартибида ишлаб чиқарилади.
Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида муомалага чиқарилаётган ёнғин-техник маҳсулоти техник регламент ва стандарт талабларига мажбурий мувофиқлиги жиҳатидан баҳоланиши керак.
Техник регламент ва стандарт талабларига мувофиқ эмас деб топилган ёнғин-техник маҳсулотини муомалага чиқариш ҳамда ундан фойдаланиш тақиқланади»;
17) 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25-модда. Ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Техник регламент ва стандартларда ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган маҳсулотлар мувофиқлиги жиҳатидан мажбурий тартибда баҳолашдан ўтказилади.
Ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича мувофиқликни баҳолаш аккредитация соҳасига мувофиқ аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан амалга оширилади.
Техник регламент ва стандартлар талабларига мувофиқ эмас деб топилган ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган маҳсулотлар ва хизматларни муомалага киритиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мувофиқлиги мажбурий баҳоланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
18) 3-боб қуйидаги мазмундаги 251-модда билан тўлдирилсин:
«251-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида суғурта қилиш
Бозорларнинг, савдо комплексларининг ва савдо-кўнгилочар марказларининг мулкдорлари учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган объектлар ўз мулкдорларининг ихтиёрига кўра суғурта қилиниши мумкин.
Бозорларнинг, савдо комплексларининг ва савдо-кўнгилочар марказларининг мулкдорлари томонидан учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
19) 28-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат ёнғин назорати органларининг инспекторлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг штат бирликлари ҳамда махсус техникасининг сони муайян ҳудуддаги аҳоли сонидан ва ҳудуднинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
20) 32-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятини молиялаштириш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
21) 4-боб қуйидаги мазмундаги 331-модда билан тўлдирилсин:
«331-модда. Ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятининг кафолатлари
Агар ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчиларнинг ёнғинни ўчиришга доир ҳаракатлари одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилишининг олдини олишга қаратилган бўлса, ушбу ҳаракатлар асосли таваккалчилик доирасида амалга оширилган деб ҳисобланади.
Ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчилар асосли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилганлиги сабабли етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади.
Ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркиби ҳамда ёнғинни ўчиришда иштирок этувчи бошқа шахслар ёнғинни тезкор бартараф этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган объектларга тўсқинликсиз кириш ҳуқуқига эга.
Ёнғиндан сақлаш хизмати автомобилларининг ҳайдовчилари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш, хусусан ёнғин жойига бориш мақсадида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчалар ҳамда махсус товушли ишора ёқилган ҳолда ҳаракатланиш жараёнида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, улар жавобгарликдан озод этилади.
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган хизматчиларига (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) хизматчиларининг (ходимларининг) оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бир марталик нафақа тўланади»;
22) қуйидаги мазмундаги 341 ва 342-моддалар билан тўлдирилсин:
«341-модда. Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан қуйидаги тартибда батафсил ва назорат тартибида текширувлар ўтказилади:
1-гуруҳ объектида бир йилда кўпи билан бир марта;
2-гуруҳ объектида икки йилда кўпи билан бир марта;
3-гуруҳ объектида уч йилда кўпи билан бир марта;
4-гуруҳ объектида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган мурожаатлар ва хабарлар асосида ёки заруратга қараб;
тезкор текширув — жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларидан ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида.
Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин эҳтимоли даражаси бўйича гуруҳлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.
342-модда. Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этмаган объектлар фаолиятини тўхтатиб туриш
Объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти тўхтатиб турилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, бундан ушбу фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно»;
23) қуйидаги мазмундаги 51-боб билан тўлдирилсин:
«51-боб. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
351-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши керак.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун давлат фойдасига ундириладиган молиявий санкциялардан ва бошқа жарималардан олдин қопланади.
352-модда. Одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилганлиги учун товон тўлаш мажбурияти
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган тақдирда, зарар етказувчининг зиммасига зарарнинг ўрнини қоплашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти суд томонидан юклатилиши мумкин.
Товон:
жабрланувчи вафот этган тақдирда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 бараваригача миқдорда;
жабрланувчи I гуруҳ ногирони бўлиб қолган тақдирда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1500 бараваригача миқдорда;
жабрланувчининг соғлигига бошқача тарзда шикаст етказилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваригача миқдорда тайинланади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-730-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1062-модда, 2025 йил, № 4, 519-модда) 7-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
тўртинчи қисм қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бозорларнинг, савдо комплексларининг ва савдо-кўнгилочар марказларининг мулкдорлари томонидан учинчи шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказилганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан суғурта қилиш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисоблансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ушбу Қонун 4-моддасининг 18-бандида назарда тутилган мулкдорларнинг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек объектларни ёнғиндан суғурта қилиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ушбу Қонун 4-моддасининг 21-бандида назарда тутилган ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган хизматчиларига (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) хизматчиларининг (ходимларининг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тўлаш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 ноябрь,
ЎРҚ-1186-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 03/26/1186/1095-сон)