29.09.2026 йилдаги 2584-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 29.09.2026 йилдаги 2584-V-сон
Кучга кириш санаси
29.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовнинг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовнинг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш ва фуқаролар даромадини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Камбағалликни қисқартириш масаласи ижтимоий ҳимоя чоралари билан чекланиб қолмай, давлат сиёсатининг аҳолини барқарор даромад манбаи билан таъминлаш, инсон капиталини ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий тафовутларни камайтириш каби вазифаларни қамраб олган устувор йўналишига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли Қарори билан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ва уни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги «2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-49-сонли Қарори билан 2026 йил якунига қадар камбағаллик даражасини 2,8 фоизгача, ишсизлик даражасини 4,5 фоизгача пасайтириш, 1 млн. нафар фуқарони доимий иш ўринларига жойлаштириш, 4 млн. нафар фуқаронинг даромадини ошириш, шунингдек 263 мингта камбағал оиланинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш вазифалари белгиланган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2026 йилнинг бошида 5,8 фоизни ташкил этган камбағаллик даражаси бугунги кунга келиб 3,9 фоизга тушган. Эҳтиёжманд фуқаролар сони 2 млн. 200 минг нафардан 1,5 млн. нафарга камайган. Юқорида қайд этилган вазифаларнинг ижроси тўғри ташкил этилган 49 та туман ва 3 429 та маҳалла ишсизликдан ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айланиб бормоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида «Ижтимоий реестр»га 563 мингта оила ёки 2,3 млн. нафар шахс киритилиб, уларнинг 197 мингтаси давлат таъминотидаги оилалар, 307 мингтаси камбағал оилалар ва 59 мингтаси камбағаллик чегарасидаги оилалар сифатида таснифланган. «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган индивидуал режалар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Индивидуал режалар асосида 294 мингта камбағал оиланинг 1,3 млн. нафар аъзосига даромадларини оширишга қаратилган 376 мингта хизмат кўрсатилган. Жумладан, 105 мингта шахс доимий ишга жойлаштирилган, 259 мингта шахс тадбиркорлик фаолиятига жалб этилган, 12 мингта шахс касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилган. Натижада 275 мингта оила ёки 1,2 млн. нафар фуқаро «Ижтимоий реестр»дан чиқарилган. Дастур доирасида 70 та туман ва 1 245 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 9 трлн. сўм ажратилган. Жорий йилнинг биринчи ярмида жами 3,2 мингта объектнинг 2,4 мингтасида ёки 75 фоизида қурилиш ишлари олиб борилган, 1 727 та камбағал оила хонадони «яшил» технологиялар асосида таъмирланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек давлат таъминотидаги 61 мингта камбағал оилага вилоят ва туман даражасидаги 14 минг нафар раҳбар бириктирилган. Камбағал оилалар фарзандларининг 49 минг нафари ахборот технологиялари, инглиз тили, электрон тижорат, SMM ва график дизайн йўналишлари бўйича масофавий курсларда ўқитилган, 4,2 минг нафари ахборот технологиялари соҳасидаги замонавий касблар бўйича интенсив курсларга жалб қилинган. Шу билан бирга «Ижтимоий реестр»га киритилган 939 минг нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2,7 млн. нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашиш режалаштирилган бўлса, амалда 3,8 млн. нафар фуқаро даромадли меҳнат билан таъминланган. Жумладан, 469 минг нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилган, 2 млн. 719 минг нафар фуқаронинг даромади ошган ва муқаддам норасмий ҳисобланган 615 мингта иш ўрни легаллаштирилган. Маҳаллаларда 103 мингта микролойиҳа ишга туширилиши натижасида 246,5 минг нафар шахс барқарор даромад манбаига эга бўлган. Кичик ва ўрта бизнесга жами 76 трлн. сўм, шу жумладан тадбиркорлик дастурлари доирасида 19 трлн. сўм кредит ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда ҳал этилиши лозим бўлган айрим масалалар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган йиғилишда республикада самарали ишлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан ҳудудлар кесимида натижалар бир хил эмаслиги қайд этилган. Хусусан, кейинги уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳалари учун 314 трлн. сўм миқдорда ресурс ажратилган. Лекин бир хил миқдорда маблағ ажратилган ҳудудларда камбағалликни қисқартириш самарадорлиги кескин фарқ қилаётганлиги қайд этилган. Масалан, Шароф Рашидов ва Қарши