21.08.2025 йилдаги ПФ-142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникациялар хизмати бозорида эркин рақобат муҳитини шакллантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, телекоммуникациялар тармоқларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад телекоммуникациялар хизматлари бозорида эркин рақобат муҳитини шакллантириш, телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуннинг 9- ва 11-моддаларига мувофиқ, Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органи, Агентлик телекоммуникациялар соҳасини тартибга солувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ўз ваколатларини «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида бир маротаба мониторинг қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик бошқарув ходимларининг штатлар сони 31 та этиб белгилансин. Бунда Агентлик штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларидан 16 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида қисқартирилган 15 та штат бирлиги ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиялаштириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025 йилда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилгани учун давлат божидан тушумларнинг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисмидан 5 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети параметрлари шакллантирилишида 2026 йилдан бошлаб Агентлик фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар инобатга олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда Агентликни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 114а-уй манзилидаги бино ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чорасини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-142-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/142/0773-сон)