29.08.2025 йилдаги ПҚ-264-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ва сайловчилар олдидаги масъулиятини янада ошириш, сайлов округларидаги ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш, ташаббусли бюджет жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари (кейинги ўринларда — депутатлар)нинг ҳудудларда ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сайлов округларида ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун депутатларни зарур ресурслар билан таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ташаббусли бюджет лойиҳаларини молиялаштиришда олий давлат вакиллик органи томонидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартибини жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ташаббусли бюджет жараёнларидаги ролини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳани депутат ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг молиялаштирилиши ва амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссиясини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) депутатларнинг сайловчилар билан мулоқоти давомида аниқланган масалалар бўйича бюджет сўровини шакллантириш учун ҳар йили 1 майга қадар республика ижро этувчи ҳокимият органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликларига таклифлар киритиш ва Давлат бюджети лойиҳасининг Қонунчилик палатасидаги муҳокамаларида киритилган таклифлар инобатга олинишини депутатлар томонидан назорат қилиш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси таклифларини маъқуллаш доирасида шундай тартиб ўрнатилсинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаётига ва ҳудудни ривожлантиришга бевосита таъсир қиладиган иккита лойиҳани (ҳар мавсумда биттадан) сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда «Очиқ бюджет» ахборот порталида (кейинги ўринларда — портал) танлайди ва мазкур танлов лойиҳани Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) порталда депутат ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, шу турдаги барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга бир йилда икки мавсумга базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) депутатлар ташаббуси лойиҳалари учун қўйиладиган талаблар амалдаги Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган мезонлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартибини жорий қилиш ва айрим масалалар бўйича ташаббусли бюджет жараёнларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2026 йил 1 февралдан бошлаб ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоиз қисми ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларга ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги иккита мавсумда лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмаслиги белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маҳаллалари сони 15 ва ундан кам бўлган туман ва шаҳарлардаги барча маҳаллаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириладиган лойиҳаларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатларига асосан ундирувлар фуқаролар ташаббуси жамғармаларига қаратилмаслигига оид қоидалар бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар порталда жамоатчилик учун очиқ бўлган ташаббусли бюджет жараёнларида ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг интерактив харитасини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида жами 1 триллион сўм, шундан депутатлар ташаббуслари лойиҳалари учун 494 миллиард сўм, шериклик асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун 506 миллиард сўм маблағни назарда тутсин, кейинги йилларда худди шундай тартибда молиялаштиришни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳисоб палатаси 2026 йил 1 февралдан бошлаб ҳудудларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ўрганиб бориш бўйича ишчи гуруҳлар орқали ташаббусли бюджет жараёнларида ғолиб бўлган лойиҳаларни қонунчиликка асосан молиялаштириш ва самарадорлигини таъминлаш жараёнлари устидан қатъий назорат ўрнатсин ва ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 ноябрга қадар Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Олий Мажлис Сенатига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказишни ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-264-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 07/25/264/0793-сон)