Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт ва импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 28 августдаги 343-сон қарори 1-бандининг олтинчи ва саккизинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «агентликнинг» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» ҳамда «вазирликнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро классдаги «Интерконтиненталь-Тошкент» меҳмонхона мажмуини фойдаланишга топшириш тўғрисида» 1996 йил 23 сентябрдаги 334-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 1-илованинг 6-банди «а» кичик бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарорида:
3-банддаги, 4-банднинг учинчи хатбошидаги ва 5-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 3-бандидаги, 4-бандининг учинчи хатбошидаги, 12-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 13-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тартиби 3-бандининг учинчи ва саккизинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорининг 7-банди биринчи хатбошидаги ва қарорга 1-илованинг номидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 12 майдаги 201-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Германиянинг «КфВ» тараққиёт банки томонидан маблағ билан таъминланадиган Оролбўйи қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 8 июндаги 243-сон қарорининг 2-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футболни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 6 июлдаги 283-сон қарорининг 8-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Индонезия ҳукуматлараро комиссиясини тузиш тўғрисида» 1998 йил 17 августдаги 351-сон қарорининг 3-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Болгария ҳукуматлараро комиссиясини тузиш тўғрисида» 1998 йил 24 августдаги 363-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўлов балансининг даромад қисми тўлиқ ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 6 октябрдаги 424-сон қарорида:
8-банддаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Иқтисодиёт вазирлиги» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
муқаддиманинг олтинчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг Статистика давлат департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» сўзлари билан сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 2, 6 ва 7-бандларидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Иқтисодиёт вазирлиги» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий, илмий-технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Греция қўшма қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 1999 йил 13 январдаги 15-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 214-сон қарорининг 6-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Молиявий Протокол доирасидаги қарз маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 17 июндаги 305-сон қарорининг 8-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ–423-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 289-модда)
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 13 сентябрдаги 419-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 20-сон қарори билан маъқулланган Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастури 3-бўлимининг 3.1-банди саккизинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда) 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 24 мартдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 14-модда):
2-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 1-банди олтинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Австрия қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 8 июндаги 219-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкўргазмасавдо» доимий ишловчи республика ярмарка савдоси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 сентябрдаги 340-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 56-модда):
3-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида низомда:
10-банднинг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
55-банднинг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
62-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 473-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартибида:
3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг барча матнидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги», «Фан ва техника давлат қўмитаси», «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги», «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги», «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази», «Иқтисодиёт вазирлиги» ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон—Япония марказини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 16 январдаги 31-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан берилаётган грантларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 7 февралдаги 70-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 8 июндаги 249-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Чехия ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 3 сентябрдаги 357-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорининг 7-банди учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 24 декабрдаги 448-сон қарорининг 7-бандидаги «Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан қўшимча равишда берилаётган грантларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 24 декабрдаги 449-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Испания Қироллиги билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 14 февралдаги 80-сон қарорининг 2-бандидаги ҳамда 3-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорининг 9-банди учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомнинг 13-банди иккинчи хатбошидаги, 31-банди тўртинчи хатбошидаги, 88-бандидаги ва 91-банди олтинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Польша Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 июлдаги 319-сон қарорида:
2-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 29 июлдаги 331-сон қарорининг 7-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро битимлар доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 14 августдаги 353-сон қарорига илованинг 7-бандидаги «Абдуллаева Ш.Р. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари» сўзлари «Ҳасанов С.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 28 августдаги 375-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 80-модда) 6-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Section-416 (b)» дастури доирасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 8 сентябрдаги 389-сон қарорининг 6-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 5-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида», «Агентликнинг» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида», «Вазирликнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда (1-илова):
3-банднинг саккизинчи хатбошидаги, 12-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошидаги ва 13, 16 бандлардаги ва 19-банднинг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида» 2003 йил 28 октябрдаги 470-сон қарорининг 8-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига (Э. Ғаниев)» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 6 ноябрдаги 490-сон қарорига 3-илованинг бешинчи хатбошидаги «Абдуллаева Ш.Р. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари» сўзлари «Ҳасанов С.С. — «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 117-модда) 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
49. Вазирлар Маҳкамасининг «Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 17 ноябрдаги 515-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 121-модда) 2-иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон қарори билан тасдиқланган Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 7-бандининг «а» кичик банди учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда) билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
