Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Тошкент» республика фонд биржасининг улар томонидан «ВАҚТ» Ўзбекистон ахборот компанияси» акционерлик жамияти базасида очиқ турдаги «Миллий депозитарий» акционерлик жамиятини таъсис этиш, унинг зиммасига қимматли қоғозларни рўйхатга олиш, сақлаш ва бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
фонд бозорини ва хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш учун ахборот базасини олдиндан шакллантириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ (4.1-банд) республика депозитлар тармоқларининг моддий-техника базасини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига маблағ билан таъминласинлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Миллий депозитарий ва «Тошкент» республика фонд биржаси брокерлик идораларининг филиалларини ташкил этиш ва жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатсинлар;
Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда депозитар технология ва фонд бозорининг инфраструктурасини ривожлантириш мавзуи бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишлари учун грантлар бўйича маблағ билан таъминлаш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
бир ой муддатда «Миллий депозитарий» орқали нақд пулга ва нақд пулсиз қимматли қоғозлар чиқариш, уларни рўйхатга олиш ва уларнинг муомаласини ҳисобга олиш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
уч ой муддатда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эмиссиясининг электрон технологиялар қўлланган ҳолда ва эмитентлар ва акционерларнинг тегишли компьютер банклари ташкил этилган ҳолда Миллий депозитарийда мажбурий жойлаштирилишини жорий этсинлар;
бир ой муддатда умумий қоидаларни, ҳар йилги квоталарни, ҳам Ўзбекистон Республикаси тасарруфида, ҳам унинг ташқарисида бўлган эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни муомалага чиқаришга рухсат бериш тартибини белгилаш юзасидан таклиф киритсинлар;
икки ҳафта муддатда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрловчи Миллий марказни ҳамда Фонд бозорининг давлат ахборот-телекоммуникация тизимини ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши тўғрисида таклифлар киритсинлар;
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар, идоралар, ва муассасалар билан биргаликда:
давлат корхоналар корхоналари ва ташкилотлари базасида таъсис этиладиган акционерлик жамиятлари акциялари эркин сотиш учун «Тошкент» республика фонд биржасига қўйилишини таъминласин;
«Тошкент» республика фонд биржасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, компьютерлаштириш мақсадида унинг устав фондини 2000 млн сўм купонгача кўпайтириш имкониятини кўриб чиқсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
биржалар ва фонд бозорининг бошқа ташкилотлари ишларининг ташкил этилишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
8. «Тошкент» республика фонд биржаси ва «Миллий депозитарий» акционерлик жамияти Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ, кўчаси, 45-уйга жойлаштирилсин. Бунда ижара ҳақи Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан турар жой бўлмаган бинолар учун тавсия этилган миқдорларда белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси (Шаронов) «Тошкент» республика фонд биржаси ва «Миллий депозитарий» акционерлик жамиятининг ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида уларнинг буюртманомаларига кўра зарур инвентарь ва асбоб-ускуналар ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Тошкент» республика фонд биржаси ва «Миллий депозитарийнинг буюртманомаларига кўра уларни зарур, шу жумладан, ихтисослаштирилган алоқа воситалари билан таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Чжен, Б.С. Ҳамидовлар зиммасига юклансин.
