LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги 3 ҳафта муддатда юқорида айтиб ўтилган нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнини тартибга солувчи идора ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 март 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда;)
3. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган низомлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилган пайтдан бошлаб кучга киради.
4. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга (уларнинг оила аъзоларига — боқувчисини йўқотган ҳолларда) «СССРда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида» СССР Қонунининг 119-моддасига мувофиқ тайинланган ижтимоий пенсиялар ўрнига 1994 йил 1 июлдан бошлаб мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ нафақа тайинлансин.
Кўрсатиб ўтилган тоифалардаги фуқароларга нафақаларни тўлаш ижтимоий пенсияларни тайинлашда белгиланган бутун муддат давомида ва 1994 йилнинг 1 июлигача тўлаб келингандан кам бўлмаган миқдорларда амалга оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 март 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда;)
1. Ҳар ойлик нафақаларни олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I ёки II гуруҳ ногиронлари деб тан олинган иш стажига эга бўлмаган 16 ёшдан катта бўлган шахслар, шунингдек, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар нафақа олиш ҳуқуқини берувчи тиббий маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 февраль 65-сонли қарори билан 1995 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотган)
3. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза болаликдан I ёки II гуруҳ ногирони томонидан яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига берилади.
Меҳнатга лаёқатсиз деб топилган I ва II гуруҳ болаликдан ногиронга, шунингдек, ногирон болага нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ота-оналардан бири, васий томонидан яшаш жойи бўйича берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага I ва II гуруҳ болаликдан ногирон ёхуд ногирон боланинг ёши ва турар жойи тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, ариза берган ота-оналар, васийларнинг яшаш жойи тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
Васий ариза билан мурожаат қилган ҳолларда васийлик органининг васий қилиб тайинлаш тўғрисидаги қарорининг бир нусхаси илова қилинади.
Ижтимоий таъминот бўлими I ва II гуруҳ болаликдан ногироннинг аризасига улар томонидан тиббий меҳнат-эксперт комиссиясидан олинган текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ногирон болага нафақа тайинлаш чоғида соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса тақдим этилади.
5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилиб олган ижтимоий таъминот бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида тилхат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади (мазкур Низомнинг 4-банди).
Агар нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза почта орқали юборилса ҳамда барча зарур ҳужжатлар тақдим этилса, ариза жўнатилган жойнинг почта штемпелида кўрсатилган сана нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда қандай ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этиш кераклиги ариза берувчига маълум қилинади. Агар бу ҳужжатлар қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида билдириш олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай тақдим этилса, нафақа тайинлаш тўғрисида ариза қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади.
6. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилгандан кейин 10 кундан кечикмай кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилувчи нафақа тайинлаш ҳақидаги қарор устидан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш юқори органига шикоят қилиши мумкин. Ариза берувчи жавобдан қониқмаган тақдирда низо белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрель 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон , 36-модда;)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногирон болаларга нафақа тиббий хулосада белгиланган муддатга тайинланади.
9. Барча тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади.
10. Нафақа I ёки II гуруҳ болаликдан ногироннинг, ёхуд нафақа тайинланган ногирон болаларнинг ота-оналари яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тайинланади ва тўланади. Васийларга нафақа уларнинг яшаш жойлари бўйича тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ нафақа тўланадиган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай амалга оширилади.
Ишончнома бўйича нафақа давлат пенсияларини ишончнома бўйича тўлаш учун белгиланган тартибда тўланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрель 162-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон , 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. I ёки II гуруҳ болаликдан ногирон, ёхуд ногирон бола томонидан ногиронликни қайта текширишдан ўтказиш муддати кечиктириб юборилганда нафақа ногиронларга давлат пенсиялари тайинлаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳарга кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ижтимоий таъминот бўлими томонидан нафақа олувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди олингандан кейин мана шу туман (шаҳар)да давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
(12-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрель 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон , 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нафақа тўлаш тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келган бошқа ҳолатлар (I ёки II гуруҳ болаликдан ногирон, ёхуд ногирон бола интернат уйга тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки ундан қайтариб юборилганда ва шу кабилар) пайдо бўлганда нафақа тўлаш шу ҳолат пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.
13. Тайинланган, бироқ олувчи томонидан ўз вақтида талаб этиб олинмаган нафақа суммаси нафақа олиш учун мурожаат қилингандан олдинги ўтган вақт учун кўпи билан уч йилга тўланади.
Нафақа тайинлаган ёки нафақа тўлаётган органнинг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси ўтган вақт учун бирор-бир муддат билан чеклашсиз тўланади. Кўрсатиб ўтилган ҳолда нафақанинг 12 ойга тегишли бўлган суммаси бир йўла тўланади, қолган қисмлари эса ҳар ойда нафақанинг жорий қисмига қўшимча тарзда ойлик нафақадан ошмайдиган тенг улушларда тўланади.
14. Тайинланган нафақа I ва II гуруҳ болаликдан ногиронга, у олаётган иш ҳақи, стипендия, алимент ёки даромадларнинг бошқа турларидан қатъи назар, тўланади.
Ногирон болага тайинланган нафақа, у томонидан (унинг учун) бошқа нафақалар олинишидан қатъи назар, тўланади.
