|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори «Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин: ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда бир маротаба яшаш шароитлари ишчи гуруҳ томонидан қайта баҳоланиши талабини бекор қилиш; мультидисциплинар гуруҳ томонидан мониторинг ўтказишда ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини қайта баҳолаш, ижтимоий хизматлар самарасини баҳолаш ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш ва (ёки) тугатиш; «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва оилавий поликлиникалар томонидан кейинги йил учун шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш жадвалини тузиш амалиётини бекор қилиш; ижтимоий хизматдан фойдаланувчига берилган ваучерни бекор қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатувчини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш асосларини аниқ белгилаш. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон) 3. «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнида электрон давомат табелини шакллантириш учун қуйидагиларга рухсат берилсин: а) 2026 йил 1 февралга қадар: хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг техник хатоликлар билан киритилган ёки тўлиқ киритилмаган биометрик маълумотларини «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими ва ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан ой якунида тузилган далолатнома асосида қабул қилишга; Камбағал оилалар реестрига киритилмаган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олмайдиган шахсга шакллантирилган ваучер асосида хизмат кўрсатилганига; б) 2026 йил 1 февралдан бошлаб хизмат кўрсатувчи томонидан хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида электрон шаклда тузилган далолатнома асосида қабул қилишга; в) 2027 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос ҳисобланган банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини бажарганини текширишга. 4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2026 йил 29 январь, 36-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида: а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ижтимоий ходим, туман тиббиёт бирлашмасининг махсус мониторинг гуруҳи вакили» сўзлари «оилавий шифокор» сўзлари билан алмаштирилсин; б) 3-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан алмаштирилсин: «оилавий шифокорнинг мультидисциплинар гуруҳдаги фаолияти унинг иш юкламасига киритилади»; в) 6-банддаги «мониторинг қилиш ва қайта баҳолашда ишчи ва» сўзлари «мониторинг қилишда» сўзлари билан алмаштирилсин; г) 1-иловада: 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «5. «Инсон» маркази ходими, оилавий шифокор ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисидан иборат мультидисциплинар гуруҳ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини (кейинги ўринларда — яшаш шароитлари) баҳолайди, ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилади ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида хулоса тайёрлайди»; 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Шу куннинг ўзида «Инсон» маркази директори мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатни белгилайди ва мультидисциплинар гуруҳ аъзоларини улар меҳнат фаолиятини олиб борадиган ташкилотларга «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолаш бўйича мультидисциплинар гуруҳга жалб қилиш ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилган талабномани юборади»; 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «12. Ушбу Регламентнинг 8-бандига мувофиқ талабнома келиб тушган ташкилот мультидисциплинар гуруҳ аъзоси бўлган ходимини, у бўлмаган вақтда бошқа масъул ходимни талабномада кўрсатилган муддатда мультидисциплинар гуруҳ таркибида иштирок этишини таъминлаши шарт»; 13-банд, 15-банднинг иккинчи хатбошиси, 22-банднинг биринчи хатбошиси, 24-банд, 25-банднинг олтинчи хатбошиси ва 30-банддаги «ишчи гуруҳ» сўзлари «мультидисциплинар гуруҳ» сўзлари билан алмаштирилсин; 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «21. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади»; 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «23. Яшаш шароитларини баҳолашнинг натижалари мультидисциплинар гуруҳ томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулосада акс эттирилади. Яшаш шароитларини баҳолаш натижалари бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосаси ижобий бўлган тақдирда, «Ижтимоий ҳимоя» АТда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси шакллантирилади. Бунда индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мультидисциплинар гуруҳ томонидан заруратга кўра қўшимча хизматлар киритилиши мумкин. Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси ва индивидуал ижтимоий хизматлар режаси мультидисциплинар гуруҳнинг барча аъзолари томонидан уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинети орқали ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мультидисциплинар гуруҳ аъзоларининг имзоси уларга СМС-хабарнома орқали юборилган код орқали тасдиқланади»; 27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «ўзгалар парваришига муҳтож шахсга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш»; 33-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ишчи гуруҳнинг» сўзлари «мультидисциплинар гуруҳнинг» сўзлари билан алмаштирилсин; 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «5-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш»; 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «36. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Реестрга киритилган пайтдан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба мультидисциплинар гуруҳ томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги мониторинг қилинади. Мониторинг қуйидагиларни ўз ичига олади: ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини қайта баҳолаш — мазкур Регламентнинг 14-банди ва 4-иловасига мувофиқ; ижтимоий хизматлар самарасини баҳолаш — ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш ҳосил қилганлик даражаси, элементар ёки мураккаб ҳаракатларни (Бартел ва Лаутон) амалга ошириш имкониятларини ўрганиш. 37. «Инсон» маркази томонидан мониторинг ўтказиш куни белгиланади ҳамда мониторинг ўтказиш кунидан уч иш куни олдин мультидисциплинар гуруҳ аъзоларига ушбу Регламентнинг 8-бандида белгиланган тартибда талабнома юборилади»; 38-банддаги «Қайта баҳолаш» сўзлари «Мониторинг» сўзи билан алмаштирилсин; 39 — 43-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «44. Ушбу Регламентнинг 36-бандида кўрсатилган мониторинг амалга оширилганидан сўнг унинг натижалари бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентга 5 ва 9-иловаларга мувофиқ хулосалар шакллантирилади ва мультидисциплинар гуруҳ аъзолари томонидан тасдиқланган ҳолда «Инсон» маркази директорига киритилади. «Инсон» маркази директори мониторинг якуни бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, унга тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилади»; 49-банддаги «Ишчи гуруҳ ва» сўзлари чиқариб ташлансин; 52-банддаги «Ишчи гуруҳ,» сўзлари чиқариб ташлансин; 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, Реестрга киритиш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш СХЕМАСИ
3-илованинг номидаги «ишчи (мультидисциплинар)» сўзлари «мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин; 2-бўлимнинг изоҳ қисмидаги «ишчи» сўзи «мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин; 3-бўлимнинг 14-позицияси чиқариб ташлансин; 4-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «4-бўлим. Ўзгаларнинг парваришига муҳтожликни баҳолаш «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Ф.И.О
5 — 7-бўлимлардаги «Ишчи» сўзи «Мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин; номидаги «Ишчи гуруҳининг» сўзлари «Мультидисциплинар гуруҳнинг» сўзлари билан алмаштирилсин; жадвалнинг иккинчи устуни номидаги ва изоҳдаги «Ишчи» сўзи «Мультидисциплинар» сўзи билан алмаштирилсин; 6-иловадаги «ишчи» сўзи «мультидисциплинар» сўзлари билан алмаштирилсин; 9-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА
д) 2-иловада: учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматлар;» саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар тегишлилиги бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга оширилади»; 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ташкил этилади»; 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «8. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш йил давомида индивидуал ижтимоий хизматлар режаси асосида тегишлилиги бўйича оилавий поликлиникалар томонидан амалга оширилади»; 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «11. Оилавий поликлиника ҳар ой якунида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотларни «Инсон» марказига юборади»; 12-банддаги «Тасдиқланган жадвалга» сўзлари «Индивидуал ижтимоий хизматлар режасига» сўзлари билан алмаштирилсин; 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Инсон» маркази ходими индивидуал ижтимоий хизматлар режасига асосан 5 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уйига бориб, мослаштириш бўйича талабларни шакллантиради ва «Инсон» маркази директорига киритади»; 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «33. «Инсон» маркази мослаштириш бўйича талабларни шакллантирганидан кейин 3 иш куни ичида унга киритилган ишларнинг амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани тайёрлайди»; 34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «34. «Инсон» маркази мослаштириш ишларини амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади»; 35-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда мослаштириш тадбирларига талаб этиладиган маблағларни «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан жалб этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»; 38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «39. Қуйидаги ҳолатларда «Инсон» маркази томонидан 2 иш куни ичида туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга ошириш тўғрисида сўровнома юборилади: ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакилининг дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги мурожаати ижтимоий ходим ёки «Инсон» маркази томонидан қабул қилинганда; ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш киритилган тақдирда»; 41-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 54-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «маълумотлар базасини» сўзлари «маълумотларни» сўзи билан алмаштирилсин; 55-банддан «ёки ижтимоий ходим ассистенти» сўзлари чиқариб ташлансин; 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «65. Ижтимоий хизматлар кўрсатилишини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади». 