Ушбу Низом «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акцияларни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартибини бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат корхонасини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятини таъсис қилишда акциялар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида ва унинг ҳудудий бўлимларида (бундан кейин рўйхатдан ўтказиш органлари деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
умумий суммаси 500 млн сўм-купонгача бўлган акцияларни чиқаришда –– Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
умумий суммаси 500 млн сўм-купондан ортиқ бўлган акцияларни чиқаришда –– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февраль 51-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Акцияларни рўйхатдан ўтказиш учун акционерлик жамиятлари рўйхатдан ўтказувчи органларга қуйидаги ҳужжатларни ва маълумотларни тақдим этадилар:
4. Рўйхатдан ўтказиш органларида акцияларни рўйхатдан ўтказиш муддати белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 20 кундан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Акцияларни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда эмитентга давлат рўйхатидан ўтказилганлик санаси ва тартиб рақами кўрсатилган, акцияларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, шунингдек, ип ўтказиб боғлаб қўйилган ва рўйхатдан ўтказган органнинг муҳри босилган, «РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН» деган штамп қўйилган бир нусха эмиссия проспекти берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда; )
6. Акцияларни рўйхатдан ўтказишни рад этишга тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги ва улардаги маълумотларнинг номувофиқлиги сабаб бўлиши мумкин. Акцияларни чиқаришни рўйхатдан ўтказишни рад этишга бошқа асосларнинг сабаб бўлишига йўл қўйилмайди.
7. Давлат корхонасини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятини таъсис этишда акцияларни муомалага чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) иловада назарда тутилган асослар ва маълумотлар рўйхатига мувофиқ эмиссия проспектини тайёрлаш ва тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) оммавий ахборот воситаларида эмиссия проспектини ва акцияларга ёзилиш ҳақидаги хабарни эълон қилиш;
г) эмиссия проспектига мувофиқ акцияларни меҳнат жамоаси, вакил қилинган давлат органи аъзолари ва инвесторлар ўртасида тарқатиш.
8. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ акционерлик жамияти акцияларини тарқатиш ва уларни муомалага чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) бепул бериладиган акцияларни бунга ҳуқуқи бўлган ходимлар ва шахслар ўртасида тарқатиш тўғрисидаги қарор, берилган имтиёзларга мувофиқ, меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши томонидан, акционерлик жамияти рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн беш кун мобайнида қабул қилинади;
б) қисман пул тўланадиган акцияларни бунга ҳуқуқи бўлган ходимлар ва шахслар ўртасида тарқатиш тўғрисидаги қарор меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши томонидан, акционерлик жамияти рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн беш кун мобайнида қабул қилинади;
в) акцияларни чекланмаган сонли инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар ўртасида очиқ сотиш биржа ва биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда; )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори билан чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда; )
Эмитент рўйхатдан ўтказган органнинг ёки акцияларни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқаришга дахлдор бўлган бошқа органнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан суд йўли билан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
а) рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомнинг II бўлими 3-бандида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) акционерлик жамияти уставига мувофиқ бюджет ва акционерлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) қийматли қоғозлар рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ қийматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни очиш;
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ушбу Низомнинг VII бўлимида белгиланган тартибда ҳисобга олиш ва ҳисобот беришни амалга ошириш;
д) акцияларни чиқариш ушбу Низомнинг VI бўлими 14-бандининг 1 ва 2-кичик бандларига мувофиқ тўхтатиб қўйилганда бунга сабаб бўлган қоида бузишларни бартараф этиш, шундан сўнг рўйхатдан ўтказувчи органнинг махсус ёзма рухсатномаси бўйича акция чиқаришни давом эттириш мумкин.
12. Акцияларни чиқариш давлат рўйхатидан ўтказилгунгача акцияларнинг реклама қилинишига ва тарқатилишига йўл қўйилмайди.
1) Рўйхатдан ўтказувчи орган акцияларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларга II бўлимнинг 4-бандида белгиланган уларни кўриб чиқиш муддати мобайнида ўзгартиришлар киритишни талаб қилишга ҳақлидир.
2) Акциялар амалдаги қонунчиликка хилоф равишда чиқарилган, шунингдек, акциялар чиқаришнинг ушбу Низомда белгиланган тартиби бузилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган эмиссияни ва акцияларни муомалага чиқаришни тўхтатиб қўйиши ёки чеклаши мумкин.
