Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисми)ни сотиб олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.
2. Хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя қилишни тасдиқлаганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат бож ставкалари белгилансин:
мулкдорнинг умр йўлдошига, фарзандларига, мулкдорнинг ҳамда унинг умр йўлдошига ота-оналарига, боболарига, бувиларига, туғишган ака-укаларига, опа-сингилларига — шартнома суммасининг 1 фоизи миқдорида;
хусусийлаштирилган квартиралар кимошди савдоси орқали сотилганда — сотиш нархининг 15 фоизи миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида Низомга ҳамда давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларини 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа ҳамда Юридик бўлимларига юклатилсин.
1. Хусусийлаштирилган уй-жойларга пулли, имтиёзли ёки бепул асосда мулк қилиб берилган квартиралар, уйлар (уйларнинг бир қисми) киради.
2. Хусусийлаштирилган квартиранинг, уйнинг (уйнинг бир қисмининг) эгаси мазкур уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмасдан сотиш ҳуқуқига эгадир.
Хусусийлаштирилган уй-жойнинг эгаси ушбу уй-жойни ўз хоҳишига кўра ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга ёхуд кўчмас мулкка доир операцияларни амалга оширишга вакил қилинган органга сотиш, шунингдек, уни кўчмас мулк сотиладиган кимошди савдосига қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) жисмоний ва юридик шахсларга сотишда мулкдор сотиб олиш-сотиш шартномасини тасдиқлатиш учун квартира жойлашган ердаги нотариал идорага, кимошди савдоси орқали сотишда — кўчмас мулк савдосини амалга оширишга вакил қилинган органга мурожаат қилади.
3. Сотиладиган хусусийлаштирилган уй-жойнинг қиймати томонларнинг келишувига биноан, лекин баҳолаш шкаласи бўйича аниқланган қийматдан паст бўлмаган миқдорда белгиланади.
4. Кўчмас мулк билан операцияларни амалга оширишга вакил қилинган орган хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг розилигига кўра мазкур уй-жойни томонлар келишган нархда, бироқ баҳолаш шкаласи бўйича аниқланган қийматдан юқори бўлмаган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эгадир.
Баҳолаш шкаласи хусусийлаштирилган квартиранинг ўртача бозор нархидан иборат бўлади. Хусусийлаштириш давридаги қолдиқ баланс қиймати (уни битишув амалга оширилган вақт учун белгиланган, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йилнинг ҳар чорагида тасдиқланадиган қийматнинг ўзгариш индексига оширган ҳолда) асос қилиб олинади.
Сотиб олиш-сотишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ бу ишга вакил қилинган органлар билан келишилган нархномаларга мувофиқ уй-жой эгаси томонидан тўланади.
5. Кимошди савдоси орқали сотишда хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг хоҳишига кўра унинг қиймати МДҲ аъзоси бўлган давлатларнинг исталган пул белгиларида, шунингдек, эркин муомаладаги валютада белгиланиши мумкин.
Хусусийлаштирилган уй-жойни сотишдан олинган сумма (давлат божи ставкалари ва кимошди савдосида сотганлик учун кўрсатилган хизматлар қиймати чиқариб ташлангандан кейин) мулкдорнинг хоҳишига кўра нақд пул билан олиниши, Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ аъзоси бўлган давлатлар жамғарма банкларининг кўрсатилган ҳисоб счётига ўтказилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикасининг ва бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва пропискада бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштирилган квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар. Юридик шахслар ҳам ўзларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган (пропискада бўлган) ходимларини ва пенсионерларини таъминлаш учун уй-жойларни сотиб олишлари мумкин.
7. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мулкдорлардан сотиб олинган уй-жойдан фақат белгиланган мақсадда фойдаланиш мумкин.
хусусийлаштирилган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномаси ёки Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига мувофиқ уй-жойни сотиб олиш-сотишнинг нотариал тасдиқланган шартномаси;
оиланинг бирга яшайдиган, балоғат ёшига етган барча аъзоларининг, шунингдек, уй-жой майдонига ҳуқуқи бўлган, мазкур уй-жойда доимий яшайдиган ва пропискада бўлган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги;
9. Сотиб олувчилар (Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим этадилар.
10. Хусусийлаштирилган уй-жойни сотувчи сотиб олиш-сотиш ҳужжатларини расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставка бўйича давлат божи тўлайдилар.
11. Квартирани (алоҳида уйни, уйнинг бир қисмини) сотиб олиш-сотиш, алмаштириш, ҳадя этиш битишувлари амалга оширилгандан кейин унинг хусусийлаштирилган уй мақоми йўқолади.
