23.09.2024 йилдаги ПҚ-334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоккей спорт турини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоккей спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, тренер ва ҳакамларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш, шунингдек, хоккей спорт тури бўйича инфратузилмани яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар хоккей спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар ва спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоккей спорт тури бўйича малакали тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик мутахассислар, тренер ва спортчиларни жалб этиш ҳамда улар билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоккей спорт тури бўйича инфратузилмани янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбекистон хоккей федерацияси билан биргаликда 2025 йилдан бошлаб ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоккей спорт тури бўйича халқаро ташкилотлар ва чет эллик мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий анжуманлар ўтказиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Спорт фаолияти» (хоккей)» бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг хоккей клублари спорт базаларида амалиётини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2025 — 2027 йилларда Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчаси ҳудудида Хоккей спорт мажмуасини (кейинги ўринларда — Мажмуа) барпо этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон хоккей федерациясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажмуани инновацион технологияларга асосланган ҳолда қиммат бўлмаган ва энергия тежовчи материаллардан замонавий муз саройи билан биргаликда барпо этиш ва фойдаланишга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажмуа қуриб битказилгандан сўнг унга Ўзбекистон хоккей федерациясини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш ва Мажмуани сақлаш харажатларини Ўзбекистон хоккей федерацияси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажмуа 2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида барпо этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажмуа хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар учун ўқув-машғулот жараёнини ва спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича Ўзбекистон хоккей федерациясининг асосий базаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб тегишли молия йили учун ажратилган маблағлар доирасида йил давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Спорт вазирлиги Мажмуа қуриб битказилгандан сўнг уни белгиланган тартибда қабул қилиб олиш ҳамда Ўзбекистон хоккей федерациясига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи уч йил муддатга 50 фоизга камайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш учун юридик шахслар томонидан йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг хоккей спорт тури бўйича чет эллик мутахассис ва тренерларни белгиланган тартибда Самарқанд шаҳрида 2 та ҳамда Тошкент шаҳрида 10 та хизмат уйлари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига хоккей спорт тури бўйича жалб этиладиган чет эллик тренер, спортчи ва бошқа мутахассислар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома тегишли тўловларни ундирмаган ҳолда берилади (узайтирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2029 йилларда Ўзбекистон хоккей федерацияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хоккей бўйича болалар ва ўсмирлар спортини янада ривожлантириш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда илғор илмий тажрибаларни жорий этиш ҳамда миллий терма жамоалар спортчиларини самарали тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида ҳар йил Давлат бюджетидан 2 миллиард сўм маблағ Ўзбекистон хоккей федерациясига ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоккей спорт тури бўйича чет эллик спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларни яшаш учун меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларига жойлаштиришда Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича туристик йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон хоккей федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари, трансляция қилиш билан боғлиқ барча асбоб-ускуналар ва техникалар, фармакология маҳсулотлари, спорт озуқалари, махсус профессионал спорт кийимлари, махсус техника ва транспорт воситалари, шунингдек, хоккей спорт турида фойдаланиладиган бошқа барча маҳсулотлар учун божхона божи тўловларидан (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банддаги имтиёз ва шартлар Спорт вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-334-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2024 й., 07/24/334/0743-сон)