30.09.2024 йилдаги 616-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган минтақа ва муҳофаза зоналари чегараларида темир йўл транспорти ерларининг ўлчамини белгилаш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарорига мувофиқ темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш даражасини ошириш, йўловчилар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавфсиз ҳаракатланиш муҳитини ташкил этиш, муҳандислик иншоотлари ва бошқа темир йўл транспорти воситалари сифатли ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, темир йўл транспорти ерларининг муҳофаза зоналари ҳамда ажратилган чегара минтақаларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ажратилган минтақа ва муҳофаза зоналари чегараларида темир йўл транспорти ерларининг ўлчамини белгилаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган минтақа чегараларида темир йўл транспорти ерларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти ерларига чегарадош бўлган муҳофаза зонаси ерлари ўлчами ва улардан фойдаланиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда муҳофаза зоналаридаги ерлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид қарорлар чиқарилишига йўл қўймаслик, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини белгиловчи ҳужжатларни чиқармаслик ва бошқа қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда темир йўл транспорти ерларига чегарадош бўлган муҳофаза зонаси ерларида кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш ишларини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг амал қилиши қарор кучга киргандан кейинги муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
616-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган минтақа ва муҳофаза зоналари чегараларида темир йўл транспорти ерларининг ўлчамини белгилаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ажратилган минтақа ва муҳофаза зоналари чегараларидаги темир йўл транспорти ерларининг ўлчамини белгилаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган минтақа — темир йўлга яқин жойлашган, темир йўл билан банд бўлган ёки бундай йўлларни жойлаштириш учун мўлжалланган, шунингдек, темир йўл станцияларини, сув кетказиш ва мустаҳкамлаш мосламаларини, темир йўл бўйлаб ҳимоя чизиқларини, алоқа линияларини, электр таъминоти мосламаларини, ҳарбий юкларни ортиш-тушириш жойларини, ишлаб чиқаришга оид бошқа биноларни, иморатлар, иншоотлар ва темир йўл транспортининг бошқа объектларини жойлаштириш учун мўлжалланган ер участкалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза зоналари — ажратилган минтақага икки томондан туташ бўлган ва чегараларида аҳоли, темир йўл транспорти ходимлари, йўловчилар, ҳайвонлар ва бошқа транспорт воситалари хавфсизлигини, шунингдек, темир йўллардан, электр таъминоти ва алоқа тармоқларидан хавфсиз фойдаланишни, темир йўл транспорти иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектлари, шу жумладан, тупроқ силжишига, қум кўчишига ва бошқа зарарли табиий таъсирларга мойил бўлган ҳудудлардаги объектлар сақланиши, мустаҳкамлиги ҳамда турғунлигини таъминлаш мақсадида ер участкаларидан фойдаланишнинг махсус режими ўрнатилган ҳудудлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар — юкни жўнатувчиларга (жўнатувчиларга) ва юкни олувчиларга (олувчиларга) шартнома шартлари асосида хизмат кўрсатиш ёки эгалик қилувчининг ўз эҳтиёжлари учун технологик ишларни бажаришга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги темир йўлларга бевосита ёки бошқа темир йўл шохобча йўллари орқали туташадиган шохобча темир йўллар, шунингдек, умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташмайдиган темир йўллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, у ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасининг оператори (кейинги ўринларда — инфратузилма оператори) — умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасидаги ваколатли ташкилотга тегишли бўлган, умумий фойдаланишдаги темир йўлларнинг ва умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси бошқа объектларидан фойдаланишни, уларнинг жорий сақланишини ва модернизациясини, қурилишини амалга оширадиган, шунингдек, инфратузилмадан фойдаланиш хизматларини, шу жумладан, ҳаракатдаги таркибни ўтказиш ва олиб ўтиш учун умумий фойдаланишдаги темир йўллардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатадиган юридик шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ажратилган минтақа чегараларида темир йўл транспорти ерларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Темир йўл транспортига ажратилган минтақа чегараларини белгилашда инфратузилма оператори ёки умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар эгаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Шаҳарсозлик кодекси, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ тегишли ер тузиш (кадастр) ишлари бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Темир йўл транспортига ажратилган минтақа чегараларини кадастр ҳисобига олиш ҳамда ажратилган минтақа ўлчамларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Темир йўллар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Темир йўл транспортига ажратилган минтақа доирасидаги ер участкалари чегаралари ер ажратиш меъёрларига, лойиҳа-смета ва шаҳарсозлик ҳужжатларига (ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги ҳужжатлар), умумий фойдаланишдаги темир йўл инфратузилмаси ёки темир йўл шохобча йўлларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш бош тарҳларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспортига ажратилган минтақа доирасидаги ер участкалари махсус чегараловчи белгиланган намунадаги марза белгилари билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ажратилган минтақа кенглигини