LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 6-уйда жойлашган бинонинг техник ҳолатини ўрганиш бўйича махсус комиссиянинг:
мазкур бинони келгусида унга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси)ни жойлаштириш учун реконструкция қилиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги;
бинони, «Баҳор» концерт залини ва ошхона залини, кейинчалик уларни реконструкция қилиб сақлаб қолган ҳолда, бузиш зарурлиги тўғрисидаги хулосасига розилик берилсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллик майдони, 6-уйдаги бузилган бино ўрнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) маъмурий биноси қурилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъмурий биноси қурилиши учун 2003-2004 йилларда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъмурий биносини лойиҳалаш, қуришни жадаллаштириш ва уни ўз вақтида фойдаланишга топшириш устидан тезкор назоратни амалга оширсин.
бош лойиҳаловчи ва бош пудратчи билан биргаликда лойиҳалаш ва қуриш учун субпудратчи ташкилотларни, асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари етказиб берувчиларни, шу жумладан хорижий шерикларни танлаш бўйича танлов савдолари (тендерлар) сифатли ўтказилишини, савдолар натижалари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланишини таъминласин;
Мустақиллик майдони, 6-уйдаги бинони бўшатишни ва ундаги барча ташкилотларни бошқа биноларга қайта жойлаштиришни таъминласин;
Мустақиллик майдонидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъмурий биноси қурилишини 2004 йилнинг III чорагида тугалласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳалаш ишларининг экспертизадан ўтказиш билан биргаликда олиб борилишини ва мазкур объектда қурилиш сифати устидан назоратни таъминласин.