12. Нотариал тасдиқланган сотиб олиш-сотиш шартномани сотиб олинган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
МАЪЛУМОТНОМА | ||||
Фуқаро ______________________________________________________________ | ||||
_____________________________________________________________________ | ||||
манзилида жойлашган квартира, уй (уйнинг бир қисми) | ||||
_____________________________________________________________________ | ||||
_____________________________________________________________________ | ||||
асосида унинг хусусий мулки эканлиги тўғрисида берилди. | ||||
Бу ерда қуйидагилар пропискадан ўтган: | ||||
Т/р | Фамилияси, исми, отасининг исми | Туғилган йили | Қариндошлик даражаси | Пропискадан ўтган вақти |
1. | ||||
2. | ||||
3. | ||||
4. | ||||
5. | ||||
6. | ||||
Ишлаб чиқариш-уй-жой инспекцияси бошлиғи | ||||
Ишлаб чиқариш-уй-жой инспекцияси бош муҳандиси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг асосларини, тартибини ва шартларини белгилайди.
Мудофаа вазирлигининг уй-жой фонди квартираларини хусусийлаштириш «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва тегишли норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондида яшаётган ишчилар, хизматчилар ва бошқа шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
3. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги квартиралар ва уйлар, ётоқхоналардаги квартиралар, яшаш учун яроқсиз деб топилган ёки хизмат квартиралари (хоналари) ҳисобланган, икки ёки ундан кўп ижарачилар яшайдиган квартиралар (эгаллаб турган квартираларни хусусийлаштириш бўйича уларнинг розилиги бўлмаган тақдирда), бошқа давлатларнинг Қуролли Кучларида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар томонидан банд этиб турилган бўш квартиралар ҳамда банд этиб қўйилган квартиралар хусусийлаштирилмайди.
4. Квартираларни хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни расмийлаштириш шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тегишли органлар томонидан уй-жой фонди эгаси билан тузилган шартнома шартлари бўйича ёки Мудофаа вазирлигининг квартиралардан фойдаланиш органлари томонидан амалга оширилади.
5. Квартираларни хусусийлаштирган ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
6. Ҳарбий хизматчилар янги хизмат жойига жўнаб кетишаётганда ўз хоҳишига кўра хусусийлаштирган уй-жойи бўйича Мудофаа вазирлигининг квартиралардан фойдаланиш органлари билан ёки уларнинг тавсиясига биноан навбатдаги ҳарбий хизматчи билан қолдиқ баланс қиймати бўйича сотиб олиш-сотиш шартномасини расмийлаштиришлари мумкин, бунда улар уй-жойни топширганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотнома оладилар.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
муқаддиманинг иккинчи хатбошидаги ва бошқа барча бандлардаги «шахсий мулк» сўзлари «мулк» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «тарихий» сўзидан олдин «архитектура» сўзи қўшилсин, «совхозлар ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг уй-жой фондидан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган (пропискада бўлган) фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг ўзга юридик шахслари ўз ходимларини, пенсионерларини уй-жой билан таъминлаш учун мулкдордан уй-жой сотиб олишлари мумкин».
«Агар квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ аризани ҳокимиятнинг маҳаллий органида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномасини олмасдан вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидирлар»;
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг қандай бораётганини назорат қилиш мазкур уй-жой фондининг эгаси ёки улар томонидан вакил қилинган органлар томонидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш Қоидаларига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
«Агар квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ аризани ҳокимиятнинг маҳаллий органида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномасини олмасдан вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидирлар»;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмаган ҳолда ушбу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш, кўчмас мулк солиқлари, суғурта бадалларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;
эгаллаб турган уй-жой майдонидан қатъи назар, бошқа квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш;
уй-жой майдонидан қатъи назар, «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ оила аъзоларини ва бошқа шахсларни квартирага, уйга (уйнинг бир қисмига) прописка қилиш;
прописка ва турар жойи бўйича ҳеч қандай чеклашларсиз, квартирани, уйни бошқа ҳар қандай квартирага, шу жумладан, кооператив уй-жойга алмаштириш;
ширкатлар ташкил этиш, уй-жойлардан ва биргаликда фойдаланиладиган жойлардан фойдаланишни ташкил этишни, давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қуриш ташкилотларини, кооперативларни, хусусий ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларни ҳам қўшганда, мустақил равишда белгилаш, уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича шартномалар тузиш;
уй-жойларни ва улар атрофидаги ҳудудларни сақлаш бўйича бажариладиган ишлар сифатини баҳолашда бевосита ёхуд ширкат таркибида қатнашиш, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек, алоҳида шахсларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш бўйича материаллар тақдим этиш;
хусусийлаштирилган уй-жойлардан фуқароларни кўчирмасдан асосли тузатишни амалга ошириш мумкин бўлмаган вақт учун мулкдорлардан ёки уй-жойлардан фойдаланишга вакил қилинган органлардан уй-жойни ижарага олиш»;