3) Рўйхатдан ўтказувчи орган акциялар эмиссиясига берилган рухсатни қуйидаги асосларга биноан тўхтатиб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин:
а) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мустақил равишда, шунингдек, учинчи шахслардан олинган ва текширувда тасдиқланган ахборот рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг нотўғрилигини кўрсатган тақдирда;
б) рўйхатдан ўтказувчи органларнинг қийматли қоғозлар чиқаришни амалга ошириш жараёнида амалдаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш бўйича талабларини ҳамда мазкур Низом талабларини бажаришни рад этиш.
4) Рўйхатдан ўтказувчи орган қонунчилик, шунингдек, унинг томонидан берилган рухсатномаларда белгиланган шартлар бузилган тақдирда эмитентлар фаолиятини тўхтатиш тўғрисида суд органларига тақдимнома киритиш мумкин.
а) инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини, холислигини ва мувофиқлигини текширишни амалга оширади;
б) тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмуни ва расмийлаштирилиши бўйича эътирозлар бўлганда, аниқ камчиликлар ва ноаниқликларни ёзма шаклда кўрсатган ҳолда, ҳужжатларни пухталаштиришга юборади;
в) акциялар давлат рўйхатидан ўтказилгунгача уларнинг чиқарилишини реклама қилишга йўл қўймаслик мақсадида оммавий ахборот воситаларидаги материалларни назорат қилиб боришни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) эмитентга акционерлар эмиссияси бўйича рухсат бериш тўхтатиб турилганда ва рухсат бекор қилинганда оммавий ахборот воситалари орқали бу ҳақда инвесторларни хабардор қилади.
(15-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг мансабдор шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавоб берадилар:
рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги учун;
қийматли қоғозлар ва мазкур Низом юзасидан эмитент томонидан амалдаги қонунчилик бузилганда акционерларнинг шикояти ва норозилиги ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ва улар бўйича чоралар кўрилмаганлиги учун.
Акционерлик жамиятлари чиқарган акциялар рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан, белгиланган шаклдаги махсус реестрларда ҳисобга олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ўзи рўйхатдан ўтказган қийматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ очишга мажбурдир.
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Эмитент йилнинг ҳар бир чорагида чорак бўйича ҳисобот таркибида акциялар чиқариш якунлари тўғрисида ҳисобот тузади ва уни рўйхатдан ўтказувчи ҳамда хусусийлаштиришни амалга оширувчи органларга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эмитент қонун ҳужжатларига мувофиқ акциялар эмиссияси якунлари тўғрисидаги ахборотни инвесторлар учун очишга мажбурдир.
(18-банд учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Рўйхатдан ўтказувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, қийматли қоғозларнинг муомалада бўлиши ва мазкур Низом тўғрисида амалдаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида, рўйхатдан ўтказилган акциялар эмиссиясининг қандай бораётганини назорат қилиб боришни таъминлашга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат корхоналарини қайта
ўзгартириш натижасида ташкил
этилган очиқ турдаги
акционерлик жамиятларининг
акцияларини рўйхатдан ўтказиш
ва муомалага чиқариш тартиби
тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
ўзгартириш натижасида ташкил
этилган очиқ турдаги
акционерлик жамиятларининг
акцияларини рўйхатдан ўтказиш
ва муомалага чиқариш тартиби
тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
5. Таркибига эмитент кирадиган бирлашма (уюшма, концерн, корпорация ва шу кабилар)нинг тўлиқ номи ва юридик манзили:
6. Эмитентнинг (бўлинма)нинг ҳисоб-китоб (жорий) ва бошқа счётлари, банкларнинг хизмат кўрсатувчи муассасалари номи ва реквизитлари:
Меҳнат жамоалари аъзоларига бериладиган имтиёзларнинг турли вариантларида акцияларни сотиш усуллари | Муддатлари | Акцияларнинг умумий қиймати | ||