10-банднинг иккинчи хатбошидаги, 13-банднинг биринчи хатбошидаги, 14-банднинг «б» кичик банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 15-банднинг биринчи хатбошидаги ва 22-банднинг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг «Ваколатли экспертиза органлари» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган «Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги» лойиҳасини рўёбга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 13 январдаги 17-сон қарорига 2-иловадаги «Пардаев Г.Т. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқармасининг бўлим бошлиғи» сўзлари «лавозим бўйича — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармасининг бўлим бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ–386-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 230-модда)
54. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорига 6-иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотларидан ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан олинадиган техник кўмак, грантлар ва мурувват ёрдами молиявий маблағларини ҳисобга олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 4 февралдаги 56-сон қарорининг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов)» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. Вазирлар Маҳкамасининг «Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 9 февралдаги 58-сон қарори 1-бандининг олтинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
57. Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш (KR2)» лойиҳаси доирасида Япония ҳукуматининг беғараз ёрдамидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 17 мартдаги 127-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорида:
а) 4-илова (Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом)да:
5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Вақтинчалик низомга схемадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-илова (Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун уни давлат эҳтиёжлари учун сотишда шартномавий нархларни белгилашнинг вақтинчалик тартиби)да:
4-банднинг олтинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Вақтинчалик тартибга схемадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
59. Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукуматининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун берилаётган имтиёзли кредитидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 апрелдаги 159-сон қарори 7-бандидаги ва 9-банднинг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
60. Вазирлар Маҳкамасининг «Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 19 июлдаги 338-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов)» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
61. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 73-модда) 2-илованинг бешинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
62. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 80-модда) 2-бандининг учинчи хатбошидаги ва 6-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига илова 4-бандининг «в» кичик бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг товарларни қайта ишлаш билан боғлиқ қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 17 августдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 84-модда) 1-бандининг биринчи хатбошидаги ҳамда 2-бандининг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
7-банднинг иккинчи хатбошидаги, III бўлим номидаги, 13-банддаги, 14-банднинг биринчи хатбошидаги, 15-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида», «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида», «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илованинг 1-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида», сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 90-модда):
1-банднинг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Умумиқтисодиёт комплексига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар комплексига» сўзлари «Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплексига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 420-сон қарорининг 6-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
68. Вазирлар Маҳкамасининг «БМТ Хавфсизлик Кенгаши 1540-сон (2004) резолюциясининг бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 сентябрдаги 424-сон қарорининг 1-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
69. Вазирлар Маҳкамасининг «Қандим конлар гуруҳи участкаси, Хоузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси маҳсулотларини бўлиш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сон қарорининг 5-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
70. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Олий ва ўрта махсус таълим вазири раҳбарлик қиладиган Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 6-иловадаги «Исломхўжаев Ў.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари» сўзлари «Камолов А.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
71. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги инвестиция дастури тўғрисида» 2004 йил 30 ноябрдаги 560-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
72. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳасини Германия Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 декабрдаги 563-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги, 4 ва 6-бандлардаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
73. Вазирлар Маҳкамасининг «Чехия Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 3 декабрдаги 568-сон қарорида:
2-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова II бўлимининг 1, 3, 6, 7 ва 8-бандларидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
74. Вазирлар Маҳкамасининг «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш юзасидан Ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 20 декабрдаги 590-сон қарорида:
9-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Нажимов Н.Э. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг биринчи ўринбосари» ва «Ҳабибуллаев С.П. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бош бошқармасининг бошлиғи» сўзлари тегишли равишда «Камолов А.С — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари» ва «лавозим бўйича — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош бошқармасининг бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловадаги «Абдуллаева Ш.Р. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари» сўзлари Ҳасанов С.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
75. Вазирлар Маҳкамасининг «Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 декабрдаги 605-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
76. Вазирлар Маҳкамасининг «2005—2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори 12-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
77. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 38-сон қарорида:
2-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов)» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги, 4-банднинг биринчи ва учинчи хатбошидаги, 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 7-бандидаги, 9-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги ва 10-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига», «Агентлик» ва «Агентликка» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига», «Вазирлик» ва «Вазирликка» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
79. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда):
1-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қарорга илованинг 4-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгашини тузиш тўғрисида» 1997 йил 27 мартдаги 163-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 15 июлдаги 302-сон қарорига илованинг 2-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 2—14, 16—23-бандлари, 24-банднинг иккинчи хатбоши, 27—29, 31, 33-34-бандлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 21 ноябрдаги 526-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 125-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 26 ва 30-иловалар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 13 июндаги 147-сон қарори.