LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 февралдаги 3/3-сонли ««Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1126-6, 25.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 мартдаги 74-сон «Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш департаменти директори Ҳ. Нурмуротовнинг мазкур масала бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида Низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан 10 кундан сўнг амалга киритилсин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 18 апрелидаги 178-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 мартдаги 74-сон қарори, ҳамда шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини кредитлаш тижорат банклари томонидан, ушбу низомга мувофиқ кредитнинг қайтарилиши, тўловлилиги, таъминланганлиги, муддатлилиги ва ажратиладиган кредитлардан мақсадли фойдаланиш шартларига риоя этиб, хатарларни ҳар томонлама баҳолаш ва гаров қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
3. Кредитлаш субъектлари бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий уй-жой мулкдорларининг уйдан фойдаланишни таъминлаш, унинг сақланишини биргаликда бошқариш ва таъминлаш, умумий фойдаланишдаги объектларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари, тартибини аниқлаш, умумий мулкдаги мол-мулкнинг лозим даражасидаги ҳолатини таъминлаш мақсадидаги бирлашмалар — уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги матнда — ХУЖМШ) чиқадилар.
кўп хонадонли уйларнинг томлари ва/ёки уй ичидаги муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлашга — мазкур ишларнинг бажарилиши даврийлигини ҳисобга олган ҳолда;
камида 5 йилга — мазкур Низомнинг 4-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадлар учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Бу кредитлар бўйича фоиз ставкалари имтиёзли бўлиб, улар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори даражада белгиланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Кредитлар, қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан жойлардаги молия органлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг тегишли бўлинмалари томонидан тасдиқланган объектни капитал таъмирлашнинг лойиҳа-сметаси ҳужжатлари ҳамда манзил рўйхати, уй-жой жамғармасининг капитал таъмирини молиялаш манбаларини тушунтирган ҳолда молиялаш режаси мавжуд бўлганда, амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадларда ХУЖМШнинг кредитлари, капитал таъмирлашни молиялаштириш режасига мувофиқ, маблағларнинг етишмайдиган қисмига берилади.
уй-жой мулкдорлари йиғилишининг кредит олиш зарурлиги ҳақидаги, белгиланган тартибда расмийлаштирилган баённомаси;
қарз олувчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган, сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), шунингдек 90 кундан ошган қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл);
9. Олинган кредитларни қайтармаслик хатарини олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши керак. Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этиши мумкин:
суғурта компаниясининг қарздор томонидан кредитни қайтармаслик хатарини суғурталанганлиги ҳақида суғурта полисини.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Банклар, ўзлари билан доимий алоқага эга бўлган, банк ҳисоб рақамида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга эътимодли (ишончли) кредитлар бериш ҳуқуқига эгадирлар.
11. Кредитни қайтарилиш таъминотини шаклларидан бири сифатида мол-мулк гарови хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан буюмлар, мулкий ҳуқуқлар гаровга қўйилиши мумкин.
Банклар томонидан ликвидли мол-мулк, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари ва бошқа қарз олувчининг ликвидли активлари гаров сифатида қабул қилинади.
Бунда, қарз олувчи оиласининг нормал ҳаёт кечириши учун зарур бўлган уй, квартира, уй-жиҳозлари ва асбоб-анжомлар, кийим-кечак ва бошқа жиҳозлар гаров предмети бўла олмайди.
12. Кафиллик қарз олувчи ва кафил ўртасида ёзма шаклда 3 (уч) нусхада тузиладиган кафиллик шартномаси билан банк фойдасига расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарз олувчи имзоларидан кейин ушбу кафиллик банк томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва айлана муҳр билан тасдиқланган ёзув қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Кредит бериш ҳақида қарор қабул қилишда банк мижознинг кредитни қайтара олиш қобилияти билан бир қаторда, кредит битимининг бошқа ҳар хил жиҳатларини, шу жумладан, тақдим этилган таъминотни харидоргирлигини, қарз олувчининг кредит тарихини, унинг раҳбари обрўсини (олдинги иш жойлари, малакаси, илгари олинган кредитларни ўз вақтида қайтарилишини таъминланганлигини ва ҳ.к.) эътиборга олади.
14. Кредит бериш ҳақида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, қарз олувчига кредит варақчаси очилади ва унинг ёрдамида кредит устидан назорат қилиш амалга оширилади.
15. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисоб рақамидан қарз олувчининг тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Кредит ҳисобидан тўланиши лозим бўлган тўлов топшириқномаларига, ушбу кредитни олиб борувчи кредит ходими томонидан розилик имзоси қўйилади. Бунда у ссуда ҳисобварағидан амалга ошириладиган тўловларнинг мақсадли йўналишини қатъий назорат қилиб бориши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ссуда ҳисоб рақамидан капитал таъмирлашни молиялаштириш ХУЖМШ томонидан банкка ХУЖМШ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномадаги манзил дастурида кўзда тутилган барча ишлар ҳажмига ҳамда объектга ажратилган маблағлар ёйилмаси кўрсатилган шартноманинг алоҳида шартлари тақдим этилганидан кейин амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
16-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 16 августдаги 20/3-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
17. ХУЖМШларига берилган кредитлар, уларнинг муддатидан келиб чиқиб, 13101 «Хусусий корхоналар, ширкатлар ва корпорацияларга берилган қисқа муддатли ссудалар» ва 14301 «Хусусий корхоналар, ширкатлар ва корпорацияларга берилган ўрта муддатли ссудалар» баланс ҳисобварағларида ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Алоҳида ссудалар ҳисобварақлари бўйича берилган кредитлар, кредит ходимининг фармойишига кўра, муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва улар кредитлаш муддатларига қараб, тўла қайтарилгунга қадар 91901 — «Қарз олувчиларнинг қисқа муддатли ссудалар бўйича мажбуриятлари» ва 91903 — «Қарз олувчиларнинг ўрта муддатли ссудалар бўйича мажбуриятлари» номли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредитни қайтариш муддатлари, пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир неча босқичда қоплашни кўзда тутувчи жадвал шаклида тақдим этилиши мумкин.
Кредитни қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақами орқали ундириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва календар навбати тартибида қайтарилади. Бунда, биринчи навбатда, асосий қарз суммаси ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторингни амалга ошириб борадилар. Мониторинг жараёнида мижознинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг тузилган шартномалар (буюртмалар)га мувофиқ хизматлар кўрсатиш бўйича мажбуриятларини бажаришини, кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлари ва йўқотишларини, муомала харажатларини, фойдасини, ўз айланма маблағларининг мавжудлиги динамикасини, товар-моддий бойликлари захиралари аҳволи, айланма маблағларининг айланиши таҳлил қилинади. Банк қарз олувчининг кредитга лаёқатлиги бўйича доимий мониторингни амалга оширади ва унинг кўрсаткичларини кредит йиғмажилдида тизимлаб боради.
Банкка тақдим этилган гаровнинг ҳолатига ва кредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилиши кредит шартномасида келишилган шартларга мувофиқ жойида ўрганилади.
Капитал таъмирлаш ва бошқа ободонлаштириш ишларни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича, амалга ошириладиган мониторинг жараёнида банк кредитланган объектда бажарилган ишлар ҳажмининг назорат ўлчовини кредит шартномасида белгилаб қўйилган шартлар ва муддатларда амалга оширади.
20. Назорат ўлчови натижалари бўйича банк томонидан бажарилган ишлар ҳажми ошириб ёзилганлиги аниқланган ҳолда, бу сумма банк томонидан кредит шартномасида белгиланган тартибда муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақамига ўтказилади ва ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредит шартномасида кредитдан мақсадга мувофиқ фойдаланмаганлик учун, шу жумладан, бажарилган ишлар ҳажмини ошириб кўрсатилганлиги учун, жарима санкциялари кўзда тутилган бўлиши керак.
21. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.
22. Қарз олувчи томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, гаровга қўйилган мулк, қарз олувчининг розилиги мавжудлигидан қатъи назар, уни кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан, банк мулкига ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Қарз олувчи томонидан қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган ҳолда, банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қарздорларнинг иккиламчи ҳисоб рақамларига, шу жумладан, бошқа банкда очилганларига ҳам, ижро этилиши мажбурий бўлган тўлов талабномаларини қўйиш;
қарздор томонидан кредит бўйича асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаган тақдирда, банк, мазкур қарзларни қайтаришни қарздорларнинг ликвидли мол-мулки, шу жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби»га мувофиқ қайтариш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.