LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мулкчилик шаклларини қайта ўзгартириш жараёнлари чуқурлашаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ходимларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари мақоми бўйича, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштирилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бозор тузилмаларини шакллантириш ишида Давлат мулки қўмитаси органларига ёрдам берсинлар, бу жараённи самарали амалга ошириш учун зарур шароитлар яратсинлар.