Ҳужжат рақами
524-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Имзоланган сана
09.11.1998
Кучга кириш санаси
09.11.1998
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ёпиш
Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2019
Ҳужжат 09.11.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Мазкур шартлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 119-сонли Қарорига асосан ишлаб чиқилган ва давлат қисқа муддатли облигацияларининг (бундан буён матнда Облигациялар деб юритилади) чиқарилиши ва муомалада бўлишини тартибга солади. Облигацияларнинг эмитенти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобланади. Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва тўловларининг амалга оширилиши Марказий банк томонидан Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан амалга оширилади.
11. Ушбу Асосий шартларнинг 10-бандида кўрсатилган облигацияларнинг кейинги чиқарилишига доир маълумотлар уларни жойлаштириш бошланишидан камида 7 кундан кам бўлмаган муддатда эълон қилинади. Чиқаришга мўлжалланган облигациялар миқдорининг камида 20 фоизи сотилган тақдирда чиқарилиш амалга ошган ҳисобланади.