Сотишнинг бошланиши | Сотишнинг тугаши | Сумма, минг сўм | Улуш, акциялар умумий сонидан % ларда | |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
1.1. Акциялар - жами: | Х | Х | 100 | |
1.2. Давлатда сақланадиган акциялар | ||||
1.3. Имтиёзли акцияларни тарқатиш | ||||
1.4. Меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида ёпиқ ёзилиш бўйича оддий акцияларни тарқатиш | ||||
1.5. Шартнома тузиш йўли билан акцияларни хорижий инвесторларга ва инвестиция фондларига тарқатиш | ||||
1.6. Эркин сотиладиган акциялар — жами (1.1. — 1.2 — 1.3 — 1.4 — 1.5 моддалар) | Х | Х | ||
улардан: | ||||
йирик инвесторларга сотиладиган акциялар пакети: | ||||
— ким ошди савдосида | ||||
— танлов бўйича | ||||
— инвестиция савдоларида (сотишнинг танланган усулларидан бири кўрсатилади) | ||||
_____________________________________________________________________ | ||||
(Ф.И.О., имзо) | Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқарма) | |||
___________________ | ||||
(сана) | ||||
М.Ў. |
Имтиёзли шартларда тарқатиладиган акцияларнинг сотилмаганлари Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолади. Мазкур акцияларни қийматли қоғозлар бозорида сотишда улар оддий акцияларга алмаштирилади. Акцияларнинг давлатга тегишли улуши учун акцияларнинг ягона сертификати чиқарилади ва у корхоналар томонидан Давлат мулки қўмитасига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган фуқаролик ҳуқуқий битишувларни амалга ошириш қоидалари сақланиб қолган ҳолда пул бозорида қийматли қоғозлар муомаласи билан боғлиқ битишувларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
акционерлик жамиятларининг акциялари, акционерлик жамиятлари ва бошқа корхоналар томонидан чиқариладиган облигациялар, шунингдек, қийматли қоғозлар ҳосилалари олди-сотдисининг биржа ва биржадан ташқари битишувларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
биржаларда ёки инвестиция институтларининг воситачилигида амалга ошириладиган давлат облигациялари ва маҳаллий заёмлар, хазина мажбуриятлари ва бошқа давлат қийматли қоғозлари олди-сотди битишувларига;
ушбу банднинг 2 ва 3-хатбошларида қайд этиб ўтилган қийматли қоғозларни сақлаш шартномалари, шунингдек, ушбу Низомнинг IV ва VI бўлимларида белгиланган қийматли қоғозларни совға қилишга доир шартномалар қоидаларига нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7февралдаги 68-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қийматли қоғозлар олди-сотди битишувлари (бундан кейин қийматли қоғозлар билан битишувлар деб аталади), воситачисиз тузиладиган ҳамда уларни тузишда бажариладиган битишувлардан ташқари, кўрсатувчига бериладиган қийматли қоғозлар билан ёзма шаклда томонларнинг битта шартнома-ҳужжатни имзолашлари йўли билан ҳам, шунингдек, томонларнинг амалга ошган истакларини ҳужжатли шаклда қайд этиш имконини берадиган усуллар (юборувчи томон имзолайдиган хатлар, телеграммалар алмашиш, факсимил ва бошқа алоқа воситалари) билан ҳам амалга оширилади. Бироқ инвестиция идоралари ва фонд биржалари қонунчиликка мувофиқ тасдиқлайдиган қийматли қоғозлар билан ишлаш қоидаларида ва бошқа ҳужжатларда профессионал воситачиларнинг иштирокида тузиладиган битишувларнинг шаклига нисбатан бошқача талаблар баён этилган бўлса, бундай ҳолда битишувлар тузилаётганда юқоридаги талаблар қўлланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўз номидан ва ўз ҳисобидан қийматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари (инвестиция институтлари) қийматли қоғозлар бўйича битишувларни тузишда:
а) қийматли қоғозлар билан битишувлар тузилишига қадар қийматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишнинг дастлабки қатъий нархларини ошкора эълон қилишга;
б) қийматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан уларга мурожаат қилган шахслар билан улар томонидан қийматли қоғозларнинг олдиндан эълон қилинган сўнгги қатъий нархлари (белгиланган нархлари) ва миқдорларига айнан мувофиқ равишда битишувлар тузишга ҳамда бундай битишувларни тузишдан бош тортмасликка мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мижозларнинг топшириғига биноан қийматли қоғозлар билан битишувларни тузишда воситачилик (брокерлик) фаолиятини амалга оширувчи қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари (инвестиция институтлари):
а) мижоз битишувни тўлаш қобилиятига эга эканлигига ишонч бўлмаган тақдирда қийматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқларни қабул қилишдан воз кечишга;
б) мижоз қийматли қоғозларга эга эканлиги ва у топшириқ берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида уларни қийматли қоғозлар бозори қатнашчиси (инвестиция институти) ихтиёрига тақдим этишга қодир эканлиги тўғрисида кафолат бўлмаган ҳолда қийматли қоғозларни сотиш бўйича топшириқномани қабул қилмасликка;
в) битишувлар тузилгандан кейин ёки топшириқноманинг амал қилиш муддати тугаши биланоқ зудлик билан мижозга қийматли қоғозлар билан битишувлар тузилганлиги ёки тузилмаганлиги ва уларнинг натижалари ҳақида хабар қилиб туришга;
г) мижоздан унинг номидан қийматли қоғозлар билан операциялар туркумини амалга ошириш ёки мижоз активларини бошқариш тўғрисида ишончнома олинганда мижоз ва брокер ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча шартлари белгиланиши керак бўлган ишончномада қайд этилган ваколатлар доирасида амал қилишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қийматли қоғозлар операциялари бўйича инвестиция тавсияномаларини беришда маслаҳат бериш фаолиятини амалга оширувчи қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари (инвестиция институтлари):
б) мижозлар томонидан тузилаётган барча битишувлар ҳақидаги тижорат сирларини сақлашга ҳамда ушбу маълумотлар ҳақида учинчи шахсларнинг хабардор бўлишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси (инвестиция институти) қийматли қоғозлар бўйича битишувлар тузилгунга ҳамда улар бўйича хизматлар кўрсатилгунга қадар ўз мижозларига ёзма равишда қўйидагилар тўғрисида:
а) аниқ битишувларнинг ва хизматлар кўрсатишнинг амалга оширилиши муносабати билан қийматли қоғозлар бўйича ўзи шуғулланадиган профессионал фаолият тури;
б) дилерлик йиғимлари, воситачилик ҳақлари, маслаҳат бериш хизматлари учун тўловлар, қийматли қоғозлар бўйича битишувларни амалга оширганлик ва бошқа хизматлар кўрсатганлик учун йиғимлар ва тўловлар миқдорлари (ставкалари);
в) қийматли қоғозлар бўйича профессионал фаолиятни амалга ошириш учун у олган лицензиянинг номери ва берилган санаси ҳамда ўзининг малакаси ҳақида маълумот беришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси (инвестиция институти) қийматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам очишга мажбурдир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори асосида бешинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари (инвестиция идоралари) мижозлар ҳисобига фақат қонунчилик билан белгиланган шакли бўйича тузилган топшириқ ёки воситачилик шартномалари асосида уларда кўрсатиб ўтилган барча шартларга мувофиқ уларни бажариш мобайнида мижоз битишувини тузиш мумкин деб ҳисоблайдиган зарур шартларга мувофиқ равишда битишувлар тузишлари мумкин.
Шартноманинг бажарилишига қадар мижоз бир томонлама тартибда унинг амал қилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга. Худди шундай ҳуқуққа топшириқ шартномаси бўйича ишончли вакил ҳам эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қийматли қоғозлар бўйича битишувлар тузилаётганда томонлар қуйидаги шартлар бўйича келишувга эришишлари шарт:
қийматли қоғозларнинг тури ва тўлиқ номи (қийматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш номерини қўшиб қўйиш тавсия этилади);
қийматли қоғозларни бериш муддати ва уларни тўлаш усули, ҳамда битишув бўйича тижорат таваккалчилигини суғурта қилиш шартлари (агар бундай шартлар мавжуд бўлса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзаро келишув бўйича томонлар битишув тузиш шартига қонунчиликда зид бўлмаган бошқа исталган шартларни киритишади.