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламентида: а) 11-бандда: «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлайди ва бу ҳақида «E-himoya orderi» электрон тизимига маълумот киритади»; «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «б) бир иш куни ичида ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди. Бунда мурожаат «E-himoya orderi» электрон тизими орқали келиб тушган ҳолларда фақат ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган шахсларнинг ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади. Баҳолаш натижаларига кўра хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради. Бунда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, ижтимоий ходим 24 соат ичида уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради»; б) илованинг 5-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарори билан тасдиқланган «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда: а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин: «Бунда ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга маълумот киритилиб, бироқ ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги аниқланганда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари қоплаб берилмайди ёки тўловлар амалга оширилган бўлса, кейинги тўловлардан қайта ҳисоб-китоб қилиб чегириб қолинади»; б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «5. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади. Бунда: ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи ҳамда «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда тасдиқланган далолатномага (кейинги ўринларда — далолатнома) асосан кўрсатилган хизматлар электрон давомат табелида ҳисобга олинади; хизмат кўрсатиш дам олиш ёки байрам кунларида амалга оширилганда, далолатнома кейинги иш кунида расмийлаштирилиши мумкин»; в) 6-банд «мазкур Низомга 2г-иловада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин; г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «12. «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан сўровномани кўриб чиқишда мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг ёки у билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахснинг: Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади; Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Бартел ва Лаутон шкалаларини расмийлаштириш орқали ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси баҳоланади; хизматдан фойдаланувчига қараб турган меҳнатга лаёқатли шахснинг ҳақиқатда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаши ўрганилади; мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ сўровномани расмийлаштириш орқали оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжи аниқланади»; д) 16-бандда: биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин: «Бунда хизматдан фойдаланувчи томонидан уй шароитида қараб туриш хизмати ёки кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати танланган ҳолларда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс ҳам шартноманинг учинчи томони сифатида иштирок этади»; қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Томонлар шартномани мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали юбориладиган махсус кодни маълум қилиш, Face-ID ёки имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) ёхуд имзо қўйиш йўли билан тасдиқлайди»; е) қуйидаги мазмундаги 161-банд билан тўлдирилсин: «161. Шартнома фақат ваучер олиш бўйича биринчи марта мурожаат қилинганда тузилади. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги ижтимоий хизматлардан фойдаланаётган шахслар қайта баҳоланганда, уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетида ваучер автоматик шаклланади»; ж) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «18. Шартнома маълумотлари асосида «Ижтимоий ҳимоя» АТда тегишли ижтимоий хизматдан 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда фойдаланиш ҳуқуқи билан ваучер: Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланган шахсларга уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ва тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун; мазкур низомга мувофиқ бошқа тоифадаги ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларга фақат битта ижтимоий хизмат учун берилади. Бунда хизматдан фойдаланувчи ваучер асосида бир кунда фақат битта ижтимоий хизматдан фойдаланиши мумкин»; з) қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин: «181. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ шахслар биргаликда яшаган тақдирда уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун ваучер улардан ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача баҳоланганда, уларнинг ҳар бири учун алоҳида берилади. Бунда мазкур тоифадаги шахслар билан бирга яшайдиган ҳамда Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллдан юқори баҳоланган шахслар учун алоҳида ваучер берилмайди»; и) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «19. «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шакллантирилганлиги ҳақида шу куннинг ўзида ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий кабинетига хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади»; к) 20-бандда: биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «20. