|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олиш жараёнларини рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилиб бориш ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган янги электрон хизматларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. 2. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модулини (кейинги ўринларда — электрон модуль) ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқсин ҳамда амалиётга жорий этсин. Бунда: а) Адлия вазирлиги электрон модулнинг мулкдори ва оператори ҳисобланади, электрон модулни ишлаб чиқиш ва уни юритиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатлари вазирликнинг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади; б) электрон модуль ва унинг мобиль иловаси қуйидаги имкониятларга эга бўлади: вафот этган шахснинг ўлими қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (гербли гувоҳнома, QR-кодли маълумотнома ва бошқалар) рақамини киритиш орқали вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тўлдириш; вафот этган шахсни дафн этишга рухсат берилгани, қабрнинг сектори, участкаси, қатори ва рақамини автоматик равишда шакллантириш ҳамда изчил кетма-кетликда рақамлаш; вафот этган шахснинг дафн этилгани ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида сақлаш; қабр тайёрлатиш, қабрни ва қабр усти ёдгорликларини обод ҳолатга келтириш каби хизматларга мобиль илова орқали фуқаролар томонидан электрон (онлайн) ариза ёки буюртмалар бериш, қабристон мудири (назоратчиси) ҳақида очиқ маълумотлар (Ф.И.О, телефон рақами) билан танишиш; пулли хизматлар учун тўловлар миқдорини автоматик тарзда ҳисоблаш, электрон квитанциялар (инвойс) шакллантириш; ихтиёрий хайр-эҳсонларни амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармалари билан онлайн тарзда шартномалар тузиш; электрон модуль ва унинг мобиль иловасидан тўғри фойдаланилишини ҳамда ўз вақтида маълумотлар киритилишини мониторинг қилиш, қонунбузилишларнинг олдини олиш юзасидан қабристон мудирларига (назоратчиларига) эслатмалар юбориш. 3. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб: вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг реал вақт режимида унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома бепул юборилади (ҳужжатнинг қоғоз шаклига қўшимча равишда); ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади; ФҲДЁ органларидан ўлим қайд этилгани ҳақида гербли гувоҳномани олиш юзасидан тиббиёт муассасасида электрон буюртма, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза бериш имкониятлари яратилади. Бунда гербли гувоҳнома манфаатдор шахс буюртма қилган манзилга почта алоқаси орқали етказиб берилади. 4. Қуйидагилар: «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули ва унинг мобиль иловаси орқали кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ; Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: а) қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда: манфаатдор шахслар томонидан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгани ҳақида қабристон мудири (назоратчиси)га хабар берилади (ўлим қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (гербли гувоҳнома, QR-кодли маълумотнома ва бошқалар) рақами маълум қилинади); қабристон мудири (назоратчиси) электрон модулга ўлим қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжат рақамини киритиб, дафн этиш санаси ва қабрнинг жойлашуви, вафот этган шахс ҳақида (Ф.И.О, туғилган санаси), ўлим сабаби (вақти), ўлим қайд этилгани ҳақидаги ҳужжатнинг рақами, манфаатдор шахс тўғрисидаги маълумотларни электрон тўлдиради; электрон модулдаги маълумотлар қабристон мудири (назоратчиси) томонидан тасдиқлангандан кейин дафн этишга рухсат берилади ҳамда электрон модулга вафот этган шахснинг дафн этилгани ҳақида белги киритилади; б) Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг тегишли қабристонга бириктирилган масъул ходими ўзига бириктирилган қабристонларда дафн этиш ишларини мониторинг қилиб боради. Бунда: қабристон назоратчисининг ўлимни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаган ҳолда дафн этиш билан боғлиқ ҳаракати аниқланганда, электрон модуль орқали ушбу қонунбузилиш ҳолати ҳақида Тошкент шаҳар адлия бошқармасига хабарнома юборади; Тошкент шаҳар адлия бошқармаси келиб тушган хабарнома асосида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши юзасидан қабристон мудири (назоратчиси)нинг жавобгарлиги масаласини ҳал этади ҳамда дафн этилган шахснинг ўлимини қайд қилиш чораларини кўради; в) қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади. Адлия вазирлиги эксперимент натижаси бўйича мазкур тартибни келгусида республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсин. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон) (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон) 8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил якунига қадар қоғоз кўринишидаги ҳужжатларда сақланиб келинаётган дафн этилган шахслар ҳақидаги сўнгги 50 йиллик мавжуд маълумотлар электрон модулга киритилиши ва рақамлаштирилишини таъминласин. 9. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2025 йил 21 ноябрь, 735-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 735-сон қарорига 1-ИЛОВА «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули ва унинг мобиль иловаси орқали кўрсатиладиган хизматлар РЎЙХАТИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 735-сон қарорига 2-ИЛОВА Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 09/25/735/1072-сон; 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О мерах по совершенствованию системы организации и учета похоронных работ, а также внедрению механизмов эффективного контроля в данной сфере Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 21 ноября 2025 г., № 735 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||