Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ СИЁСИЙ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА- ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг давлат грантлари бўйича таълим олаётган битирувчиларини танлов йўли билан танлаб олиш тартибини;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларининг малака амалиётини ўташ, шунингдек профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг стажировкадан ўтиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб жаҳоннинг етакчи университетлари билан биргаликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети негизида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази (Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси) билан биргаликда 1999 йил 1 январгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таълим дастурларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш мақсадида уни аттестациядан ўтказишнинг махсус мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2. 1998/1999 ўқув йилидан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарорига мувофиқ 2009 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 515-модда)
хорижий мамлакатларнинг фуқароларини ўқитиш қиймати, маблағ белгиланган тартибда тўланган ҳолда, бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг 260 баравари миқдорида белгилансин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 2 октябрь,
417-сон