15. Тайинланган нафақа I ёки II гуруҳ болаликдан ногирон, ёхуд нафақа тайинланган ногирон бола тўлиқ давлат таъминотида бўлган вақт учун тўланмайди.
Лепрозорийларда бўлган I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга, шунингдек, ногирон болага нафақа лепрозорийларда бўлган бутун вақт учун тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Болаликдан ногиронларга нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январь 35-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тайинланган нафақа миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш мазкур Низомнинг 17-бандида эслатиб ўтилган ҳолатлар (иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган ҳолатлардан ташқари) пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб амалга оширилади.
1. Мазкур Низомга мувофиқ нафақалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонун бўйича пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳамда «Никоҳ ва оила тўғрисида»ги кодексга кўра уларни боқишга мажбур бўлган қариндошлари бўлмаган фуқароларга тайинланади ҳамда тўланади.
3. Ижтимоий таъминот нафақаси (нафақалари)ни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар шу ҳуқуқ пайдо бўлгандан сўнг бирор муддат билан чеклашсиз исталган вақтда унинг тайинланиши учун мурожаат қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январь 35-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
5. Мазкур Низом бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш шаҳар ва туман ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ёш бўйича нафақа иш стажига ва «Оила кодекси»га кўра уларни боқишга мажбур бўлган қариндошлари бўлмаган шахсларга тайинланади.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 март 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-бандга изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрель 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон , 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 февраль 65-сонли қарори билан 1995 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотди)
8. Ногиронлик бўйича нафақа ногиронлик содир бўлган ҳолларда, яъни меҳнат қобилияти доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганда, фақат биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларга тайинланади ва тўланади.
9. Фуқароларнинг меҳнат қобилиятларини йўқотганлик даражасини аниқлаш учун тиббий текширишни фақат тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ўзлари тўғрисидаги тасдиқланган Низом асосида шаҳар ва туман ижтимоий таъминот бўлимлари йўлланмаси бўйича амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 февраль 65-сонли қарори билан 1995 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотди)
11. Ишлаб турган ёки яшашнинг бошқа манбаларига эга бўлган I ва II гуруҳ ногиронларга нафақа тайинланмайди.
12. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахс вафот этган тақдирда унинг қарамоғида бўлган оила аъзолари мазкур Низомга кўра нафақа олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари қаторига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида айтиб ўтилган шахслар киритиладилар.
а) оиланинг уч ва ундан ортиқ меҳнатга лаёқатсиз аъзосига— вафот этган фуқаро олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган нафақанинг 100 фоизи;
14. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ариза берувчи яшайдиган жойдаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ногиронлик ёки ёш бўйича нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
а) ёш бўйича нафақа тайинлашда — ариза берувчининг ёшини тасдиқловчи ҳужжат (паспортдан кўчирма ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси);
б) яшаш жойидан берилган маълумотнома, унда барча оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, нафақа сўраб мурожаат этган шахс оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;
д) боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа тайинлашда — боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ёш, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрель 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон , 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза тақдим этилгандан кейин 10 кундан кечикмай кўриб чиқилади.
18. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда ижтимоий таъминот бўлими тегишли қарор чиқарилгандан сўнг 10 кундан кечикмай рад этилганлик тўғрисидаги билдиришни ариза берувчининг қўлига беради ёки почта орқали юборади ҳамда бир вақтнинг ўзида барча ҳужжатларни қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг қарори устидан ариза берувчи юқори ташкилотга шикоят қилиши мумкин. Ариза берувчи жавобдан қониқмаган тақдирда низо белгиланган тартибда суд орқали ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Нафақалар нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Нафақаларни тўлаш ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан ҳар ойда белгиланган муддатларда, бироқ нафақа тўланаётган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирилмай тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ҳисоблаб чиқилган, бироқ олувчи томонидан ўз вақтида талаб этилмаган нафақа суммаси ўтган вақт учун, аммо нафақа сўраб мурожаат этилгандан олдинги уч йилликдан кўп эмас, тўланади.
23. Тўланаётган нафақалар миқдорини ўзгартиришга сабаб бўлувчи ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда 10 кун муддатда унга нафақа тайинлаган тегишли ижтимоий таъминот бўлимига мурожаат қилиши шарт.
I ва II гуруҳ ногиронларга ва ёш бўйича ёки боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар иш ҳақи ёки бошқа даромад олаётганликлари аниқланган тақдирда, нафақа тўлаш тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Нафақа олувчи тўлиқ давлат таъминотига ўтказилган тақдирда (ногиронлар уйи, болалар уйи ва шу кабиларга жойлаштирилганда) нафақа тўлаш тўхтатилади.
27. Нафақа миқдорини ошириш ҳуқуқи пайдо бўлганда, иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгаришидан ташқари, тайинланган нафақани қайта ҳисоблаб чиқиш бу ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ижтимоий таъминот органи томонидан ҳужжатлар йиғма жилди олингандан кейин мана шу туман (шаҳар)да давом эттирилади. Нафақаларни тўлаш олдинги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб тикланади. Нафақа олувчини ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, уларнинг ҳужжатлар йиғма жилдларини юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрель 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон , 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.