14.07.1993 йилдаги 353-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001
Ҳужжат 14.07.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунгача «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда касби бўйича ишлаш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, чет элларда республика фуқароларини ишга жойлаштиришни давлат томонидан бошқариш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларнинг ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлиги (бундан кейин Агентлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг фуқароларнинг ишлаш учун чет элга кетишини амалга оширувчи мустақил бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ, ишлаб чиқилган ва унинг фуқароларни ёллаш ҳамда ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган барча юридик ва жисмоний шахслар, чет элда ишлаш учун хусусий Меҳнат битимларига эга бўлган республика Фуқаролари ҳамда Ўзбекистон ҳудудида Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари, шунингдек, кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва ихтисосини ўзгартириш ҳамда уларни ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари (Меҳнат вазирлигининг топшириғига биноан) Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарори ҳамда мазкур Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёллаш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини текшириш ва назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
I ва III бандлардаги бож миқдорлари пулнинг қадрсизланиши даражасига мувофиқ индексация қилинади
Кейинги таҳрирга қаранг.