LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси вакилларини Японияда ўқитишни ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг 58 млн. Япония йени миқдоридаги грантидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Япония Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси вакилларини Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
20 кишидан иборат номзодларни танлаб олиш Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов Айирбошлаш нотаси тарзидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига — Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун беғараз ёрдам маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатишга доир барча тартиботларни расмийлаштириш, шу жумладан стипендиатларни биргаликда танлаш ва Японияга юбориш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — юқорида кўрсатилган беғараз ёрдам ҳисоб-китоби юзасидан хизмат кўрсатиш юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Айирбошлаш ноталарида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қабул қилинган мажбуриятлари бажарилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи Япония мутахассисларини давлат божи ундирмасдан яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва вақтинча рўйхатдан ўтказишни узайтирсин.
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур тоифадаги ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар, концернлар ва корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар магистратурани битириб чиққан Япония грантлари соҳибларининг устувор равишда ишга қабул қилинишини ҳамда улар учун зарур иш шароитлари яратилишини таъминласинлар.