белгилашда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кўтармасининг конфигурацияси (кўндаланг кесими);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий иншоотлар ўлчамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ер рельефи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида об-ҳаво шароитлари (жарликлар пайдо бўлиш зоналарида, қор кўчкисига (ўпирилишига), кўчки, сув тошиши, сел оқимлари, жарликлар, карстлар вужудга келишига ва бошқа хавфли геологик таъсирларга мойил жойларда жойлашган йўл участкалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлларни қор ёки тупроқ кўчкисидан ҳимоя қилиш зарурати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган минтақа кенглиги станциялар оралиғида (перегонда) 10 метрдан 29 метргача бўлган масофада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ажратилган минтақа кенглиги темир йўлнинг қор кўчкисидан ҳимоя қилиш иншоотлари, тўғонлар, йўл ўтказгичлар ва бошқа махсус ҳимоя воситалари талаб этиладиган жойларда ушбу қурилмаларнинг жойлашишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Темир йўл транспорти ерларига тегишли бўлган, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ундан фойдаланишга мўлжалланган темир йўл транспорти объектлари билан банд бўлмаган ажратилган минтақа ер участкалари (уларнинг қисмлари)дан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни омборларга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиш-тушириш майдончаларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл шохобча йўлларини улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл бўйидаги омборларни (ёқилғи-мойлаш материаллари омбори ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, шунингдек, хавфли моддалар ҳамда материалларни сақлаш учун мўлжалланган омборлар бундан мустасно) қуриш учун фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ажратилган минтақа чегараларида ер участкаларидан фойдаланишда қуйидаги талабларда риоя қилиш лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ер участкаларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўлда кўринишнинг ёмонлашишига олиб келувчи, ҳаракат хавфсизлигига ҳамда темир йўл транспортидан фойдаланишга таҳдид солувчи бинолар ва иншоотлар, кўп йиллик экинларни жойлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғли ҳудудларда қум-тош жинслари ва тупроқ массалари тўпланишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик коммуникациялари жойлашган жойларда темир йўл транспортидан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид соладиган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда жойлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда иншоотлари жойлашган жойларда қишлоқ хўжалиги ишларини амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларига туташ жойларда бегона ўтлар ва дарахт-буталарнинг ўсиб кўпайиб кетишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон ҳудудларига туташ жойларда қуриб қолган дарахтлар, шох-шаббалар, кесилган ёғоч қолдиқлари ва ёнувчан материаллар тўпланишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари ва темир йўл транспорти ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа чиқиндилари билан ифлосланишига, ерлар ахлат уюмлари билан тўлиши ҳамда ботқоқланишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ажратилган минтақа чегарасини табиий ўрмон ёқасидан эни 3 метрдан 5 метргача бўлган ёнғиннинг олдини олувчи тўсиқ ёки эни 3 метрдан кам бўлмаган минераллаштирилган участка билан ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ерни эрозия ва деградациядан ҳимоя қилиш чораларини кўриш, ерни ноқулай табиат ҳодисаларидан ҳимоя этиш бўйича ўрмон мелиорацияси, ёнғиннинг олдини олиш ва зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ердан, сувдан ва ер ости бойликларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибини бузмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ажратилган минтақа чегарасида темир йўл транспорти ер участкаларидан чекланган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) — темир йўлларни кесиб ўтувчи ёки уларга яқин жойда жойлашган қуйидаги объектларни жойлаштириш (ётқизиш), қуриш ва фойдаланиш учун белгиланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик коммуникациялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ўтказгичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл кесишмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа ва электр узатиш линиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувур линиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть ва газ қувурлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация линиялари, шунингдек, дренаж ишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сервитут уни талаб этувчи кўрсатиб ўтилган иншоотлар мулкдори билан инфратузилма оператори ёки умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар эгаси ўртасидаги келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган минтақа чегарасида ушбу бандда кўрсатилган объектлардан фойдаланиш хавфсизлигига уларнинг эгалари масъулдирлар. Мазкур иншоотлар эгалари ҳаракат хавфсизлигига таҳдид соладиган авария ҳодисалари юзага келганлиги тўғрисида инфратузилма оператори ёки умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар эгасига ўз вақтида хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ажратилган минтақа чегараларидаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларида белгиланган тартибда ташқи реклама объектлари жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташқи реклама объектлари Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни ҳамда ташқи реклама тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда темир йўл транспортидан фойдаланишга ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солмаслиги, кўришни