(11-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг инвесторлар билан қийматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвесторлар ҳуқуқларини чеклайдиган шартномалар тузиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қийматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси мижозни битишув тузилганлиги тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатда хабардор қилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
13. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари (инвестиция институтлари) ўз мижозларининг уларнинг топшириқлари бўйича тузилган қийматли қоғозлар олди-сотди шартномаларининг нусхаларини, шу жумладан, қуйидагиларни уларнинг биринчи талабидаёқ тақдим қилишлари шарт:
сотиб олинган ёки сотилган қийматли қоғозларнинг тўлиқ номини, уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги номерини;
дилерлик йиғимининг, воситачилик (брокерлик) ҳақининг, маслаҳат бериш хизмати учун тўловнинг ҳамда битишувлар тузилишида кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун бошқа йиғимлар ва тўловларнинг ҳақиқий суммасини;
битишувлар тузилиши амалга оширилиши муносабати билан тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини;.
битишувлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда харидорларга сотиб олинган қийматли қоғозларни етказиб бериш тартиби, вақти ва усулларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қийматли қоғозларни сотиб олиш учун жалб қилинадиган заём маблағлари ҳиссаси сотиб олинаётган қийматли қоғозларнинг умумий қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги керак, хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш учун хусусийлаштириш инвестиция фондларига берилган давлат заёми маблағлари бундан мустасно.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Қийматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқ берадиган мижозлар унга хизмат кўрсатувчи қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчисидан (унинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган тақдирда) қийматли қоғозларни сотиб олиш учун қарз олишлари мумкин.
Қийматли қоғозларни банк кредитидан фойдаланган ҳолда сотиб олинганда бу ҳақда мижоз қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчисини хабардор қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси мижозга у қийматли қоғозлар сотиб олиш учун олган қарзини тўлиқ узмагунга қадар ўзида сақланаётган мижозга тегишли бўлган қийматли қоғозларни бера олмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ қийматли қоғозлар билан тузилган битишувлар (қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилиши шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
18. Қийматли қоғозлар бўйича битишувларнинг рўйхатдан ўтказилиши барча қимматли қоғозлар билан иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўлган инвестиция институтлари (инвестиция маслаҳатчилари бундан мустасно), банклар, фонд биржалари, товар биржаларининг фондли бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Рўйхатга олиш учун фақат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва давлат рўйхатидан ўтказиш номерини олган қийматли қоғозлар бўйича тузилган битишувлар қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қийматли қоғозлар бўйича тузилган битишувларнинг рўйхатдан ўтказилиши битишувлар тузилганлигини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Эгасининг номи ёзилган қийматли қоғознинг янги эгаси ёки унинг вакили битишув рўйхатдан ўтказилганидан кейин эмитентни битишув тузилганлиги, шунингдек, ўзининг қийматли қоғозга эгалик қилиш ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.
(21-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қийматли қоғозларнинг янги эгаси ёки унинг вакили ўзининг қийматли қоғозларга эгалик қилиш ҳуқуқлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаган тақдирда эмитент қийматли қоғозлар бўйича даромадлар тўлаш учун жавобгар бўлмайдилар.
22. Мазкур Низом билан белгиланган қоидалар бузилган ҳолда тузилган битишувни рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи органлар уни рўйхатдан ўтказмаслик ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Рўйхатдан ўтказиш шарт бўлган битишув рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс ёки фуқаро, ёхуд уларнинг ваколатли вакили (инвестиция институтлари) томонидан тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Қийматли қоғозлар бўйича битишувларнинг рўйхатдан ўтказилиши белгиланган шаклдаги махсус ҳисобга олиш регистрида амалга оширилади.
