Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий Макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Микрофирмалар ва Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микрофирмалар ва Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини солиқ тўловчиларга етказсин;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар (кейинги ўринларда — корхона деб аталади) учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган амалдаги солиқ солиш тизими билан бир қаторда қўлланилади.
Солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи мазкур Тартибга мувофиқ ихтиёрийлик асосида микрофирмалар ва кичик корхоналарга берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими ялпи умумдавлат солиқларини, шунингдек, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлашни назарда тутади, қуйидагилар бундан мустаснодир:
савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари;
LexUZ шарҳи
3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган.
Банднинг рус тилидаги матнига қаралсин.
Банднинг рус тилидаги матнига қаралсин.
4. Ягона солиқ тўловчи бўлган корхоналар, сотиб олинган товар қийматида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ишлаб чиқариш харажатлари (муомала xаражатлари)га чиқариб ташлайдилар.
LexUZ шарҳи
4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган. Банднинг рус тилидаги матнига қаралсин.
LexUZ шарҳи
1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 5-банд билан тўлдирилган. Банднинг рус тилидаги матнига қаралсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун бож, қўшилган қиймат солиғи ва импорт қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)га акциз солиғи, давлат божи, лицензия йиғимлари тўлаш, бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар ажратишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган корхона умумий белгиланган тартибда ёки соддалаштирилган шаклда ҳисоб-китоб юритишга ҳақлидир. Бухгалтерия ҳисоботи дастлабки ҳужжатларининг ва даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш дафтари юритишнинг соддалаштирилган шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади ва барча ҳудуд учун ягона ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимининг амал қилиши қонунчилик билан белгиланган мезонларга мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирувчи юридик шахсларга татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими учун фаолият тури Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган код бўйича аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кичик корхоналар ходимлари сонини аниқлашда пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа хил шартномалар бўйича ишлаётганлар ҳам ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига амал қиладиган, ишлаётган умумий ходимларнинг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил этган корхоналар ягона солиқ тўлашдан озод қилинадилар.
Мазкур имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Фаолиятнинг бир қанча турини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича солиқ солиш объектининг алоҳида ҳисобини олиб боришлари ва аниқ фаолият турини солиқ солиш объектидан ҳамда унга мувофиқ келувчи ягона солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар акциз солиғини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўлаганлари тақдирда соддалаштирилган солиқ солиш тизимига ўтишлари мумкин
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солиш объекти ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 380-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва Ўзбекистон Республикасининг Солик кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишдан олинган тушум суммалари ялпи тушум таркибига киритилмайди. Мазкур қоида савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган ёхуд хом ашё товарларни пахта толаси, пахта калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, рангли ва қора металларни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга жорий қилинмайди
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
LexUZ шарҳи
2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган. Банднинг рус тилидаги матнига қаралсин.
молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар киради.
LexUZ шарҳи
3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган. Банднинг рус тилидаги матнига қаралсин.
1. Корхоналарнинг солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишлари учун улар рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига чорак бошланишидан камида бир ой олдин ёзма равишда ариза беришлари зарур. Бунда мазкур Тартибнинг П бўлимида назарда тутилган шартларга риоя қилиниши керак.
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишда корхоналарда ўтган давр учун солиқ тўлаш бўйича ўша даврда амалда бўлган солиқ солиш тизимидан келиб чиққан ҳолдаги мажбуриятлар сақланиб қолади.
3. Корхонани солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор давлат солиқ хизмати органи томонидан корхона ариза берган кундан бошлаб ўн кун муддатда чиқарилади.
4. Соддалаштирилган шаклда ҳисобни олиб боришга қарор қилган корхона ўз аризаги қондирилгандан кейин белгиланган шаклдаги хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини рўйхатдан ўтказиш учун уни давлат солиқ хизмати органига тақдим этади.
5. Давлат солиқ хизмати органи хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарининг биринчи бетида ариза имзоланган санани белгилаб қўяди.
6. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳисоботлар билан муомала қилиш қоидалари татбиқ этилади.
7. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллашни рад этиш ва навбатдаги календарь йил бошидан солиқ солишнинг умумий белгиланган тизимига қайтиш календарь йил тугашидан камида 15 кун олдин давлат солиқ органига тегишли ариза берилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
8. Солиқ хизматининг солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
IV-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 10-банд билан тўлдирилган. Банднинг рус тилидаги матнига қаралсин.
1. Ягона солиқ солиқ солинадиган оборот ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади.
2. Ягона солиқ бўйича ҳисоб-китоблар давлат солиқ хизмати органларига чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
3. Ягона солиқ бюджетга ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатидан кечиктирилмасдан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Тартибнинг тўғри қўлланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.