Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАТО ҲУЗУРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИССИЯСИНИ ОЧИШ ҲАҚИДА
Евроатлантика ҳамкорлик Кенгаши ва «Тинчлик учун ҳамкорлик» дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси ва НАТО ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Брюссель шаҳрида (Бельгия қироллиги) НАТО ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Миссияси таъсис этилсин.
2. 1998 йил учун Миссиянинг штат жадвали ва харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар келтирилмайди.
Миссия ходимлари сони 4 нафар дипломатик ходимлардан иборат этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги штатнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1998 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Миссиянинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия қироллигидаги элчиси НАТО ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Миссияси раҳбари этиб тайинлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 1 июнь,
237-сон