туманларига 2 трлн. 300 млрд. сўмдан кредит ресурси берилган. Шароф Рашидов туманида мазкур маблағлар ҳисобидан 30 минг нафар фуқаро камбағалликдан чиқарилган бўлса, Қарши туманида эса атига 13 минг нафар эҳтиёжманднинг шароити яхшиланган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мамлакат бўйича камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳалланинг ўзида иш ёки даромад манбаи билан таъминлашнинг самарали тизими йўлга қўйилмаганлиги сабабли уч ёшга тўлмаган фарзанди бўлган оилаларда камбағаллик кўрсаткичи ўртача 6,5 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг ахборотига кўра, «Ижтимоий реестр»дан чиқарилган 275 мингта оиланинг 85 мингтасида даромадлар минимал истеъмол харажатларидан ошган, 49 мингтасида кўчмас мулк ёки автотранспорт воситаси пайдо бўлган, 119 мингтаси қайта баҳолаш натижасида скоринг мезонларига мувофиқ келмаган, 22 мингтаси эса бошқа сабабларга кўра «Ижтимоий реестр»дан чиқарилган. Мазкур кўрсаткичлар оилаларни «Ижтимоий реестр»дан чиқаришда уларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлганлигини алоҳида баҳолаш ва кейинчалик яна эҳтиёжманд ҳолатга тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида ушбу оилаларни кузатиб бориш зарурлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган 103 мингта микролойиҳанинг фақат 25 мингтасида камбағал оилалар аъзолари ташаббускор ёки ишчи сифатида иштирок этган. Ушбу кўрсаткич камбағал оилаларни микролойиҳаларга жалб қилишни ва ажратилаётган молиявий ресурсларнинг бевосита мақсадли гуруҳлар даромадига таъсирини оширишни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг касб-ҳунарга ўқитилганидан кейин доимий ишга жойлашишини, эгаллаган касби бўйича фаолият юритишини ва даромад олишини мониторинг қилиш тизимини кучайтириш лозим. Шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилишига умидвор бўлиш ва кичик тадбиркорликка жалб этилган эҳтиёжманд оилаларга кредит ёки субсидия ажратиш билан чекланмасдан, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш, маҳсулотларини ва хизматларини бозорларга олиб чиқиш бўйича амалий ёрдам кўламини кенгайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотда инфратузилмани яхшилаш режасига киритилган 3,2 мингта объектнинг 2,4 мингтасида ёки 75 фоизида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилган. Қолган объектлардаги ишлар ҳолати ва ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича маълумотларни аниқлаштириш, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ахборот бериб бориш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовнинг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш, камбағал оилаларнинг даромадини индивидуал режалар асосида оширишга қаратилган хизматлар билан тўлиқ қамраб олиниши ҳамда бир марталик ижтимоий ёрдам беришдан барқарор даромад манбаини шакллантиришга босқичма-босқич ўтилиши чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартириш натижаларини доимий бандлик, оилалар даромадларининг ўсиши ва уларнинг барқарорлиги асосида баҳолаш, «Ижтимоий реестр»дан чиқарилган оилалар яна эҳтиёжманд ҳолатга тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва ўқишдан кейин доимий ишга жойлаштириш, янги иш ўринларининг доимийлигига, меҳнат шароитига ва иш ҳақи миқдорига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳалланинг ўзида иш ёки даромад манбаи билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича ишларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағал оилалар аъзоларини микролойиҳаларга ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, ажратилган кредитлар ва субсидиялар ҳисобидан ташкил этилган фаолиятнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни бозорларга олиб чиқиш юзасидан амалий ёрдамни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилаётган кредит маблағлари доирасида ҳар бир лойиҳани қанча доимий иш ўрни яратилганлиги ва қанча оила барқарор даромад манбаига эга бўлганлиги мезонлари асосида баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда «маҳаллабай» мониторингни кучайтириш, инфратузилма объектларидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда эришилган натижалар тўғрисида жамоатчиликка ахборот бериб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу Қарорда белгиланган тавсияларнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотни 2027 йил 10 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек ушбу Қарорда белгиланган тавсияларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. Ходжаева зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2584-V-сон