ёмонлаштирмаслиги ҳамда темир йўл транспорти объектларининг экологик тозалигини бузмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Темир йўл транспорти ерларига чегарадош бўлган муҳофаза зонаси ерлари ўлчами ва улардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Муҳофаза зоналари аҳоли хавфсизлигини, темир йўл линиялари, электр таъминоти ва алоқа линияларидан хавфсиз фойдаланиш, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари, шу жумладан, силжувчи тупроқли ҳудудларда ҳамда қор ва қум уюмлари тўпланишига ва бошқа зарарли таъсирларга молик бўлган ҳудудларда жойлашган объектлар соз ҳолда сақланиши, мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Муҳофаза зоналари чегараларидаги ер участкалари ер, шаҳарсозлик ва экология тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза зоналарини белгилаш зарурати уларнинг ўлчамлари ва чегаралари, улар доирасида ердан фойдаланишда ер кўтармаси ҳамда темир йўл транспорти сунъий иншоотларига салбий таъсирларнинг олдини олиш учун ер кўтармасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда физик-географик, тупроққа оид, гидрологик ва бошқа табиий шароитларни, шунингдек, аҳоли пунктларидаги уй-жойларни ўтаётган поездларнинг меъёрдан ортиқ шовқинидан, ёнувчан, портловчи ва хавфли юкларни ташишда содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокатлардан ҳимоя қилиш заруратини инобатга олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги жойларда темир йўл муҳофаза зоналари чегаралари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аҳоли пунктларида ва уларнинг бевосита яқинида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қор кўчкиси, ўпирилиш, сув тошиши, сел оқимлари, жарликлар, карстлар вужудга келишига ва бошқа хавфли геологик таъсирларга мойил жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳаракатланувчи қумли майдонларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳимоя ўрмонзорлари вазифасини бажарувчи ўрмонлар, жумладан, дарё қайирлари ва ер усти сув объектлари бўйлаб жойлашган ўрмонларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) дарахтларни кесиб ташлаш оқибатида тоғлар қияликлари ҳамда тепаликларнинг барқарорлигига таъсир кўрсатиши ва ўпирилиш, тош кўчиши, жарликлар пайдо бўлишига олиб келиши ёки сел оқимлари ҳамда қор кўчкиси вужудга келиши мумкин бўлган, темир йўлларнинг бутунлиги, барқарорлиги ва мустаҳкамлигига таъсир кўрсатадиган ўрмонларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Темир йўл транспортидан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муҳофаза зоналарида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иморатлар ва иншоотларни қуриш, дарахт кўчатларини, мевали дарахтларни экиш, муҳандислик-коммуникацияларини қуриш, вақтинча йўлларни жойлаштириш, дарахт ва бута ўсимликларини кесиш, чим қопламини олиб ташлаш, қияликлар барқарорлигини ёмонлаштириши мумкин бўлган ер ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қум кўчадиган жойлардаги муҳофаза зоналари чегараларида табиий тупроқ қопламасини ўзгартириш, қуриган ўтларни ёқиш, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларни шудгор қилиш, полизлар барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларини ўтлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер усти ва хўжалик-маиший сувларни оқизиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аҳоли пунктларида ва уларнинг бевосита яқинида муҳофаза зоналари ҳар икки томондан, темир йўл чекка изи ўқидан 100 метрдан кам бўлмаган масофада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларида, аҳоли пунктлараро ҳудудларида муҳофаза зоналари ҳамда улардан фойдаланиш мақсадлари ва тартиблари ҳудудларни ҳамда аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисида ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қум кўчадиган жойларда муҳофаза зоналари темир йўл ўқининг ҳар икки томонидан, ажратилган минтақани ҳисобга олган ҳолда, 500 метрдан кам бўлмаган масофада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кўтарма темир йўл ўқидан иҳота дарахтзорларигача бўлган масофа 15 метрдан кам бўлмаган узунликда белгиланади. Асосий йўлларда эса бу масофа иккинчи йўл қуриш мўлжалланган томонга қараб 20 метргача узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўйиқликларнинг рошидан, шунингдек, сувларни оқизиб кетувчи ариқлар (мавжуд бўлган тақдирда) рошидан иҳота дарахтзорларигача бўлган масофа 5 метрдан кам бўлмаган узунликда белгиланади. Асосий йўлларда эса, бу масофа иккинчи йўл қуриш мўлжалланган томонга қараб 10 метргача узайтирилади. Бунда ҳар қандай ҳолларда темир йўл чекка изи ўқидан иҳота дарахтзорларигача бўлган масофа 15 метрдан кам бўлмаслиги лозим. Агар 15 метр масофада электр узатиш тармоғи бўлса, унинг муҳофаза зоналари ҳам ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза зоналарида дарахтларни парваришлаш, санитария ва ўрмонни қайта тиклаш мақсадларидан ташқари ёппасига кесишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дарё қайирлари, кўллар ва сув омборлари бўйидаги муҳофаза зоналарида темир йўл кўтармаси қияликларини ҳамда кўприклар ёнидаги сувни тартибга солувчи иншоотлар ювилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида чорва молларини ўтлатиш, ҳимоя дарахтзорлари ва бутазорларни кесиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Электр тармоғи хўжалиги объектлари муҳофаза зонаси темир йўлларнинг ажратилган минтақа ва (ёки) муҳофаза зоналарини кесиб ўтганда, уларнинг ўлчамлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Темир йўл транспорти ерлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти билан белгиланган тартибда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 09/24/616/0771-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)