29.11.2024 йилдаги ПҚ-409-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сув ресурсларини тежаш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки қиймати 160 млн АҚШ доллари бўлган «Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» ҳамда дастлабки қиймати 60 млн АҚШ доллари бўлган «Қашқадарё вилоятида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш учун Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки ва йирик компаниялари билан музокаралар олиб борилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банкининг имтиёзли кредити — молиялаштириш манбаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» лойиҳаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг ишчи ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича «ЎзГИП» МЧЖ — бош лойиҳачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истисно тариқасида, Хитой Халқ Республикасининг «CITIC Construction Co.Ltd» компанияси — бош пудратчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Қашқадарё вилоятида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» лойиҳаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг ишчи ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича «Сувлойиҳа» МЧЖ — бош лойиҳачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истисно тариқасида, Хитой Халқ Республикасининг «CITIC Construction Co.Ltd» компанияси ҳамда «China CAMC Engineering Co., Ltd.» компанияси — бош пудратчилар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки билан музокаралар ўтказиб, Лойиҳаларни суғурта тўловисиз имтиёзли шартларда молиялаштириш бўйича шартларни келишсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) «ЎзГИП» МЧЖ (Б. Рўзибоев), «Сувлойиҳа» МЧЖ (Қ. Бобожонов), Бухоро вилояти (Б. Зарипов), Наманган вилояти (Ш. Абдуразаков), Сурхондарё вилояти (У. Қосимов), Қашқадарё вилояти (М. Азимов) ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида экспертизадан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш юзасидан тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Бош прокуратура (С. Самадов) Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мазкур Лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатлари (техник-иқтисодий асослари, тендер ҳужжатлари)ни ишлаб чиқишда маҳаллий контентларни инобатга олиш ҳамда объектлар қурилишига ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ортиқча харажатларни қисқартириш орқали маблағларни иқтисод қилиш бўйича зарур чоралар кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангандан сўнг Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки билан қарз битимлари 2025 йилдан бошлаб бажариладиган иш ҳажмларидан келиб чиқиб, қисмларга бўлган ҳолда имзоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Қашқадарё вилоятида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 фоиз аванс тўлови учун 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетларида мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 120 млрд сўм йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангандан сўнг, қарз битими шартларидан келиб чиқиб, 2025 йил учун Давлат бюджети параметрларига ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бухоро вилояти (Б. Зарипов), Наманган вилояти (Ш. Абдуразаков), Сурхондарё вилояти (У. Қосимов), Қашқадарё вилояти (М. Азимов) ҳокимликлари Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида бош пудратчиларга етарли иш шароитларини яратиш учун тасдиқланган сув очиш ва ёпиш графикларига қатъий риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов, Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдуразаков, Сурхондарё вилояти ҳокими У. Қосимов, Қашқадарё вилояти ҳокими М. Азимов Лойиҳалар бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш учун лозим бўлган шароитларни таъминлашга, шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки тартиб-таомиллари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур ҳисобот ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим этишни ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат молиявий назорати инспекцияси Лойиҳалар доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятов ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Лойиҳалар доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатилишига шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-409-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 07/24/409/0984-сон)