Қийматли қоғозлар бўйича битишувларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ҳар бир ташкилот битишувларнинг барча турлари бўйича ягона ҳисобга олиш регистрини юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобга олиш регистри билан танишишга фақат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилига йўл қўйилади. Ҳисобга олиш регистрлари юритилишини назорат қилиш Қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(24-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Битишув тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда, рўйхатдан ўтказувчи орган рўйхатдан ўтказилган санани ва жойни белгилайди, шунингдек, қийматли қоғозлар бўйича битишувларни ҳисобга олиш регистрлари бўйича тартиб рақамини кўрсатиб ўтади. Белги рўйхатдан ўтказувчининг имзоси билан тасдиқланади ҳамда унга рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Қийматли қоғозлар бўйича битишувлар биржа, шунингдек биржадан ташқари қийматли қоғозлар бозорларида ҳам амалга оширилиши мумкин.
«Тошкент» Республика фонд биржасининг ёки бошқа қийматли қоғозлар савдолари ташкилотчисининг расмий листинг рўйхатига киритилган қийматли қоғозларни иккиламчи бозорда сотиш-харид қилиш бўйича битишувлар фақат кўрсатилган қийматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдонларида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Республика фонд биржаси юридик шахс ҳисобланади, ўзининг юмалоқ муҳрига, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, рўйхатдан ўтказилган фирма белгисига эга бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. «Тошкент» Республика фонд биржаси даромадлари аъзолик бадаллари, кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар ва биржанинг қийматли қоғозлар билан операциялар бўйича йиғимлари ҳисобига шакллантирилади, уларнинг миқдори биржа аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, бироқ битишувнинг ҳар бир томонидан (харидор ва сотувчидан) ундириладиган битишув қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Биржа даромадлари биржа ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини кенгайтириш ҳамда биржа фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплашга йўналтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Қийматли қоғозлар эгалари қийматли қоғозларини қийматли қоғозлар сақланадиган ихтисослаштирилган сақлаш жойларига –– депозитарийларга сақлаш учун беришлари мумкин. Депозитарийлар мустақил ташкилот сифатида ташкил этилиши мумкин ёки бўлмаса кредит-молия муассасалари ҳамда инвестиция институтларининг бўлинмалари сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин. Қийматли қоғозларни сақлаш учун депозитарийларга топшириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштириладиган сақлаш тўғрисида шартнома асосида амалга оширилади.
30. Сақлаш тўғрисида шартнома тузилаётганда қийматли қоғозлар эгаси сақлаш учун қабул қилинган қийматли қоғозларни ҳисобга олиш қоидалари, шунингдек, дивидендларни, қийматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари ва бошқа даромадлар ўтказиш тартиби, сақлаш учун қабул қилинган қийматли қоғозларга тааллуқли эмитентнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида қийматли қоғозлар эгаларини хабардор қилиш ҳамда қийматли қоғозлар эгасига эмитент тақдим қиладиган ахборотни етказиш тартиби билан таништирилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Мазкур Низом билан белгилаб қўйилган қийматли қоғозлар бўйича битишувларни тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига риоя қилмаганлиги учун қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг мутахассислари ва шахслари қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан малака аттестатларидан маҳрум этилиши мумкин, инвестиция институтлари эса инвестиция институтлари сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялардан маҳрум этиладилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Битишувларни рўйхатдан ўтказишдан бир неча бор асосли равишда бош тортилган ҳолларда (агар бундай рад этишлар қийматли қоғозлар бозорида ҳаракат қилувчи шахсларнинг етарли даражада ваколатли эмаслиги ва виждонсизлигидан гувоҳлик берса) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки бўлмаса лицензия берган бошқа орган қийматли қоғозлар бўйича фаолият кўрсатиш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва уни қайтариб олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.