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи ваучер берилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида хизмат кўрсатувчини танлаши лозим»; иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин: «Қуйидаги ҳолларда хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади ва бу ҳақида хизматдан фойдаланувчига ёки унинг оила аъзоларига хабар берилади: хизматдан фойдаланувчи мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танламаганда; хизматдан фойдаланувчи вафот этганда; хизматдан фойдаланувчи томонидан ижтимоий хизматдан ваучер асосида фойдаланиш рад этилганда; хизматдан фойдаланувчи бир ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда; мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган шахсга ваучер берилганлиги аниқланганда; мазкур Низомга 2б ва 2г-иловаларига мувофиқ банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқишга доир мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаганда; хизматдан фойдаланувчи билан тузилган шартнома шартлари хизматдан фойдаланувчи томонидан бажарилмаганда. Бунда ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган шарт бажарилмаганлиги аниқланган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади»; л) қуйидаги мазмундаги 201 ва 202-бандлар билан тўлдирилсин: «201. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан танланган хизмат кўрсатувчи «Оила ҳамкори» платформаси орқали келиб тушган ваучерни бир иш куни муддатда қабул қилиши ёки қабул қилишни рад этиши зарур. Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилинган ҳолларда, у хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим. 202. Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилиниб, бироқ хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилиши таъминланмаганда, хизмат кўрсатувчининг танланганлиги автоматик тарзда бекор қилинади ва хизматдан фойдаланувчи томонидан бошқа хизмат кўрсатувчи танланади»; м) 23-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ижтимоий хизмат қамрови доирасида ваучерларни қабул қилишга рухсат этилади»; н) 25-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисида хулоса тасдиқланиб, рўйхатдан ўтказилгандан кейин хизмат кўрсатиш жойи, қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбориш талаб этилади»; о) қуйидаги мазмундаги 251 ва 252-бандлар билан тўлдирилсин: «251. Қуйидаги ҳолларда хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқарилади: хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқаришни сўраб ариза билан мурожаат қилганда; хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга хизмат кўрсатилганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги, шу жумладан, хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумотлари, фотосурат ёки бошқаларни киритишда ёлғон ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлардан фойдаланилганлиги бир календарь йили давомида уч мартадан ортиқ ҳолатда аниқланганда. Бунда аниқланган ҳар бир ҳолат бир ёки бир нечта хизматдан фойдаланувчи билан боғлиқлигидан қатъий назар битта ҳолат деб ҳисобланади; хизмат кўрсатувчи томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганда; хизмат кўрсатиш жойи, хизмат кўрсатувчининг қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбормаганлиги аниқланганда. Ўрганиш гуруҳи томонидан хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш учун асос бўлган ҳолатни тасдиқловчи далолатнома расмийлаштирилиб, тизимга киритилади. 252. Хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқарилганда, хизматдан фойдаланувчига бошқа хизмат кўрсатувчини танлаш имконияти берилади»; п) 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «26. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда мультидисциплинар гуруҳ томонидан ҳар олти ойда бир маротаба баҳолаб борилади. 27. Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати самарадорлигини ҳар олти ойда бир маротаба баҳолашда кўрсатилган хизматнинг камида эллик фоизи танлов йўли билан ўрганилади. Бунда: ўрганиш тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан амалга оширилади; ўрганишда шахснинг эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси ва кўрсатилган хизматлар баҳоланади; ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мультидисциплинар гуруҳга тақдим этилади»; р) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; с) 29-банддан «Ишчи гуруҳ томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин; т) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «30. «Инсон» марказининг ижтимоий ходими уч ойда камида бир маротаба хизматдан фойдаланувчининг кўрсатилган хизматдан қониқиш даражасини сўровнома асосида ўрганади ва тегишли маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб боради. Бунда маълумотлар сўровнома ўтказилган кунда хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумоти билан тасдиқланади»; у) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «32. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари ёки далолатномани «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиш орқали ушбу маълумотлар асосида автоматик тарзда электрон давомат табели шаклланиб, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинади ва ушбу электрон давомат табели асосида ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори автоматик ҳисоб-китоб қилинади. Электрон давомат табелида нотўғри ёки хато маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинмайди ва маълумотларнинг нотўғри ёки хато эканлиги асослантирувчи асосларни кўрсатган ҳолда, қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади. Бунда давомат мобил илова ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади»; ф) 1-иловада: 3-босқичнинг «Тадбирлар» устуни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади»; 10-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «телефон рақамига ҳамда ЯИДХПдаги» сўзлари «телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий» сўзлари билан алмаштирилсин; х) 2а-иловада: 5-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми**»; 9-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»; 11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Қуйидаги ҳолларда ижтимоий хизматни кўрсатиш тўхтатилади: хизматдан фойдаланувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Мурувват» интернат-уйига жойлаштирилганда — мазкур муассасаларга жойлаштирилган даврда; Санаторий ёки даволаш муассасасида бўлганда — мазкур муассасаларда бўлган даврида»; изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «**Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ биргаликда яшайдиган ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача бўлган шахсларга берилган ваучерларнинг фақат биттаси бўйича белгиланган хизмат кўрсатиш соатлари тўлиқ ҳажмда, қолганлари бўйича эса, белгиланган соатларнинг тенг ярми ҳажмида хизмат кўрсатилади. Бунда мазкур шахслар томонидан фақат битта хизмат кўрсатувчи танланади»; ц) 2б-иловада: 4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс»; 6-позициянинг учинчи устунидаги «яшайдиган оила аъзосига» сўзлари «яшовчи шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин; 7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача баҳоланганлиги; оила ёки шахснинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги***; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги****; 9-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»; 10-позициянинг учинчи устуни саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «қайта баҳолашдан» сўзлари «мониторинг ўтказишдан» сўзлари билан алмаштирилсин; 11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «2026 йил 1 февралга қадар хизматдан фойдаланиш учун шакллантирилган ваучерлар мазкур паспорт талабларига тўғри келганда, хизматдан фойдаланиш мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади»; изоҳ қисмининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн биринчи хатбошилар билар алмаштирилсин: «*** Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки уч ой ичида банд бўлиш, таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятлари бажарилганлиги «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида текширилади. Бунда мазкур маълумотлар ахборот тизимлари орқали аниқланмаган ёки мавжуд бўлмаганда, улар «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан электрон имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда хизматдан фойдаланувчи томонидан биометрик маълумот билан тасдиқланган ҳолда тузиладиган далолатнома (тасдиқловчи ҳужжатлар далолатномага илова қилинади) асосида тасдиқланади. **** Хизматдан фойдаланиш учун ваучер берилгандан сўнг, хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрдан чиқарилган тақдирда, хизматдан фойдаланиш Ижтимоий реестрдан чиқарилган вақтдан бошлаб мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади»; ч) 2в-иловада: 2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш)*;» учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин; 3-позициянинг учинчи устуни биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази**; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари**»; 4-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахс»; 5-позицияда: иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми***»; учинчи устуни тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахсга ҳафтада 3 мартагача 1 соатдан, бироқ 1 та шахс учун бир марта 6 ойдан кўп бўлмаган даврда»; 9-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»; 10-позициянинг учинчи устуни саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «қайта баҳолашдан» сўзлари «мониторинг ўтказишдан» сўзлари билан алмаштирилсин; изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «* Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизматидан фойдаланаётган шахсларга кўрсатилади. ** Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари фаолияти йўлга қўйилмаган вилоятларда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматлари «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан кўрсатилиши мумкин. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотларида кўрсатилган хизматлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади. *** Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ биргаликда яшайдиган ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача бўлган шахсларга берилган ваучерларнинг фақат биттаси бўйича белгиланган хизмат кўрсатиш соатлари тўлиқ ҳажмда, қолганлари бўйича эса, белгиланган соатларнинг тенг ярми ҳажмида хизмат кўрсатилади. Бунда мазкур шахслар томонидан фақат битта хизмат кўрсатувчи танланади»; ш) 2г-иловада: 2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин: «г) хулқ-атвор бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахсларга агрессия ва безовталикни камайтириш ҳамда хавфсиз тўсиқсиз мослашган муҳитни таъминлашга қаратилган хизматлар (махсус марказ типи учун)»; 4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «а) Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс; б) хулқ-атвор бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахс»; 6-позициянинг учинчи устуни иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 фоизи; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи»; 7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «а) мазкур Паспортнинг 4-позицияси «а» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун: шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги; оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги*; Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги**; б) мазкур Паспортнинг 4-позицияси «б» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун: туман тиббиёт бирлашмаси шифокор-психиатрининг хулқ-атвор бузилиши бўлмаган диспансер назоратида турувчи деменция ёки Альцгеймер касалликлари ташхиси бўйича, шифокор-невропатологнинг Паркинсон касаллиги ташхиси бўйича хулосаси; Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахснинг уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги*»; 8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Махсус марказ типида алоҳида бинода (мазкур Паспортнинг 4-позицияси «б» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун) — камида 7 нафар шахсларга»; 9-позициянинг учинчи устунида: биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»; учинчи хатбоши «ҳақиқатда фойдаланган шахснинг» сўзларидан кейин «хизматдан фойдаланиш учун ташриф буюрган вақтдаги ҳамда хизмат кўрсатиш тугаган вақтдаги» сўзлари билан тўлдирилсин; 10-позициянинг учинчи устуни саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «қайта баҳолашдан» сўзлари «мониторинг ўтказишдан» сўзлари билан алмаштирилсин; 11-позициянинг учинчи устунида: иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Хизмат марказ типида ёки махсус марказ типида ташкил этилганда камида 1 нафар ҳамшира фаолияти йўлга қўйилади»; қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати марказ типида ва махсус марказ типида аралаш тарзда ташкил этилишига йўл қўйилмайди. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш марказ типида ёки махсус марказ типида йўлга қўйилган вақтдан бошлаб тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан ҳар 3 ойда бир маротаба марказ ишининг минимал талабларга мувофиқлиги ва хизмат кўрсатиш ҳолати мониторинг қилинади»; изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «* Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки уч ой ичида банд бўлиш, таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятлари бажарилганлиги «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида текширилади. Бунда мазкур маълумотлар ахборот тизимлари орқали аниқланмаган ёки мавжуд бўлмаганда, улар «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан электрон имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда хизматдан фойдаланувчи томонидан биометрик маълумот билан тасдиқланган ҳолда тузиладиган далолатнома (тасдиқловчи ҳужжатлар далолатномага илова қилинади) асосида тасдиқланади. ** Хизматдан фойдаланиш учун ваучер берилгандан сўнг, хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрдан чиқарилган тақдирда, хизматдан фойдаланиш Ижтимоий реестрдан чиқарилган вақтдан бошлаб мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади». э) 2д-илованинг 9-позицияси учинчи устуни биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:»; ю) 3-илова қуйидаги мазмундаги 3-бўлим билан тўлдирилсин:
я) 4-иловада: 7 — 9-позицияларнинг «Саволлар» устунидаги «бир ой» сўзлари «олти ой» сўзлари билан алмаштирилсин; я1) 5-иловада: 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «1. Кундузги қатнов асосида ёки хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида хизмат кўрсатишда шифокор ва ҳамшира фаолияти йўлга қўйилганлиги. Бунда шифокор ва ҳамшира қонунчиликда тиббиёт ходимлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда малакасини оширган бўлиши лозим»; қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин: «9. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги»; қуйидаги мазмундаги 13 ва 14-бандлар билан тўлдирилсин: «13. Махсус марказ типида кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатишда шифокор-психиатр назорати ва ҳамшира фаолияти йўлга қўйилганлиги. 14. Хулқ-атвор бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахслар учун хавфсиз ва тўсиқсиз мослашган муҳитни таъминлаш». (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О внесении изменений и дополнений в некоторые постановления Правительства Республики Узбекистан в связи с внедрением программы «Шаг к активной жизни» Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 29 января 2026 г., № 36 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||